Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet82/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

7.3. Тахеометрик съёмка


Тахеометрик съёмка съёмкали тармоқлар пунктларидан бажарилади. Съёмка тармоқлари пунктлари бўлиб қуйидагилар хизмат қилиши мумкин:
1) баландлиги техник нивелирлаш орқали аниқланган, теодолит йўллар ёки микротриангуляция нуқталари. Бундай съёмка тармоқлари рельеф кесими баландлиги 1; 0,5 ва 0,25м (текисланган участкаларда) да съёмка қилишда барпо этилади.
2) рельеф кесими баландлиги 2м ва ундан йирик бўлганда съёмкани бажаришда, жойда ўтказиладиган тахеометрик йўллари пунктлари.
Тахеометрик съёмкани бажариш учун жойда мавжуд геодезик асос пунктлари ва съёмка асос нуқталари зичлигини шундай даражага етказилиши керакки, улар оралиғида 26-жадвалда кўрсатилган талабларни таъминланган ҳолда тахеометрик йўлларни ўтказиш мумкин бўлсин. Тахеометрик йўл дастлаб мавжуд топографик картада, жойдаги геодезик асос пунктлари орасида лойиҳаланади. Жойга чиқиб лойиҳаланган йўл нуқталарининг ўрни танланади. Сўнгра танланган нуқталарнинг жойдаги ўрни қозиқ қоқиб маҳкамланади.
26 - жадвал

Съёмка масштаби

Йўлнинг максимал узунлиги, м

Чизиқлар максимал узунлиги, м

Йўлдаги томонлар максимал сони

1:5000
1:2000
1:1000
1:500

1200
600
300
100

300
200
150
100

6
5
3
2



Тахеометрик йўлда томонлар орасидаги горизонтал бурчак тўла қабул усулида, вертикал бурчаклар ДЎ ва ДЧ да тўғри ва тескари йўналишда, томонлар узунлиги эса ипли дальномерда (лента, рулеткада) тўғри ва тескари йўналишда ўлчаниб журналга ёзилади (26-жадвал).
Ўлчаш натижалари жойида ҳисобланиб назорат қилиб борилади. Шунда икки ярим қабулда ўлчанган горизонтал бурчак қиймати 11 дан ошмаслиги керак.
Вертикал доира ноль ўрни (НЎ) 2Т30П теодолит учун қуйидаги формула орқали ҳисобланади

ва унинг доимий бўлиши фарқи 11 дан ошмаслиги керак. Тўғри ва тескари йўналишларда ўлчанган масофалар фарқи 1:400 дан катта бўлмаслиги керак. Тўғри ва тескари йўналишларда ўлчаб топилган нисбий баландлик қийматлари фарқи ҳар 100 метр масофа учун 4 см дан ошмаслиги керак.
Тахеометрик йўлда йўл қўярли бурчак боғланмаслиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
(7.3)
бу ерда n-тахеометрик йўлдаги бурчаклар сони.
Тахеометрик йўл периметридаги абсалют боғланмаслиги қуйидагидан ошмаслиги керак


(7.4)


бу ерда - йўл периметри;
n- йўл томонлари сони.
Тахеометрик йўл бўйича нисбий баландликларнинг боғланмаслиги қуйидаги чекдан ошмаслиги керак


(7.5)


бу ерда n-йўл томонлари сони.
Тафсилот ва рельефни съёмка қилиш ишлари тахеометрик йўлни ўтказиш билан бир вақтда олиб борилади.
Тахеометрик съёмка белгиланган съёмка масштаби ва рельеф кесими баландлигидан келиб чиқиб бажарилади. Тафсилот ва рельефни съёмка қилишда ипли дальномерда ўлчанадиган, асбобдан топографик рейкагача бўлган макисмал масофа 26-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги керак.
Бекатда бажариладиган ўлчаш ишлари қуйидаги тартибда олиб борилади:
1. Тахеометр йўлдаги съёмкали нуқталаридан бирида асбоб ўрнатилиб ишчи ҳолатга келтирилади ва асбоб баландлиги ўлчаниб, рейкада белгиланади.
2. Вертикал доиранинг ДЎ ва ДЧ ҳолатларида тахеометрик йўлнинг орқадаги ва олдинги съёмкали нуқталарига қараб горизонтал ва вертикал саноқлар, ипли дальномерда эса масофа ўлчанади. Ўлчашлар натижаси тахеометрик съёмка журналига ёзиб борилади (27- жадвал). Вертикал саноқлар бўйича нол ўрни (НЎ) назорати билан аниқланади.
3. ДЧ ҳолатда горизонтал доира саноғи нолга қўйилиб алидада маҳкамланади, лимб эса бўшатилиб кўриш трубаси тахеометрик йўлнинг олдинги нуқтасига қаратилади.
4. Қутб усулида тафсилот ва рельефни съёмка қилишга ўтилади. Бунинг учун лимбни махкамлаб колдириб, алидада бушатилади ва труба пикет нуқтада ўрнатилган рейкага қаратилади ва ундан дальномер иплари, горизонтал ва вертикал доиралар бўйича саноқлар олинади. Вертикал доирадан саноқ олишда труба рейкада белгиланган асбоб баландлигига қаратлади. Рейка навбатдаги пикет нуқтага қўйилади алидада бўшатилиб, труба унга қаратилади ва олдингига ўхшаш саноқлар олинади, кейин навбатдаги нуқтага ўтилади ва ҳ.к.
5. Съёмка пайтида лимб қўзғалмаслиги назорат қилинади: бошланғич съёмка нуқтасига қаратилганда, горизонтал доирадан олинган саноқ нол ёки ундан 21 дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак. Тафсилотлар чегарасини съёмка қилишда дальномер иплари рейкани ўрта қисмига (асбоб баландлигига яқин қисмига) қаратилиб масофа ўлчанади.
Шунда труба визир ўқининг оғиш бурчаги ўлчанаётган чизиқ оғиш бурчагига яқин бўлади.
Съёмка жараёнида тахеометрик журнални тўлдиришдан ташқари абрис (кроки) ҳам чизиб борилади (87-шакл). Крокида бекат, ундан орқада (I нуқта) ва олдинда (III нуқта) жойлашган йўл нуқталари ҳамда пикет нуқталари ўрни чизма равишда кўрсатилиб тартиб рақами ёзилади. Бундан ташқари қияликлар йўналиши, рельефи мураккаб жойларда унинг тахминий шакли горизонталлар билан кўрсатилади.

87 – шакл. Тахеометрик съёмка абриси
Ўлчамларни назорат қилиш учун қўшни бекатдан туриб съёмка қилинган жойда икки бекатдан бир-бирини қоплаб тушадиган нуқталар олинади ва уларни планли ўрни ҳамда баландлиги ўлчанади, улар яқин атрофда туширилган пикет нуқталарга мос келиши керак.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish