Гидрогеология ва инженерлик геологияси



Download 1,5 Mb.
bet2/20
Sana17.07.2022
Hajmi1,5 Mb.
#811687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Геология

Гидрогеология - ер ости сувлари тўғрисидаги фан, у ер ости сувларининг ҳосил бўлишини ва уларнинг ҳаракат қонунларини, йиғилишини, таркибини ва уларни қидириш усулларини ўрганади. Ер ости сувлари халқ хўжалиги учун ҳам фойда, ҳам зиён келтириши мумкин.
Тарихий геология - ернинг узоқ тарихий ўтмишини, унда бўлиб ўтган ўзгаришларни ва ер қобиғини ташкил қилиб турган тоғ жинсларини ўрганади.
Минералогия - ер қобиғини ўрганувчи геология фанлари қоторига киради, у минераллар тўғрисидаги илм бўлиб, минералларнинг таркиби, физик хоссалари ва бу минералларнинг ҳосил бўлиш жараёнларини, сунъий минералларнинг ва кўпчилик қурилиш материалларининг минералогик таркибини ўрганади.
Петрография - ер қатламини ташкил қилувчи тоғ жинслари ҳақидаги фан. У тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши, минералогик таркиби, тузилиши ва ҳолатларини ўрганади.
Ер қобиғининг устки қисмида мавжуд бўлган баланд-пастлик ва нотекисликлар йиғиндиси релъеф деб аталади. Бундай паст-баландлик ва нотекисликлар ер қобиғида доимий ҳаракатлар бўлиб турганлиги учун вақт давомида ўзининг эски шаклларини ўзгартириб, янги шаклларга айланиб туради. Бундай ўзгаришлар ернинг эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) кучлар таъсири натижасидир.
Инженерлик геологияси бошқа фанлар: геология, геотектоника, табиий география, гидрология, гидрогеология, иқлимшунослик, космик ершунослик, кимё, геодезия, физика ва бошқа бир қанча фанлар билан ўзаро боғлиқдир, чунки жуда кўп геологик объектлар ва ҳодисаларни тушуниш учун бошқа фан билимларидан фойдаланиш зарур.

  1. Ернинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезалар.
    Ернинг шакли, ўлчами ва ҳаракати ички тузилиши, қобиқлари, геологик жараёнлар, уларнинг турлари, ўзаро таъсири, рельеф пайдо бўлишдаги аҳамияти.
    3. Ернинг иссиқлик режими ва унинг қурилишга таъсири.
    4. Геологик жараёнлар.





  2. Ернинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезалар.

Қуёш ва қуёш системасидаги сайёраларнинг, шу жумладан ернинг пайдо бўлиш тўғрисида ҳар хил гипотезалар мавжуд. В.Г. Кезенковнинг фикрича, ер ва бошқа сайёралар газ ҳолидаги зарралар туманлигидан иборат бўлиб, улар бир вақтда ҳосил бўлган. Дастлаб бу туманлик шар шаклида қуюқлашиб борган ва элипс кўринишида айлана бошлаган. Кейинчалик газ-чанг туманликлари қуёшдан бўлаётган марказдан қочма куч таъсирида бирлашиб сайёралар, кометалар ва метеоритлар ҳосил қилган.
О.У. Шмитнинг гипотезаларига кўра қуёш галактикаси кесиб ўтиб ўзининг тортиш кучи билан бир ерда тўпланган газ ва чанг зарраларини ҳамда қаттиқ жинсларни ўз ўқи атрофида айланишга олиб келган. Натижада қуёш атрофидаги сайёраларни ҳосил қилган.
Ер температурасининг ортишига қатламлар массасидан юзага келган босим сабаб бўлган. Шу билан бирга ернинг марказида зичлиги юқори ва қийин эрувчан моддалар, унинг сиртида эса зичлиги кам ва тез эрувчан моддалар тўпланган.
Ер қуёш системасидаги сайёралардан биридир. Бундан ташқари, қуёш системасида 9 та катта сайёра мавжуд. Эрамиздан 530 йил аввал Пифагор ерни шар шаклда деган эди. XVI асрда Ньютон марказдан қочирма куч қонуниятига кўра ер эллипс шаклида деган фикрни олдинга сурди.
Ер юзаси рельефи текисликлар, тепаликлар, тоғликлар ва чуқур денгиз чўқмаларидан иборат бўлиб, абсолют баландлиги кескин ўзгаради. Энг баланд нуқтаси Жомолунгма чўққиси 8848 м га тенг, энг чуқур жойи тинч океандаги Мариона чўкмаси 11022 м га тенг. Шунга кўра ер ўзига хос бўлган геометрик шакл, яъни геоид кўринишига эга. Ернинг юзаси нотекис тузилган бўлиб, тоғли ўлкалардан, нотекисликлар, континентал платформалардан, денгиз чуқурликлардан, ёнбағирлар ва тоғликлардан иборат.
Ернинг шакли қутбларда қисилган шарга яқин. Ер юзаси ўзига хос океан чуқурликлари билан ва баланд тоғ системалари билан мураккаб шаклга эгадир.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish