Планиметр ёрдамида юзани ҳисоблаш аниқлиги. Р юзани ўрта квадратик хатоси нинг планиметр бўлак қиймати С нинг ўрат квадратик хатоси ва шакларни айлантириш натижасида ҳосил қилинган бўлаклар сони U нинг ўрта квадратик хатоси га нисбатан ҳисоблаш учун (6.17) формуладан фойдаланиб, уни логарифлаб ва дифференциаллаб, кейин эса ўрта квадратик хатоларга ўтиб қуйидагини ҳосил қиламиз
.
Планиметр бўлак қиймати нинг нисбий ўрта квадратик хатоси, қутбнинг икки ҳолатида 1:1000 яқин бўлиб, айлантириладиган шаклнинг майдони ва сонига қарамасдан юзани ҳисоблаш аниқлигига таъсир қилади.
Бўлаклар сонини аниқлаш хатоси ни қуйидаги хатоларни таъсири натижасида ҳосил қилинади:
1) ҳисоблаш ғилдираги бўйича саноқлар хатоси; 2) айлантиришдаги хатолар;
3) механик(тиркашиш) хатолари; 4) айлантиришнинг бошида ва охирида бошланғич нуқтада айлана индексни устма – уст тушмаслиги.
Бир марта айлантириш учун умумий ўрта квадратик хато ни қуйидаги эмпирик формулалар бўйича ҳисоблаш мумкин
планда 200см2 гача бўлган юзалар учун
, (6.18)
200см2 дан катта юзалар учун
. (6.19)
6.6. Юзаларни аниқлашда замонавий техник
воситалар ва ЭҲМ ни қўллаш
Ер тузиш ва ер кадастри учун бажариладиган топографик-геодезик қидирувлар мажмуасида ердан фойдаланувчилар ва қишлоқ хўжалиги ерлари юзаларини аниқлаш, катта меҳнатни талаб қиладиган ишлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун юзаларни аниқлашда ЭҲМ ва замонавий техник воситалардан фойдаланиши замон талабига мувофиқдир.
Ҳозирги пайтда, компьютер ва ЭҲМ да катта имконият мавжудлиги туфайли, ердан фойдаланувчиларнинг майдонлари кўпроқ аналитик усулда, яъни марза белгилари координаталарининг ҳисобланган қийматлари бўйича аниқлаши мумкин. Ушбу қийматлар йўқ бўлган ҳолда, фотограмметрик ёки график усулда топилган координаталарининг қийматларидан фойдаланиладилар.
Полигонлар юзаларини улар учларининг координаталари бўйича ҳисоб-лаш учун қўлланадиган (6.6) формулага асосланиб тузилган алгоритмлар бўйича ЭҲМ да дастурлар тайёрланган. Координаталар бўйича юзаларни аниқлашда меҳнат унумдорлигини ошириш учун, координаталар планда координатографлар (координатометрлар) ёрдамида ўлчанади ва улар натижалари автоматик равишда рўйхатга олиниб ЭҲМ нинг хотирасига ўтказилади.
Карл Цейс фирмасининг координатографига қўшиладиган координаталарни автоматик равишда рўйхатга оладиган асбоб Новосибирскдаги Геодезия, Аэрофотогеодезия ва Картография Марказий Илмий Тадқиқот Институти (ГА ва КМИТИ) да тузилган. Ушбу принципда, яъни координатометр ва ЭҲМ билан биргаликда (Орел шаҳридаги «Автограф» илмий – ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқилган) СМП 6410 графотузилма, Швециялик Geotracer электрон планиметр, Польшалик Labimex картометрлар ишлайди.
Барча бу асбоблар яна контурлар юзаларини аниқлашга ҳам мўлжалланган бўлиб, айлана индекси ёрдамида контурлар чегарасини айланишида соат мили йўли бўйича нуқталар координаталари вақтнинг ҳар бир қадами масалан, ҳар бир секундда, ёки масофанинг қадами, масалан, ҳар бир миллиметрда автоматик равишда рўйхатга олинади. Бунинг учун ГА и КМИТИ да алгоритм тузилган бўлиб, унинг ёрдамида ЭҲМ да барча контурларни юзаси ҳисобланади ва нашрга планшет ёки хўжаликни ҳудуди бўйича контурлар юзаларини қайдномаси ва ернинг турлари бўйича ер экспликацияси берилади.
Дастурда қоғознинг деформациясини инобатга олинган ҳолда юзаларни боғлаш, координаталарни рўйхатга олиш қадамининг ҳудуди бўйича контурларни умумлаштириш кўзда тутилган. Дастурга биноан, аввал планшет ҳудуди бўйича ердан фойдаланувчиларнинг боғланган юзалари аниқланади, кейин эса - контурларнинг юзалари ердан фойдаланувчининг умумий майдонига боғланади.
Афсуски, бу асбоблар тузилишининг мураккаблиги ва энг муҳими нархи қиммат бўлганлиги туфайли, уларни кенг равишда ишлаб чиқишга жорий этиши мушкил бўлмоқда.
Шунинг учун кўпинча планда ер майдонлари юзаси ишлаб чиқаришда кенг тарқатилган асбоб – ўзгарувчан айлантириш ричагли қутбли планиметрда аниқланади.
Аниқлиги бўйича қутбли планиметр кўп ҳолатларда ер тузиш ва ер кадастри талабларини қониқтирилади, чунки пландаги контурлар юзасини тасвирлаш хатоси, умуман айтканда уни планиметр билан аниқлаш хатосидан катта. Аммо, меҳнат самарадорлиги бўйича у замонавий талаблардан анча қолишади ва кўпинча бу шаклларни қўлда айлантириш ва ҳисоблаш механизмидан саноқ олишда ифодаланади. Шунинг учун операторларнинг қўлда шаклларни айлантиришдан озод қилинадиган электрон планиметрларни турли моделлари ихтиро қилинди. Ушбу электрон планиметрлар механик планиметрлардан ўлчаш натижаларини тасвирланувчи суюқкристаллик дисплей ва керакли ишлаш режимини ўрнатиш учун клавиатуранинг мавжудлиги билан фарқланадилар. Улар қутбли ёки ғилдиракли кўринишида бўлиши мумкин.
Қутбли планиметрларни турли модификациялари мавжуд бўлиб, улардан «Стэнли» инглис фирмасининг конструкцияси диққатга сазовор. План, карталарда ўлчаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида “Стенли” фирмасининг планиметрида ҳисоблаш ғилдираги ношаффоф шишали дискдан ясалган. Дискдаги тешиклардан нур ўтади, чиқишда эса нур парчаси фотодиодлар системасини ёритилади. Фотодиодлардан чиққан сигналлар ҳисоблаш блоки билан уланган импульсли ҳисоблашгичига узатилади. Асбобда фотоэлементлар ёрдамида ҳосил қилинадиган ҳисоблаш механизмдаги кўрсатгичлар ЭҲМга берилади ва у юзаларни ҳисоблайди, ҳисоблаш натижалари эса контурлар юзаларни ҳисоблаш қайдномаси кўринишида дисплейга босиб чиқилади. Аммо бу планиметр конструкциясининг мураккаблиги, қимматлиги ва оғирлиги туфайли кенг тарқатилмади.
«Кэмптэн» фирманинг (Германия) қутбли планиметри (81 – шакл), унда айлантириш натижаси ҳисоблаш механизмнинг таблосида чиқади, ҳамда ўлчаш бирлигида айлантириладиган майдонни ва контурлар юзаларининг
81 – шакл. «Кэмптэн» қутбли планиметри
йиғиндисини индикаторда ҳисоблашига имкон берадиган «Плаком» (Япония) фирмасининг чизиқли планиметри (82 – шакл) юзаларни аниқлаш бўйича ишларни жудо тезлашади (оддий планиметрга нисбатан тахминан икки маротиба).
82 – шакл. «Плаком» чизиқли планиметри
Контурлар юзасининг ўлчаш жараёнини қисман автоматлаштириш имконини берадиган электрон планиметрнинг бошқа мисоли бўлиб, X-PLAN рақамли планиметри (Япония) ҳисобланади (83 - шакл). Унда, автоматик равишда саноқларни олиш, юзаларни ҳисоблаш ва ўлчаш натижаларини таблога чиқариш жараёнлари амалга оширилади.
83 - шакл. X-PLAN электрон планиметри
1 - қопқоқ, 2 - ричаг, 3 - ғилдираг, 4 - линза, 5 - клавиатура, 6 - табло, 7 - рақамли
клавиатура, 8 - ишлаш режими индикатори, 9 - кузатиш режимни улаш
клавишаси, 10 - нуқталаш режимни улаш клавишаси.
Асбоб шакллар юзаси, чизиқлар узунлигини карталар, планлар, схемалар ва бошқа график материаллари бўйича тез ва сифатли ўлчашга имкон беради. Тўғри чизқлар узунлиги икки нуқта орасидаги чизиқнинг боши ва охирини белгилаш, эгри чизиқли контурлари эса уларни айлантириши билан анқланади. Барча ҳолатларда бир ўлчаш жараёнида ҳам чизиқлар узунлиги, ҳам шакллар юзаси анқланади. Шунда, ўлчаш натижаларини йиғиндиси ва ўртача қийматларини ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун асбоб ўлчаш натижалари устида турли жараёнларни амалга оширишига имкон берадиган калькулятор билан таъминланган. Асбобда ўрнатилган катта эксцентрик линза оператор ишининг содда ва напряжениядан(қийинчиликдан) озод бўлишига имкон беради. Асбоб ҳам зарядланадиган батарея ҳамда электрик тармоғидан (220В\50Гц) ишлаши мумкин.
Планиметрнинг техник тавсифлари:
Ўлчанадиган қийматлар - юзалар, чизиқ узунлиги(тўғри, эгри, узунликлар йиғиндиси);
Ўлчаш бирлиги - мм, см, км, га, акр, дюйм, фут, миля ва фойдаланувчи томонидан бериладиган ўлчаш бирлиги;
Ўлчаш режими:
а) нуқтали(Point) - бурилиш нуқталари орқали тўғри чизиқли контурларни ўлчаш;
б) узлуксиз(Сontinious) - тўғри чизиқли ва эгри чизиқли контурларни айлантириш орқали;
- вертикал бўйича 380мм;
- горизонтал бўйича 100мм.
Қувватлаш манбаси - зарядланадиган NiСd батареяси; зарядланиш вақти - 8 соат; фойдаланиш максимал вақти - 40соат.
Ишлаш режимининг температураси +100С дан +300С гача.
Охирги йилларда SOKKIA (Япония) фирмаси томонидан X-PLAN электрон плниметри асосида модификацияланган PLANIX 5 - қутбли планиметри (84 – шакл, а), PLANIX 7 - ғилдиракли планиметри (84 – шакл, б),
SUPER PLANIX (85 – шакл, а), PLANIX S10 marble (85 – шакл, б) электрон планиметрлар ишлаб чиқарилмоқда.
SUPER PLANIX ва PLANIX S10 marble электрон плниметрлари ёрдамида нафақат юзаларни тез ва аниқ, яна чизиқ узунлиги, нуқталар координаталари, бурчаклар, ёйлар ҳамда доиранинг радиусини ҳам ўлчаш мумкин.
а)
б)
84 – шакл.
а)
б)
85 – шакл.
Ушбу планиметрлар ёрдамида ихтиёрий кўринишидаги шакллар юзасини аниқлашдан ташқари, нуқталар координаталарини картографик материалларининг реал масштабида ҳосил қилиш мумкин. Ўлчашлар миллиметр, сантиметр, метр, километр ва гектарда бажариш мумкин. SUPER PLANIX ва PLANIX S10 marble электрон плниметрлари RS-232C кабели орқали компьютер ва принтерга уланиш имконига эга.
Шуни таъкидлаш лозимки барча кўриб чиқилган электрон плниметрлар битта асосий камчиликга эга, бу ҳам бўлса ўлчаш ҳажми катта бўлганда натижаларни ишлаб чиқиш, ерлар экспликацясини тузишга доир масалаларни ҳал қила олмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |