Геодезиядан 1-практикум


Тахеометрик съёмка натижаларни ишлаб чиқиш ва планини тузиш



Download 13,03 Mb.
bet83/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Тахеометрик съёмка натижаларни ишлаб чиқиш ва планини тузиш
Тахеометрик съёмка натижалари қуйидаги тартибда ишлаб чиқилади:
1. Дала журнали текширилади ва съёмка асоси чизмаси тузилади.
2. Йўл бўйича бурчакли ва чизиқли боғланмасликлари ҳисобланади ва уларнинг чекли қийматлари (7.3) ва (7.4) формулалар орқали ҳисобланади.
3. Йўллар боғланиб, съёмка тармоқ пунктлари тўғри бурчакли координаталари ҳисобланади.
4. Нисбий баландликлар боғланади ва съёмка нуқталарнинг баландлиги ҳисобланади.
Тахеометрик йўл нуқталари орасидаги вертикал бурчаклар қиймати қуйидаги формулалар орқали ҳисобланади (2Т30 теодолитлар учун):

 = НЎ – ДЎ,


 = ДЧ - НЎ.
Бекатда орқадаги ва олдинги нуқталар саноқлари бўйича ҳисобланагн НЎ қиймати тенг бўлиши ёки фарқи 11 дан ошмаслиги керак.
5. Пикет нуқталари баландликлари ва ипли дальномерда ўлчанган чизиқларнинг горизонтал қўйилиши ҳисобланади. Теодолит Т30, 2Т30П ва 2Т5 теодолитлар билан нисбий баландликлар ва горизонтал қўйилишларни аниқлаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади




бу ерда D - қия масофа;
 - қиялик бурчак;
- асбоб баландлиги;
- кузатиш нуқта баландлиги.
Ушбу h ва d қийматлар махсус тахеометрик жадваллардан олиниши ёки тригонометрик функцияли калькуляторда ҳисоблаши мумкин.
Тахеометрик съёмка планини тузиш қуйидаги тартибда бажарилади:
1. Ватман қоғозга координата тўри чизилиб, съёмка асоси бўлмиш тахеометрик йўл нуқталари уларнинг тегишли координаталари бўйича планга туширилади.
2. Абрис (кроки) ва журналдан фойдаланиб, планга туширилган йўлнинг ҳар бир нуқтасидан транспортир ёрдамида пикет нуқталари туширилади. Планга туширилган пикет нуқтасининг ёнига унинг тартиб рақами ва баландлиги ёзилади.
3. Планга туширилган тафсилот ҳамда рельеф нуқталари бўйича крокидан фойдаланиб тафсилотлар чизилади ва нуқталар баландлиги бўйича интерполяция усулида горизонталлар ўтказилади.
4. План қабул қилинган шартли белгилари асосида чизилади, сўнгра уни жой билан солиштириб кўрилади ва тушда чизилади.
Пикетли нуқталарни планга тушириш учун бекат (нуқта)га транспортир маркази қўйилиб, унинг шкаласининг ноли кўриш трубаси ориентирланган йўналишга туташтирилади. Тахеометрик съёмка журналида ёзилган ушбу бекатда пикет нуқталарига қараб горизонтал доирадан олинган саноқлар бирин-кетин транпсортирда қўйиб чизилади ва топилган нуқталарга қараб тегишли масофа план масштабида қўйилса, пикет нуқталарнинг пландаги ўрни аниқланади.
Аниқланган нуқталар тафсилот нуқталари бўлса (крокига қаралади), уларни бирлаштириб тафсилотлар контури ҳосил қилинади, агар улар рельеф нуқталари бўлса, ёнларига аниқланган баландликлари ёзилади. Крокида кўрсатилган қияликлар йўналиши бўйича қабул қилинган кесим баландлигида интерполяция ёрдамида бир хил баландликка эга бўлган нуқталарнинг ўрни топилади, сўнгра уларни бирлаштириб горизонталлар ўтказилади. Махсус шартли белгилар жадвали асосида тафсилотлар чизилади.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish