Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet71/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

6. Юзаларни аниқлаш
6.1. Умумий маълумотлар
Ер майдонларидан фойдаланишга оид турли лойиҳаларини тузишда, уларнинг табиий бойлигини ўрганишда, ерларни ҳисобга олиш ва йўқлама қилишда ер майдонлари юзаларини аниқлаш талаб қилинади.
Ер майдонларни хўжалик аҳамиятига, уларнинг ўлчамлари, шакли ва чўзилганлиги, жойда ва планларда ўлчанган чизиқ узунлиги ва бурчаклари қийматларини мавжудлиги ҳамда жойнинг топографик шароитига қараб ер майдонлари юзалари қуйидаги усулларда аниқланади.
Аналитик - жойда ўлчанган чизиқ узунлиги ва бурчакларнинг натижалари ёки уларнинг функциялари - шакллар учларининг координаталари бўйича юзалар аниқланади.
График - ер булакларни юзаси планда ўлчанган чизиқлар ва бурчаклар қийматлари ёки нуқталарнинг координаталари орқали аниқланади.
Механик - пландаги шаклларни юзаси махсус асбоблар (планиметрлар, картометрлар) ва мосламалар (палеткалар, ротометрлар) ёрдамида аниқланади. Кўпинча бу усуллар биргаликда қўлланади. Масалан, юзаларни ҳисоблашда бир қисми чизиқли қийматларни пландан ўлчаб, бир қисмини эса жойдаги ўлчашлар натижаларидан олинади, ёки ердан фойдаланувчининг теодолит полигон бўйича чегараланган асосий юзасини аналитик усулда аниқлаб, полигоннинг ташқарисидаги ва полигон чизиғи билан ердан фойдаланувчи чегаралари орасидаги ер майдонлари эса график ёки механик усулда аниқланади.
Аналитик усул энг аниқ, лекин дала ўлчашларини бажаришда катта маблағ талаб қиладиган усул ҳисобланади, чунки, юза ҳисоблаш аниқлигига фақат жойда ўлчашларни бажаришда йўл қўйиладиган хатолар таъсир қилади ва шунинг учун унинг аниқлиги планнинг аниқлигига боғлиқ бўлмайди.
Бу усул ерданфойдаланувчи ер майдонларини, алмашлаб экиш далалар юзаларини, улар чегаралари бўйича теодолит йўл ва полигонлари ўтказилган ҳолда қўлланади.
График усулни аниқлиги аналитик усулга нисбатан пастроқ, чунки жойда ўлчашлардаги хатоларидан ташқари юза ҳисоблаш аниқлигига планларни тузишдаги ва контурлар юзаларини планда аниқлашдаги хатолар ҳам таъсир қилади. Бу усул синиқ чизиқли чегараларидан иборат бўлган ер бўлаклари, алмашлаб экиш далалар ва контурлар юзасини аниқлашда қўлланилади. Шунда, қанча ер майдоннинг юзаси кичик бўлса, шунча катта нисбий хато билан унинг юзаси аниқланади, юзаси катта ер бўлаклар учун эса, масалан, ердан фойдаланувчилар учун бу усулда юзани ҳисоблаш аниқлиги, аналитик усулдаги аниқликка яқинлашади.
Аниқлиги паст, лекин энг кўп қўлланиладиган усул механик усул ҳисобланади, чунки бу усул билан тез муддатда кўриниши ихтиёрий бўлган ҳар қандай шаклларни юзаси аниқлаш мумкин.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish