Гидрогеология ва инженерлик геологияси


Тавсия этиладиган адабиётлар



Download 1,5 Mb.
bet13/20
Sana17.07.2022
Hajmi1,5 Mb.
#811687
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Геология

Тавсия этиладиган адабиётлар:
1. И. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси. - Тошкент, Ўқитувчи, 1990.
2. И.Эргашев. Инженерлик геологияси асослари амалий машғулотлар. - Тошкент, Ўзбекистон, 1992.
3. М.Ш. Шерматов. Гидрогеология ва инженерлик геологияси асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, Феникс, 2005.
4. В.П. Ананьев, А.Д. Патапов. Инженерлик геология.- М.: Высшая школа, 2008.

Ер юзасида зилзила натижасида бўладиган ўзгаришлар йиғиндиси сейсмик ҳодисалар дейилади. Сейсмик ҳодисалар ер қатламининг эластик тебраниш шаклида ифодаланади. Сейсмик ҳодисалар қуйидаги сабабларга кўра юзага келади:


1. Тектоник ҳаракатлар таъсирида.
2. Ер юзасининг чўкиш ҳисобида.
3. Вулқонлар отилиши таъсирида.
Ер қобиғининг геологик жинслар шароитларини ўзгартиришга олиб келадиган ҳаракати тектоник ҳаракатлар дейилади. Бу ҳаракатлар ернинг ички (эндоген) динамик кучи билан чамбарчас боғлиқдир.
Ер пўстлоғининг силжиши зилзила деб аталади. Бунинг натижасида содир бўладиган жараёнларга сейсмик ҳодисалар деб аталади. Зилзилалар асосан ернинг ички инерцияси билан боғлиқ бўлиб, инсонга энг кўп зарар келтирувчи геологик жараён ҳисобланади. Ҳар хил ҳисоб-китобларга қараганда йилига 100000 га яқин зилзила бўлади шулардан 100 га яқини вайроналар олиб келувчи зилзила ҳисобланади.
Зилзилалар келиб чиқиш сабабларига кўра 4 гуруҳга бўлинади.
1) Тектоник зилзила;
2) Вулқонлар зилзиласи;
3) Гравитацион зилзила (ўпирилиш);
4) Портлашлар натижасидаги зилзилалар.
Тектоник зилзилалар ернинг чуқур қисмларида бўладиган ҳаракатларнинг натижасида содир бўлади.
Вулқон отилиши натижасида содир бўладиган зилзилалар. Бу зилзилалар вулқон отилиб турадиган майдонларда рўй беради. Камчатка, Курил, Гавая оролларида, Италия ва ҳоказо. Бундай зилзиллалар кучи 5-6 баллдан ошмайди.
Гравитацион зилзилалар каналлар қазишда, фойдали қазилма конларини ковлаб олишда содир бўлади. Бундай зилзилаларнинг қуввати ҳам ва тарқалиш майдони кичик ҳисобланади. Хўжаликда зарар келтирмайди.
Портлашлар натижасида содир бўладиган зилзилалар ер юзида турли хил портлашлар натижасида юзага келади ўрнига кучи паст бўлиб туйнуклари узоққа чўзилмайди.
Зилзилалар 2 қисмга бўлинади: ер қимирлаши ва денгиз қимирлаши.


Ер қимирлаши. Зилзила пайтида ер пўстлоғининг ичкарисида сейсмик тўлқинлар ҳосил бўлади. Сейсмик тўлқинлар туғилиш маркази гипоцентр дейилади. Гипоцентрнинг ер юзасидаги акси эпицентр деб аталади.

1-расм. Зилзила пайтидаги тўлқинлар схемаси:
ЭП – Эпицентр
Г- Гипоцентр
1- бўйлама тўлқинлар
2- кўндаланг тўлқинлар
3- юза тўлқинлар.

Гипоцентрнинг чуқурлигига қараб қуйидаги ер қимирлашларни фарқ килишимиз мумкин:


1) Юзадаги ер қимирлаш (1-10км)
2) Ер тош қатламидаги (30-50 км)
3) Чуқурликдаги (100 дан 700 км гача)
Охиргиси ернинг мантиясида бўлади.
Сейсмик ходисалар ер қобиғининг айрим жойларини кескин равишда турли куч билан харакатланиши натижасида тоғ жинсларининг еластик мухитда сейсмик тўлкинларни ҳосил бўлишида намоён бўлади. Зилзила жуда қисқа вақт ичида, бир неча секунддан бир неча минутгача давом етади. Агар зилзила маркази океан ва денгиз остида бўлса, денгиз зилзиласи деб юритилади. Зилзиланинг сабаблари табиий ва сунъий бўлиши мумкин.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish