Грунт
|
Оқувчанлик кўрсаткичи JL
|
Қумлоқ грунт: - қаттиқ
- пластик
- оқувчан
|
JL< 0
0 < JL < 1
JL< 0
|
Қумоқ грунт ва гилли грунт:
- қаттиқ
- ярим қаттиқ
- қийин пластик
- юмшоқ пластик
- оқувчан пластик
- оқувчан
|
JL< 0
0 < JL < 0,25
0,25 < JL < 0,5
0,5 < JL < 0,75
0,75 < JL < 1
JL > 1
|
Бундан ташқари қоя тошли бўлмаган грунтлар намлик даражасига қараб турларга бўлинади, яъни намлик бўйича грунтлар қуйидаги ҳолатларда бўлишлари мумкин:
Қуруқ – намлиги 0 % ;
Кам намли - ғовакларнинг 50 % гачаси сувга тўлган ;
Жуда нам - ғовакларнинг 80 % гачаси сувга тўлган ;
Сувга тўйинган - ғовакларнинг 80 % дан кўпи сувга тўлган .
40 10. ЕРНИНГ СИРТҚИ ДИНАМИК ЖАРАЁНЛАРИ. Режа: 10.1. Геологик ва инженер геологик жараёнлар; 10.2. Нураш жараёни; 10.3. Шамолнинг геологик фаолияти; 10.4. Атмосфера ёғинларининг геологик фаолияти; 10.5. Дарё ва денгизларнинг геологик фаолияти; 10.6. Карст жараёни, суффозия ва плывун ҳодисалари; 10.7. Лёсс грунтларидаги ўта чўкувчанлик жараёнлари. 10.1. Геологик ва инженер геологик жараёнлар Табиий геологик жараёнлар сув, шамол, организмлар ва бошқаларнинг геологик фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Улар ер қобиғининг юза қатламларида шаклланади (ривожланади) ва муҳандислик иншоотларига (иншоотнинг жойини, конструкциясини, уни барпо қилиш усулини ва бошқаларни танлашга) у ёки бу даражада таъсир қилади. Иккинчи тарафдан муҳандислик иншоотлари ва ер қобиғига таъсир қилиб, табиий-геологик жараёнларни ўзгартиради. Юзага келиши инсоннинг муҳандислик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа геологик жараёнлар муҳандислик-геологик жараёнлар деб аталиши қабул қилинган. Жараёнларни ўрганишда қуйидагиларга ўта эътибор берилиши керак: 1) уларнинг юзага келиш сабабларига, вақт мобайнида ривожланишига, шаклланишнинг сонли миқдорига, бино ва иншоотларнинг қурилиши ва эксплуатациясига манфий таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни танлашга; 2) Инсон муҳандислик-қурилиш фаолиятининг табиий муҳитга мумкин бўлган манфий таъсирига ва бошқаларга. 10.2. Нураш жараёни Ер юзасида таъсир қилувчи турли агентлар, асосан температуранинг ўзгариши, сувнинг музлаши, сувнинг, кислоталарнинг, ишқорларнинг, углекислоталарнинг химиявий таъсири, шамолнинг ва турли ўсимлик ва ҳайвонот олами организмларининг таъсири остида тоғ жинслари таркибининг бузилиш ва ўзгариши нураш жараёни деб тушунилади. Нураш жараёни нафақат табиий жнсларга (минераллар ва тоғ жинсларига), балки инсон томонидан сунъий яратилган қурилиш материалларига ҳам таъсир қилади. Нураш жараёнининг ўзига хос асосий жиҳатларидан бири, доимий ва аста-секин литосфера юқори қатламларини емиришдан иборат. Нураш жараёни ер юзасига актив таъсир этиб, унинг янада оқим сувлари ва шамол таъсиридан бузилишига шароит яратади. 41 Ер юзасига, тоғ жинслари қатламига нураш жараёнининг таъсири нураш қобиғининг юзага келишига олиб келади. Пайдо бўлган жойида қолган нураш жараёни маҳсулоти Элювит деб аталади. Таркиби бўйича элювит туб жинслар ва гилли грунтлар аралашмасидан иборат. Элювитнинг турларидан бири сифатида тупроқни айтиш мумкин. - расм. Тоғ жинсларининг емирилиши. Нураш турлари. Нурашнинг уч турини фарқлаш қабул қилинган: физикавий, химиявий ва биологик. Физикавий нураш тоғ жинсларининг минерал таркиби ўзгармаган ҳолда механик майдаланиши кўринишида ифодаланади. Физик нураш қуруқ ва совуқ иқлим шароитларида кўпроқ ривожланади. Химиявий нураш тоғ жинслари таркибининг ўзгариши ва эриши билан боғлиқ бўлган жараён билан ифодаланади. Бунда энг актив химиявий реагентлар бўлиб сув, кислород, углекислота ва органик кислоталар ҳисобланади. Биологик нураш ўсимликлар ва тирик организмлар ҳаёт фаолияти натижасида шакланади. Тоғ жинслари майдаланади ва кўп миқдорда органик кислоталар таъсирига учрайди. Дарахтларнинг илдизлари энг мустаҳкам қоятошли жинсларни ҳам ёриб юбориш қобилиятига эга. Кўпчилик тирик организмлар, айниқса ер ўйувчилар тоғ жинсларини актив равишда майдалайдилар. Бундан ташқари тоғ жинсларининг нурашига кўпсонли бактериялар ҳам таъсир қилади. Улар ўз фаолияти жараёнида айрим моддаларни ўзлаштириб, бошқаларини ажратади. Нураш жараёни бораётган майдонларда бино ва иншоотлар пойдеворлари асосларини танлашда нураш қобиғини кесиб тушиш керак бўлади. Бундан ташқари нураш жараёнини бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш даврида ҳам ҳисобга олиш керак. 10.3. Шамолнинг геологик фаолияти. Ер юзасида доимий равишда шамол эсиб туради. Шамолнинг тезлиги, кучи ва йўналиши турли хил бўлади. Шамолнинг кучини кўз олдимизга келтириш учун тўфонни таҳлил қилсак, тўфон кучи 19-21 м/с бўлганида дарахтларни илдизи билан қўпориши мумкин экан. Шамолнинг геологик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар Эол жараёнлари деб аталади. 42 Шамол катта геологик ишни бажаради: 1) ер юза қатламини бузади (супириб кетиш ёки дефляция, юзаларни қириш ва ҳ.к.); 2) емирилган тоғ жинсларини кўчиради; 3) турли шакллардаги жамланган тўшамаларни юзага келтиради (аккумляция). Кузатишлар шуни кўрсатадики, ер юза қатламининг дефляцияга учраши дарахт ва буталар кесилган майдонларда ўта тез ривожланар экан. Заррачаларнинг кўчирилиши ҳавода шамол ёрдамида (чанглар) ёки шамол билан юмалатилиш натижасида (қумлар) юзага келади. Шамол тезлигининг камайиши натижасида кўчирилаётган материалларнинг тўпланиши (аккумляция) юзага келади. Ҳозирги замон эол ётқизиқлари харитада eol QIV – индекси билан белгиланади. Кўпчилик ҳолларда бу ётқизиқлар қум ва чанг заррачалардан иборат бўлади. 10.4. Атмосфера ёғинларининг геологик фаолияти. Қуруқлик юзасига доимий равишда атмосфера ёғинлари (ёмғир, қор ва муз кўринишида) ёғиб туради. Бунда энг катта геологик ишни юза оқар сувлари бажаради. Улар рельеф пасайиши тарафига қараб оқиш жараёнида тоғ жинсларини емириб, емирилган тоғ жинсларини кўчиради ва маълум жойларга тўплайди. Емирилгандан сўнг юза сувлари ер юзаси бўйлаб оқиб, текислик бўйлаб ювиш ёки текис эрозиясини ҳосил қилади. Нураш жараёни маҳсулотлари (элювит) текисликдаги оқимлар Билан ювилиб, қоялар ва уларнинг этакларида қатламлар ҳосил қилади: 1) Қоялар ва уларнинг этакларида-делювит(dl); 2) Қояларга туташувчи пастликларда-пролювит (prl). Бу тўкилмалар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг остида ётувчи туб жинсларни қарийиб тўлиқ қоплайди. Ётқизиқлар тўпланиши схемаси. 1-туб жинслар; 2-юза бўйлаб текис оқим; 3-нураган қобиқ (элювит); Д-делювит; 43 Пр-пролювит. Делювит ер юзаси бўйлаб кенг тарқалган, фақатгина тик қоялардагина бўлмайди. Делювит ўз таркиби бўйича жуда турли-туман бўлади. Тоғли ва тоғолди районларда булар қумлоқ, қумоқ грунтлар ҳамда чақиқтош ва йирик бўлакли қоятошли грунтлар аралаш қумлардан иборат. Делювит қатламининг қалинлиги қоянинг асосига томон тушишда ошиб боради. Делювит ётқизиқлар кўпчилик ҳолларда бино ва иншоотларга асос бўлиб хизмат қилади. Пролювит ётқизиқлар одатда бир жинсли бўлмайди. Пролювит қатламларида қумоқ ва қумлоқ грунтлар қатламлари нисбатан йирик заррачали қумлар ва бошқа грунтлар қатламлари билан алмашиниб ётишлри мумкин. Пролювит конуссимон шаклларда даралар ва жарликлардан чиқиш жойларида тўпланади. Пролювитнинг катта қисми селлар ҳисобидан ҳосил бўлади. 10.5. Дарёлар ва денгизларнинг геологик фаолияти. Ер ости сувлари ва атмосфера ёғинлари, жарликлардан ва ариқлардан оқиб, дарёларга тўпланади. Дарёлар ўз ҳаркати йўлида катта геологик ишни бажариб, тоғ жинсларини емиради (эрозия). Емирилган тоғ жинсларини эриган ҳолда, сувда муаллақ ҳолда ва дарё тубида юмалатиш йўли билан кўчирилади. Маълум бир шароитларда уларни емирилиш махсулотларини қатламларга ётқизади. Шу тариқа дарё ётқизиқлари, яъни аллювиал ётқизиқлар ҳосил бўлади. 10.6. Карст жараёни, суффозия ва плывун ҳодисалари. Суффозия ер ости сувларининг тоғ жинсларига химиявий ва механик таъсир этиб, уларни уйиши, емириши ва тоғ жинси таркибидаги сувда тез эрувчи тузларни ва майда грунт заррачаларини ўзи билан ер юзасига окизиб олиб чикиш жараёни суффозия (латинча «ўйиш» демакдир) деб аталади. Ер ости сувларининг кум, лесс ва лёссимон қатламлар таркибидаги майда заррачаларни ювиб ер юзасига окизиб чикиши механик суффозия дейилади. Бу жараённинг давом этиши ер остида бушликлар ва ер юзасида упиришлар, чукишлар пайдо бўлишга сабаб бўлади. Ер ости сувлари таъсиридан тоғ жинслари таркибидаги сувда эрувчан тўзларнинг сувда эриб ер юзасига окиб чикиши химиявий суффозия дейилади. Бундай ходисалар иморат ва иншоотлар мустахкамлигига сальбий таъсир этади. Шунинг учун қурилиш майдонида юза сувлари оқимини тартибга солиш, ер юзасини гидроизоляция қилиш ва фильтрация 44 тезлигини камайтириш максадида зовурлар казиш зарурдир ёки техник мелиорация йули билан фильрацияни камайтириш. 23-расм. Оҳактош – чиғаноқтош қатламларини қоплаган лёссимон жинслардаги суффозион бўшлиқ. 1- суффозия уйилмаси 5- грунт суви оқими 2- ўпирилиш зонаси 6- сув ўтказмас соф лой 3-бинолар 7- оҳактош-чиғаноктош 4- лёссли жинс Карст ходисаси. Сув ҳаракати таъсирида охактош, доломит, гипс, тош туши ва шунга ухшаш тоғ жинсларининг эриши ва эриган моддаларнинг эритма холида окиб чикиб кетилиши натижасида уларнинг ичида бушликлар ҳосил бўлиш карст ходисалар деб юритилади. Карст сўзи Карантия провинцияси (Австриянинг жанубида Адриатика денгизи яқини) даги Карст ясси тош номидан олинган, чунки у ерда юқори катталикдаги ер ости бўшлиқлари ва ўпиришлари учрайди. Карст воронкасининг диаметри 10-200 м, чукурлиги 2-40 м, Крымда ҳар 1- гектар майдонда 40-80 тагача, Карст ясси тоғида 150 тагача карст бўшлиқлари учрайди. Бу жараёнга карши курашда 1) сувда тез эрувчан жинсларни ер остки ва устки сувлари таъсиридан саклаш ва бунинг учун юзаларнинг текислаш, ёмгир сувларни утказиб юборадиган курилмалар куриш юзаларини гил тупрок билан шиббалаш, зовурлар куриш: 2) Карст ҳосил бўладиган жинсларга сувнинг таъсирини камайтириш максадида унинг говакликлари, жинслари ва бушликлари суюк шиша, иссиқ битум, цемент ёки гили эритмалар билан тўлдирилиши керак. 45 24-расм. Карст воронкаси Плывунлар. Таркибида ганч заррачалари кум бўлган сувга туйинган майда ва нозик (чангсимон) заррали кум ва кумли жинсларга плывунлар дейилади. Улар туртламчи ваш у давргача бўлган жинслар ичида кенг таркалган. Геологик кидирув, қурилиш, шахта ва тоғ ишларини бажаришда уларга дуч келинади. Одатда плывунларнинг купчилиги дарё ўзунларида ва биринчи пойма устки террасаларида турли калинликларда учрайди. Масалан, Волга, Днепр, Дон, Кавказ, Амударё, Сирдарё ва бошқа дарёларнинг ўзан ва биринчи пойма устки террасаларида 2 – 3 м дан 40-80 м гача чукурликда, 3 – 4 м калинликда қатлам ва линза холида учрайди. Плывунларнинг ҳарактерли хусусиятларидан бири шуки, улар тиксотродин ходисасига берилувчан бўлади, яъни механик куч таъсирида бирдан куюк массага айланади ва шахта дефорларида, иморат учун ковланган котлован қирғокларидан, тоғ ёнбагрларидан оқиб тушади. Бу ҳодисасилар плывун ходисаси дейилади. Қурилишда плывун ходисасига қарши қуриладиган чоралар 5- гурухга бўлинади. 1. Қурилиш майдонидаги пливунларни сунъий усулда куритиш. (вертикал дренажлар). 2. Плывунларни шпунт ёрдамида мустахкамлаш. Бунда шпунтларнинг ерга кирган қисми 5-20 м гача бўлади. 3. Плывунларни сунъий мўзлатиш. Мўзлатилганда кумнинг мустахкамлиги вактинча ортади. Бунинг учун бургу кудуклари қазилиб, уларга алоҳида мослама воситаси совитилган суюк кальций хлорид босим остида юбориб турилади. 4. Плывун таркибидаги сувни хаво билан сикиб чиқариш. Бунда пливун пайдо бўлган жойларда казиш ишлари кессон усулида олиб 46 борилади. Бунинг учун пливун устига кессон установкаси ўрнатилиб, бу установка ичига 2,5 атм босим берилади. 5. Суюлтирилган шиша юбориш усули пливунларни силикатлаш деб аталади. Бунинг учун бургу кудуклар казилиб, кум қатламларига трубалар орқали босим остида суюк шиша, сунгра кальций хлорид юборилади. Натижада қум қатламлари жуда қаттиқ тоғ жинсларига айланади. 10.7. Лёсс грунтларнинг хажмий деформациялари. Табиий шароитларда ер ташки рельефи, ер ташки қатламларининг таркибива хоссалари гидрологик режими ўзлуксиз равишда куёш энергияси, гунтнинг оғирлик кучи ва ички кучлари эвазига ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар геологик жараёнлар дейилади. Бу геологик жараёнлар таъсирида ер қобиғи рельефининг, таркибининг ва хоссаларининг ўзгаришига геологик ҳодисалар деймиз Бунга мисол лёсс грунтларнинг намланишида ўзи зичлашиши натижаси ботик пасайишлар ёки хажмида кенгайишлар ҳосил бўлишидир. Лёсс грунтлар деб чанг заррачалари 50% куп бўлган (0,01- 0,005)гилли грунтларга айтилади. Бу тоғ жинслари юкори говакликка эга, яъни говаклиги 45; гача боради. Бу грунтлар сув таъсирида енгил ювилиб кетиш емирилиш ва сув шимганда кушимча чукиш ёки шишиш хусусиятига эга. Лёссли жинслар МДХ территориясининг 15% майдонини ташкил қилади. Лёсслар бу эол жараёнлар махсулотидир. Лёсс жинслар Украина пасттеккисликларида, Урта Осиё МДХ Марказий ва жанубий нохияларида, Гарбий Сибирь пасттекисликларида яхлит қатламлар сифатида жойлашган. Куп таркалган лесс қатламлар, Карпат, Кавказ, Урта Осиё, Олтой ва тоғолди текисликларида ҳам кенг таркалган. Лесс жинслар қатламлари купинча ётиш ва литологик тўзилиш турлича бўлган тоғ жинслари устига тушалган бўлади. Айрим ҳолларда уларнинг остки қатламлари сув утказувчан (кум, шага) грунтлар, бошқа халларда эса сув утказмас гиллар билан копланган. Лесс грунтлар қатламининг калинлиги бир неча ун метрдан 100 дан ортик м гача етади. Энг куп таркалган калинлик 10-25 м. Лесс грунтлари намлик таъсир қилишига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. Шишувчи (набухающия); 2. Кушимча чукмайдиган (непросадочные); 3. Кушимча чукувчан лес грунтлар (просадочные). 1. Шишувчи лесс грунтлар кам учрайди. Одатда бу грунтлар жуда зич жойлашган заррачалари 0,002 мм дан ошмаган (бўлган) монтмориллонит типидаги минералларни ўз ичига олган бўлади. Шишиш купинча 1-3%, айрим холларда 5-7% гача боради.шишиш босим 0,5-1,0 кгс/см2 , айрим ҳолда 1,5-1,8 кг/сад боради. 47 2. Кўп лесс ва лессимон грунтлар сув шишганда ҳам босим таъсири қўшимча чукмайди. Бундай грунтлар рельефнинг паст жойларида ва шимолий учрайди. 3. Бу грунтлар сув шимганда тез ва нотекис ўтадиган формациядир. Бунака чукишлар намлиги етарли даражада бўлмаган (10-14% гача) лесс грунтларга хосдир. (яъни 0,8 r S ) w s r e W S Қўшимча равишда чукадиган грунтлар ўз огирликларидан ҳосил бўлган босимдан чукиши кийматига қараб тоифага булинади. 1. тоифа – ўз огирлигидан кушимча чукиши 5см дан ошмайдиган грунтлар 2. тоифа – огирлигидан кушимча чукиши 5см дан куп бўлган грунтлар Кушимча чукиш араёнининг тез ёки секин бўлиши грунтларнинг структураси мустахкамлигига боглик. 1-тоифа грунтларнинг структураси тўзилиши мустахкамрок. 2 тоифа грунтларники эса структура тўзилиши мустахкамлиги пастрокдир. Шунинг учун ҳам ҳар хир тоифадаги ута чукувчан грунтларда ута Чука бошланиши учун босим бошлангич босимдан ошиш керак. Лесс грунтларнинг ута чукувчанлиги турли йуллар билан аникланиши мумкин. Ута чукувчанёки чукувчан эмаслигини бирламчи курсатгичлар (намлик даражаси) ва (ута чукувчанлик даражаси) лар ёрдамида аниқлаймиз. Жадвалдагидан П кичик булса грунт чукувчан. Пластиклик сони 0,01 J p 0,10 0,1 J p 0,14 0,14 J p 0,2 Ута чукувчанлик даражаси (П) 0,1 0,17 0,24 e e e П L 1 , L WL e мос говаклик коэффициенти Ута чукувчанликнинг асосий курсатгичлари нисбий чукувчанлак se ва бошлангич кушимча (ута) чукиш босмидир (Рse). Нисбий чукувчанлик n g np satp se h h h P S . . . . hng hsat p . . . . . hnp . . . . 24-расм. Нисбий дефформацияни аниқлаш схемас. 48 hnp – Р босим билан кисилгандан кейин баландлиги; hsat.p – Р босим сакланиб грунт тулик сув шимгандан кейинги баландлик; hng– намунанинг табий ҳолатдаги табиий босим билан кисилгандага баландлик. Грунтлар 0,01 se булса ута чуқувчан дейилади. Ҳар кайси қатламларнинг se - ларнинг кийматига қараб умумий кушимча чукиш аникланади. n i sl sl sli hi k i 1 hi – қатламнинг калинлиги ksei - i–қатлам грунтининг ишлаш шароитини ҳисобгаолувчи коэффициенти; ksli= 0,5+1,5(р-рsl) / p0, бу ерда р0 = 100 кПа sl - i- чи қатлам грунтининг нисбий чукувчанлиги Нисбий чукувчанлик коэффициенти sl лаборатория шароитида аниқланади. Pse Ps P 1 – эгри чизиқ усули сув шимганда 0,01 s i se Р 1 0,01 s 2- эгри чизиқ йўли. 2 i 25-расм. Нисбий дефформациянинг босимга боғлиқлик графиклари. 49 Ута чуқувчанликка ҳодисасига қарши курашда унинг йулларини з гарухга бўлиш мумкин. 1. Асосдаги ута чукувчан грунтларни сув шишидан сақлаш; 2. Механик йуллар билан грунтларни зичлигини ошириш. (Огир зичланиш юклар ёрдамида ёки ута чукувчан грунтларни қум ёки Қатлам-қатлам қилиб зичланган гилли грунтлар билан алмаштириш). 3. Асос грунтларни физик-механик усуллар билан мустахкамлаш. А Д А Б И Ё Т Л А Р. 1. С. Зохидов. Инженерлик геологияси. Т. Укитувчи, 1988 2. Й. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гпдрогеологияси. Укитувчи/1990. 3. М.З.Назаров. Муҳандислик геологияси ва атроф мухитнинг муҳофазаси. Тошкент,1994. 4. А.Д. Говард, И. Ремсон. Геология и охрана окружающей ореды. Л. 1982 5. Справочник по инженерной геология. «Недра», М., 1968. 6. Мавлонов Г.М. ва бошқалар. Гидрогеология ва муҳандислик геологияси асослари. 7. Й.Эргашев «Муҳандислик геологияси асосларини амалий машгулотлар», Ўзбекистон, 1992. 8. Живаго Н.В., Пиостровский В.В. «Геоморфология с основании геологии». М., Недра, 1971 г. 9. Победов Н.С., «Общая физическая география и геоморфология» 2-ое изд., М., Недра, 1974.
64 13. ИНЖЕНЕР ГЕОЛОГИК КИДИРУВ ИШЛАРИ. Режа: 13.1. Муҳандислик геологик қидирув ишларининг мақсад ва вазифалари; 13.2. Муҳандислик геологик қидирув ишларининг ҳажми ва турлари; 13.3. Муҳандислик геологик қидирув ишларида қўлланиладиган геофизикавий текшириш усуллари; 13.4. Муҳандислик геологик қидирув ишлари бўйича ҳисобот тузиш. 13.1. Муҳандислик геологик қидирув ишларининг мақсад ва вазифалари. Муҳандислик геологик кидирув ишлари ҳар хил қурилишларни муҳандислик геологик нуктаи назардан асослаш учун олиб борилади. Қурилиш майдонларида муҳандислик геологик кидирув ишларини олиб бориш учун даставвал лойиха тузилади. Лойиха дастурида муҳандислик геологик кидирув ишларидан кўзда тутилган асосий максад геологик, геоморфологик, гидрогеологик шароитларда, табиий геологик, муҳандислик-геологик жараёнларини, тоғ жинсларининг хоссаларини ва уларнинг бино ва иншоотлар эксплуатация давомида ўзгаришини ўрганишдан иборатдир. Муҳандислик геологик хулоса қурилишни асослашда асосий роль уйнайди. Бунда пойдеворнинг жойлашиш чукурлиги аникланади ва грунтларнинг ҳар бир см2 юзаси канча юк кутара олиши, иншоотларнинг мустахкамлиги, грунтнинг канча микдорда зичланиши мумкинлиги олдиндан айтилади. Муҳандислик геологик кидирув ишлари учта боскичга: 1) тайёргарлик ишлари, 2) дала ишлари, ва 3) камерал ишлари боскичларига булинади. Тайёргарлик ишларига архив, фонд ва адабиёт материалларини район микёсида ўрганиш, дала ишларига тайёргарлик ишлари киради. Дала шароитида бажариладиган ишлар: 1) инженерлик геологик съёмкалар, 2) кидирув ишлари ва геофизик текширишлар: 3) тажриба – тадкикот ишлари: 4) ер ости сувларини ўрганиш: 5) районда утказилган қурилиш ишлари тажрибасининг анализи. Камерал ишлари боскичида дала материалларини, лаборатория текширишлари натижаларини умумлаштириш утказилади ва инженерликгеологик ҳисобот ҳариталари, киркимлар тўзилади. Муҳандислик геологик ҳисобот ҳаритаси бу муҳим муҳандислик геологик маълумотлардир. Бу ҳариталарда тоғ жинсларининг литологик таркиби ва хоссалари, уларнинг тарқалиши, ётиш шароитлари, ёши ва келиб чиқишлари, ер ости сувлари ҳақида маълумотлар, табиий геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топади. 65 12.2. Муҳандислик геологик кидирув ишларининг хажми ва турлари. Ҳозирга пайтда лойихалашнинг икки боскичи: техник лойиха ва ишчи чизмалари боскичи кабул килинган. Лекин, янги ўзлаштирилган ва халк хужалиги тез ривожланаётган районлар, йирик ва мурракаб объектлар қурилишнинг максадга мувофиклигини асослаш учун техник – иктисодий доклад боскичида ҳам лойихалаш ишлари бажарилади. Лойихаларнинг дастлабки техник-иктисодий доклад боскичидан инженерликгеологик кидирув ишлари айрим холлардагина бажарилиб, бунда асосан қурилиш мойдонининг инженерлик-геологик шароитлари архив ва адабиётлар материаллари асосида аниқланади. Иншоотларни лойихалашнинг техник-лойиха босқичида олиб бориладиган инженерлик-кидирув ишлари қурилиш учун яроқли майдонларни танлаш ва иншоотлар типини, қурилиш шароитини, жойлашишини аниқлашга қаратилади. Керакли маълумотлар инженерлик – геологик съёмка, разведка ва лаборатория ишлари натижасидан олинади. Техникавий лойиха боскичи. Бу боскичда инженерлик геологик шароитларни ҳарактерлаш, қурилишга мулжалланган иншоот контурларида бург кудуклар ковлаш, қурилиш участкаларида тажрибавий ва стационар ишлар олиб бориш кўзда тутилади. Қурилишда мулжалланган иншоотлар контури маълум булмаганда инженерлик геологик ишлари, қурилиш учун мулжалланган участкаларнинг инженерлик геологик шароити ва уларни юзага келтирувчи конуниятда очиб берилади. Кидирув разведка ишлари. Участкаларда таркалган тоғ жинсларининг таркиби, физикавий ва механикавий хоссаларининг ўзгариш конуниятлари бург кудуклар ва шурфлардан олинган намуналарни ўрганиш йули билан олиб борилади. Қурилиш участкаларида олиб бориладиган ишларнинг хажми, геологик шароитига боглик бўлади. Қурилиш участкалари геологик тўзилишнинг канчалик мураккаблигига қараб 3 гурухга булинади: ҳар бир гурух учун ковланадиган бург кудуклар ва улар орасидаги масофа қуйидагича кабул килинади: Гурух номери Геологик шароитнинг мураккаблик даражаси Кидирув бург кудуклари ва шурфлари орасидаги мумкин бўлган тахминий масофа 1 Мураккаб 25м ва ундан кам 2 Мураккаблиги уртача 50м 3 Оддий 100м 66 Асосан бург қудуклар ва шурфларнинг чуқурлиги 10-15, мустахкамлиги кичик грунтларда 15-20м гача боради. Шурф – вертикал тоғ қазилмаси бўлиб, чукурлиги 20м гача бўлади, кенглиги 1,0х1,25м. Траншея – чукур булмаган, ингичка горизонтал қазилма чукурлиги (2м, кенглиги 08м) Скважина махсус механизмлар ёрдамида казилган цилиндрик вертикал қазилма (d=33-219мм): Бургуланган кудукнинг (геологик қазилманинг) геологик колонкаси т/р Қатламларнинг отметкалари Калинлиги, М Кирким ГСС Литологик номи Бошлан. Охирги Аник Доим 1 0,0 2,0 2,0 Суглинок 2 2,0 8,0 6,0 . . . . . … . . . . . . . майда кум 3 8,0 15 7,0 глина Лойихалашнинг охирги – ишчи чизмалари босқичида инженерлик геологик кидирув ишлари иншоотлар куриладиган майдонларда олиб борилади. Разведка тажриба-тадкикот, лаборатория ишларига кенг урин берилади. Пойдевор замини бўлган грунтларнинг физик ва механик хоссалари, фильтрация хусусиятлари аникланади. Кидирув ишлари натижасида иншоотларни куриш, ташки куч таъсирида грунтнинг деформацияланишини ва иншоотларнинг мустахкамлигини ҳисоблаб уларнинг конструкциясини танлаш ва керакли ҳимоя чора – тадбирларини куриш мумкин бўлади. Муҳандислик геологик съёмкага шу жойнинг геологик ҳаритаси асос килиб олинади. Муҳандислик геологик съёмканинг масштаби майдоннинг катта-кичиклигига, иншоотнинг конструкциясига ва жойларнинг муҳандислик геологик шароитига боглик. Шу сабабли съёмканинг масштаби асосан уч хил бўлади. 1. Майда масштабли съёмка (1:500000, 1: 1000000) 2. Урта масштабли съёмка (1:200000, 1: 50000) 3. Йирик масштабли съёмка ( 1:50000, 1: 5000) Муҳандислик геологик съёмка ишларининг натижалари муҳандислик геологик ҳариталарда ўз ифодасини топади. 67 Кидирув разведка ишларининг хажми геологик шароитга боглик бўлади. Участкаларда таркалган тоғ жинсларининг таркиби, физикавий ва механикавий хоссалари, уларнинг ўзгариш конуниятлари бург қудуқлар ва шурфлардан олинган намуналарни ўрганиш йули билан олиб борилади. 13.3. Муҳандислик геологик кидирув ишларида кулланиладиган геофизикавий текшириш усуллари. Гефизикавий текшириш усуллари ёрдамчи усуллар бўлиб, геологик кидирув ишлари билан бирга олиб борилади ва куп холларда шурф қазиш, пармалаш ишлари хажмини кискартиради. Инженерлик геологик ишларда, асосан геофизикавий текшириш усуллари электрометриядан ва сейсмометриядан кенг фойдаланилади. Сейсмометрия усули сунъий ҳосил килган ва табиий йул билан ҳосил бўлган тулкинларнинг тоғ жинсларидан утиш тезлигига асосланган. Кейинги пайтларда бир каналли микросейсмик ускуналардан фойдаланилиб, тоғ жинси қатламларидан, калинлиги, дарёнинг эски ўзанлари туби, грунт сувларининг ётиш чукурлиги аникланмокда. Электроразрядка усуллари тоғ жинси массивларидан ҳосил бўлган табиий ва сунъий электирик майдонни ўрганишга асосланган. Ҳар бир тоғ жинслари ўзига хос солиштирма каршиликка эга бўлади, бу эса тоғ жинсининг киркимини ўрганишда асосий параметр ҳисобланади. 13.4. Муҳандислик-геологик кидирув ишлари буйича ҳисобот тузиш. Инженерлик-геологик кидирув ишлари тугагандан кейин, камерал ишлар бошланади. Инженерлик геологик съемка, разведка. Тажрибатадкикот, лаборатория ишлари натижасида тупланган материаллар кайта куриб чиқилади тартибга солинади, анализ килинади ва ҳисобот тўзилади. У асосан уч кисмдан: 1) умумий, 2) махсус ва 3) илова кисмларидан иборат бўлади. Ҳисоботнинг умумий кисм кириш сўзидан бошланиб, унда инженерлик геологик кидирув ишларининг максади, вазифаси, хажми, ҳарактерли ва бажарилган ишлар хили ёритилади. Шунингдек қурилиш майдонининг урн ива ишни бажарувчилар таркиби курсатилади. «Физик-географик очерк» булимида жойнинг рельефи, гидрографияси ва иклими тугрисида маълумот берилади. «Районнинг геологик тўзилиши» булимида тоғ жинсларининг тўзилиши, ёши, калинлиг, тектоникаси ёритилади. «Гидрогеологик шароитлар» қисмида эсаер ости сувларининг тарлари уларнинг пайдо бўлиши, ҳаракати, имиявийтаркиби, бетон ва меиалга нисбаттан агрессвлиги ҳамда тоғ жинсларининг сув утказувчанлик хусусиятларига ҳарактеристика берилади. Иморат ва иншоотларнинг мустахкамлигига салбий таъсир курсатадиган «Табиий геологик ходисалар ва инженерлик геологик жараёнлар» жуда ҳам батафсил ёритилади. 68 Ҳисобнинг «махсус кимси» ўз навбатида бир неча булимлардан иборат бўлиб, бунда лойихаланаётган иншоотлар конструкцияси ва кидирув ишлари методикасига батараф изох берилади. Шкнингдек тоғ жинсларининг қурилиш хоссалари ва қурилиш майдонининг инженерлик геологик шароитлари ҳамда уларнинг иншоотл қурилишига таъсири ёритилади. Ҳисоботнинг охирги ҳар бир булимга тегишли хулосалар ёзилади ва фойдаланилган руйхати келтирилади. Ҳисоботнинг «Илова» қисмида турли график материаллар (ҳариталар, киркимлар колонкалар ва бошқалар) келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |