Тавсия этиладиган адабиётлар:
1. И. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси. - Тошкент, Ўқитувчи, 1990.
2. И.Эргашев. Инженерлик геологияси асослари амалий машғулотлар. - Тошкент, Ўзбекистон, 1992.
3. М.Ш. Шерматов. Гидрогеология ва инженер-лик геологияси асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, Феникс, 2005.
4. В.П. Ананьев, А.Д. Патапов. Инженерлик гео-логия.- М.: Высшая школа, 2008.
Магматик, метаморфик ва қадимги даврларда ҳосил бўлган чўкинди жинслар вақт ўтиши билан аста-секин емирилади ва нурайди. Бу жараён атмосфера, гидросфера ва иқлим таъсирида содир бўлади. Жинслар емирилиши натижасида майда заррачалар ва бўлаклар, эриган минерал моддалар, ҳайвонот ва ўсимликлар қолдиқлари қуруқликда, сув ҳавзасининг тагида йиғилиб чўкинди ҳосил қилади ва вақт ўтиши билан бу чўкиндилар тоғ жинсларига айланади.
Чўкинди жинслар катта бир гуруҳ бўлиб, литосферанинг 5% ни ташкил қилади. Шунга қарамай, бу жинслар ер юзасининг 75% ташкил этади. Демак чўкинди тоғ жинслари нураш туфайли ҳосил бўлган зарра ва заррачалар тўпламидир. Улар сув ва намлик таъсирида ер юзасида, денгиз, кўл, дарёларда тўпланади, ўсимлик ҳамда хайвонот оламининг қолдиқларидан ҳам ҳосил бўлади. Чўкинди жинслар турли шароитларда ҳар хил факторлар таъсирида ҳосил бўлади. Бу факторлар, асосан 3 группага бўлинади:
1) чўкинди жинсларининг таркибининг характерловчи факторлар;
2) чўкинди жинсларни ҳосил бўлиш шароитини белгиловчи факторлар;
3) чўкинди жинсларни физик–механик хоссаларни характерловчи факторлар.
Қурук иқлимда ҳосил бўлган чўкинди жинслар континентал ётқизиқлар деб аталади. Уларнинг ҳосил бўлишида атмосфера ёғинлари ва оқар сувларнинг роли жуда каттадир. Нураган тоғ жинслари ёмғир сувлари ва оқар сувлар билан бирга оқиб бориб, бир жойда тўпланади.
Континентал чўкинди жинслар ҳосил бўлиш шароитига қараб элювиал, делювиал, аллювиал ва пролювиал ётқизиқларига бўлинади. Нураган тоғ жинсларнинг ўз жойида ётқизилганига эллювий, ёмғир сувлар оқизиб келтирган жинслар делювий, вақтинча оқар сувлар таъсиридан ҳосил бўлган жинслар пролювий, доимий оқар сувлар ҳосил қилган чўкинди жинслар эса аллювий жинслар деб аталади.
Денгиз ётқизиқларига, асосан, денгиз тубида ва ён қирғоқларида ҳосил бўлган жинслар киради. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, ҳозир кўпчилик денгиз ётқизиқлари ернинг баланд жойларида ҳам учрайди.
1-расм. Эллювиал ётқизиқлар.
2-расм. Эллювиал ётқизиқлар.
3-расм. Аллювиал ётқизиқлар.
4-расм. Денгиз остидаги ёстиқ базальтлар.
Чўкинди жинслар уларнинг ташкил этувчи минерал заррачаларнинг катта – кичиклигига қараб: йирик, ўртача ва майда донали жинсларга бўлинади.
1. Йирик донали жинсларда минерал доналарининг диаметри 2мм дан катта бўлади. Улар чақиқ жинслар дейилади, уларга ҳарсангтош, чақиқ тош ва ўткир киррали шағалтош киради.
2. Ўртача донали чўкинди жинслар 2мм дан – 0,05 мм гача бўлган зарралардан иборат қумлар киради.
3. Майда донали жинслар – 0,05 ммдан 0,001 мм гача ва майда зарралардан иборат. Булар гил, лёсс ва лёссимон жинсларга бўлинади.
Бу турдаги чўкинди жинсларга ҳар хил химиявий процесслар ва хайвонот ҳамда ўсимлик ҳамда ўсимлик дунёсининг фаолияти таъсирида ҳосил бўлган каолин, боксит, аллитлар, сиаллит, оҳактош, доломит, диатомит, ош тузи, гипс киради.
Химиявий ва органик чўкинди жинсларнинг кўпчилиги сувда ҳосил бўлади. Улар эритмалардаги моддаларнинг (тузларнинг) чўкишида ва сувда яшовчи хайвонларнинг чиқиндиларидан ва қолдиқларидан пайдо бўлади. Денгиз тубида тўпланган туз ва хайвон қолдиқлари сув билан бирга оқиб келган тоғ жинсларининг майда зарралари билан аралашиб, қотишиб, кристалланиб тоғ жинсига айланади. Бундан химиявий процесслар муҳим роль ўйнайди.
Химиявий ва органик жинслар ўзларининг ҳосил бўлиш шароитига, минерал ва химиявий таркибига қараб карбанатли, кремнийли, темирли, галлоидли, сульфатли, фосфорли, алюминийли жинсларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |