Геодезиядан 1-практикум


Планиметр ёрдамида юзани аниқлаш



Download 13,03 Mb.
bet75/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

6.5. Планиметр ёрдамида юзани аниқлаш
Планиметр ва унинг тузилиши
План ва карталарда шакл юзасини механик усулда планиметр ёрдамида аниқланади. Чизиқли, қутбли ва электрон планиметрлар мавжуд бўлиб, ҳозирги пайтда энг кўп қўлланиладигани қутбли планиметрдир.
Қутбли планиметр (78-шакл) асосан қутб ричаги 1, айлантириш ричаги 2 ва каретка (саноқ олиш механизми) 3 дан ташкил топган. Қутб ричагининг бир учида қутб – нина билан юкча 4, иккинчи учида эса, шарсимон бошли штифт 5 жойлашган. Штифт кареткадаги чуқурликка жойлаштирилади. Юк остидаги нина (қутб) план ёки картага санчиб қўйилади. Айлантириш ричагининг бир учида металл гардишли олинган лупа ўрнатилган бўлиб, унинг остки сиртига айлантириш индекси – нуқта 6 қўйилган. Шакл юзаси аниқланаётган пайтда айлантириш нуқтаси шаклнинг чегараси бўйича даста 7 ёрдамида секин юргизилади.

78 - шакл. Қутбли планиметрнинг умумий тузилиши:
1 - қутб ричаги, 2 - айлантириш ричаги, 3 – каретка, 4 - юк остидаги қутб,
5 - штифт, 6 - айлантириш индекси (нуқтаси), 7 - даста.
Айлантириш ричагида 12 туширилган бўлиб, у орқали ричагнинг узунлигини верньер 8 ёрдамида аниқланади (79 - шакл). Кареткада саноқ олиш механизми жойлашган бўлиб, у горизонтал доира - циферблат 9, ҳисоб ғилдираги 10 ва ҳисоб ғилдирагидан саноқ олиш учун верньер 11 дан иборат. Циферблат 10 та тенг бўлакка, ҳисоб ғилдирагининг цилиндрик сирти 100 та тенг бўлакка бўлинган. Верньерда эса ҳисоб ғилдирагининг 9 та бўлагига тенг оралиқ 10 та тенг бўлакка бўлинган.
Саноқ олиш механизмидан олинган саноқ тўртта рақамдан иборат бўлиши керак. 79 - шаклда келтирилган саноқда биринчи рақам циферблатдан-3 (кўрсатгич 17 жойлашган оралиқнинг кичик рақами), иккинчи ва учинчи рақамлар ҳисоб ғилдирагидан - 54 (верньернинг ноль штрихигача бўлган тўлиқ
бўаклар сони), тўртинти рақам эса верньердан - 8 (верньердаги ҳисоб ғилдирагининг бирон - бир штрихи билан туташган штрих номери). Демак саноқ: 3548.

79 - шакл. Cаноқ олиш механизмининг тузилиши:
8 - ричаг узунлигини аниқлаш учун верньер, 9 - циферблат, 10 - ҳисоб ғилдираги,
11- верньер, 12 - ричаг узунлиги шкаласи, 13, 14 - тузатгич винтлар,
15, 16 - маҳкамлаш винтлари, 17- кўрсатгич.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish