Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet84/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

7.4. Мензула съёмкаси

Мензула съёмка учун асосий асбоблар бўлиб мензула ва кипрегель хизмат қилади.


Тайёргарлик жараёнида планшет тайёрланади, координата тўри тузилади ва съёмка тармоқлари пунктлари туширилади.
Планшетни тайёрлаш учун чизма қоғоз варағи (ватман) юқори навли фанера ёки қалинлиги 2-3мм дюраль алюминийга планнинг деформациядан сақлаш учун клейланади.
Координата тўри Дробышев чизғичи ёки координатаграф ёрдамида тузилади. Унинг натижасида ҳосил қилинган квадратлар томонлари 10,00 см га тенг бўлиш керак, улар диагоналлари эса – 14,14 см ни ташкил қилиш керак. Ушбу ўлчамлардан четланиш 0,02 см дан ошмаслиги керак.
Пунктлар планшетга координаталар бўйича ўлчагич ва масштаб чизғичи ёрдамида туширилади. Назорат координата қайдномасидан ёзиб олинган пунктлар орасидаги горизонтал қўйилиши бўйича амалга оширилади. Фарқ 0,02 см дан ошмаслиги керак (амалда ўлчагичнинг бир уколи). Планшетда қалам билан пунктларнинг сони (суратда) ва уларнинг баландликлари (махражда)
0,01 м гача яхлитлаб ёзилади.
Мензула съёмкасида тафсилотлар ва жой рельефини планга тушириш съёмка асоси бўлиб хизмат қиладиган нуқталардан туриб қутбий координаталар усули билан бажарилади.
Пунктда (съёмка нуқтасида) съёмка ишлари қуйидаги тартибда бажарилади:
1. Мензула олдиндан кўзга чамалаб ориентирланади ва съёмка нуқтасига ўрнатилади. Жойдан маҳкамланган пунктнинг устида планшетдаги унинг тасвирланган нуқтаси съёмка масштаби аниқлигининг ярмидан ошмаган хатолиги бўйича марказлаштирилади. Съёмка масштаби 1:5000 ва ундан майда бўлса, мензула асбоби жойдаги съёмка асоси нуқтаси устига кўз билан чамалаб, ундан йирикроқ (1:2000-1:500) масштабларда эса марказлаштириш айриси(вилкаси) билан марказлаштирилади.
Кипрегель чизғичдаги цилиндрик адилак ёрдамида мензула тахтаси горизонтал ҳолатга келтирилади. Ишлаш пайтида адилак пуфакчаси 2-3 бўлаккача марказдан сурилган бўлса, ишни давом эттириш мумикн. Бундан кейин планшет энг узоқда жойлашган пункт бўйича якуний ориентирланади. Шунда, планда 5 см дан кичик чизиқлар бўйича ориентирлаш тавсия этилмайди. Ориентирлаш назорати бошқа бошланғич пунктлар бўйича амалга оиширилади. Агар кипрегел чизғичининг қирраси планшетдаги кузатилаётган нуқтадан 0,2 мм дан кўп четланмаса, унда ориентирлашни тўғри деб қабул қилиш мумкин. Акс ҳолда координаталар бўйича туширилган пунктлар ҳамда ҳисоблашлар ва қайдномадаги ёзувлар текширилади.
2. Топографик рейканинг ноли рулетка орқали ўлчанган асбоб баландлиги га ўрнатилади.
3. Топографик рейка пунктга энг яқин жойлашган бошланғич нуқтасига ўрнатилади ва унинг баландлиги (назорат учун) аниқланади. Бунинг учун ДЧ ҳолатига кипрегел номограммасининг бош эгри чизиғи топографик рейканинг нулига қаратилади ва вертикал доирадаги адилак пуфакчаси ўртага келтирилади. Масофа эгри чизиғи бўйича S горизонтал қўйилиши аниқланади, вертикал доиранинг лимби бўйича эса Ч саноқ олинади. Кейин ўша нишонга ДЎ ҳолатига номограммасининг бош эгри чизиғи қаратилади, адилак пуфакчаси ўртача келтирилади ва лимб бўйича Ў саноқ олингади. Сўнг нол ўрни
НЎ = (Ў - Ч)/2 ва қиялик бурчаги  = Ч+НЎ = Ў - НЎ ҳисобланади.
Назорат пунктга қараб нисбий баландлик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
. (7.6)
Агар бош эгри чизиқ асоб баландлиги га эмас, рейканинг бошқа қандайдир нуқтасига қаратилган бўлса, унда
, (7.7)
бу ерда - рейкани кузатиш баландлиги.
Бошланғич назорат пунктнинг баландлиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади
.
Бу қийматнинг бошланғич баландлиги билан фарқи 0,04S м дан ошмаслиги керак, бу ерда S - чизиқ узунлиги, юзлик метрда. Акс ҳолда баландлик ёзувлари, рейканинг нулини ўрнатиши ва съёмка нуқтасида бажарилган бошқа жараёнлар, ҳамда съёмка асос пунктларнинг баландликлари текширилади.
4. Съёмкани бажаришга киришда, кузатувчи олдиндан жойни кўриб чиқиш керак ва ушбу съёмка нуқтасидан жой участкасининг съёмка қилинадиган чегараларини белгилаб олиши керак.
Тафсилотларни съёмка қилишда топографик рейка контурларнинг барча характерли бурилишларига қўйилади. Чегара тўғри ҳисобланади, агарда у икки қўшни контурли нуқтларни бирлаштириладиган чизиқдан планда 0,5 мм дан кўп фарқ қилинмаса. Белгиланган мувофиқ нуқталар бир-бири билан бирлаштирилади, планшетда ҳосил қилинган контур эса жойдаги контур билан чамалаб таққосланади. Кейинги съёмка нуқтада контурлар съёмкаси олдинги бекатдан олинган нуқтлардан бошланади.
Рельеф съёмкаси тафсилотларни съёмка қилиш билан бирга бажарилади, шунда пикет баландликлари рельефнинг характерли бурилишларида аниқланади; чўққиларда, сув айриғичларда, қияликлар ва эгарсимон жойларнинг бурилишларида, сой ва чуқурликларда, дарё ва кўлларнинг четларида ва ҳ.к. Пикетлар сони жой рельефининг мураккаблиги ва қабул қилинган рельеф кесими баландлигидан боғлиқ.
Текис жойлар шароитида пикет нуқталари орасидаги максимал масофа 25 – жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги керак.
Пикет нуқиалари баландлиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади
,
бу ерда - съёмка нуқтанинг баландлиги; - кипрегельнинг номограммаси бўйича ўлчанган нисбий баландлик.
Жой рельефи планда нуқталар баландлиги ва шартли белгилар билан бирга тасвирланади. Горизонталлар далада пикетларни териш жараёнида ёки ушбу бекатда теришни тугатиши билан ўтказилади. Горизонталлар орқали ҳосил қилинган рельефнинг тасвири жой билан таққосланади. Агар гоизонталларни ўтказиш жараёнида пикетларни етишмаслиги аниқланса, унда улар қўшимча аниқланади. Бекатда съёмка тўлиқ тугатиши билан, рельеф шаклларининг умумий тавсифи ва уларнинг асосий элементларига мувофиқ горизонталлар якуний қилиб чизилади. Шунда планда сувйиғилувчи ва сувайриғич чизиқлари ўз йўналишларини равон ўзгаришлари лозим.
Рельефнинг тавсифий хусусиятларининг тасвирлаш учун ярим горизонталлар ўтказилади. Горизонталлар нишабликлар йўналиши кўрсатгичлари – бергштрихлар билан таъминланади. Бергштрихлар одатан чўққилар, эгарсимон жойлар, чуқурликлар, ҳамда рельеф ўқишини қулайлиги учун қияликлар бўйича ҳам кўрсатилади.
Қазилган жойлар, карьерлар ва ер ишлари бажариладиган жойлар съёмка пайтида чегаралантирилади ва контурлар бўйича баландликлар орқали тавсифланади. Бундай жойларда горизонталлар ўтказилмайди.
Барча аҳолий пунктлар, гидрография объектлари планда уларнинг расмий номи билан ёзилади.
Шу ҳолатларда, агарда топографик съёмканинг асл нусхаси дала шароитида чизилмаса, унда баландликлар ва контурлар калькаси тузилади. Съёмка асоснинг барча пунктлари, мензула йўллари ва ўтиш нуқталари уларнинг номерлари ва баландликлари билан, ҳамда пикет нуқталари уларнинг баландликлари билан кўрсатилади. Бундан ташқари калькага барча тафсилот ва жой предметлари туширилади. Калька кора тушда жорий шартли белгилар жадвалига мувофиқ тузилади.


А Д А Б И Ё Т Л А Р



  1. Маъруфов Й.Д., Мубораков Х.М. Топография – геодезия атамаларининг русча- узбекча луғати (Меъморчилик ва курилиш сохасига оид). Т., «Мехнат» , 1999.

  2. Мубораков Х.М., Ахмедов С. Геодезия ва картография

Т., «Укитувчи» , 2002.

  1. Мубораков Х.М., Охунов З.Д., Парманов М.Х. Инженерлик геодезияси. Геодезик асбоблар тузилиши ва улар билан улчашларни бажариш. Т., 1990.

  2. Неумывакин Ю.К., Смирнов А.С. Практикум по геодезии.

М.: Недра, 1985.

  1. Нурматов Э.Х., Утанов У. Геодезия. Т., «Узбекистон», 2002.

  2. Охунов З.Д. Ер тузишда геодезик ишлар, Т., «Янги аср авлоди», 2002.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish