Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet79/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Назорат саволлари

  1. Ер тузишда қўлланадиган ердан фойдаланувчилар майдонлари, ал-

машиб экиш далалари юзаларини аниқлаш усулларини айтинг ва улар аниқли-гини таққослаш тавсифини беринг.

  1. Аналитик услуда ҳисобланган 100 га ли ер бўлак юзасининг

аниқлигини ҳисобланг.

  1. Планни тузишдаги хатоларни инобатга олиб, далаларни бурилиш

нуқталари планга ҳисобланган координаталарининг қийматлари бўйича туширилган ҳолда, 1:5000 план масштабида 50га ли дала юзасини аниқлиги топилсин.

  1. 1:25000 план масштабида контурнинг тасвирлаш хатоларини инобатга

олган ҳолда, планиметр билан ҳисобланган 100га дала юзасини аниқлиги то-пилсин.

  1. Планиметрнинг асосий геометрик шартини ифодаланг, ушбу шарт

бажарилмаган ҳолда унинг текшириши ва тузатиши қандай бажарилади?

  1. Планиметр бўлак қиймати деб нимага айтилади ва у амалда қандай аниқланади?

  2. Электрон планиметрларнинг афзаллиги нимадан иборат?

7. Топографик съёмкалар
7.1 Съёмка ишларининг умумий талаблари ва мазмуни


Топографик съёмкаларга қуйидагилар киради: теодолит, юзани нивелирлаш, мензула ва тахеометрик съёмкалар.
Теодолит съёмкаси асосан капитал қурилишли жойларни съёмка қилишда қўлланилади. У бино ва иношоотларнинг фасадлари, кўчалар, кварталларнинг ички ҳудудларини съёмка қилишдан иборат.
Майдонларни суғориш, иншоотларни қуриш ва бошқа шу каби мақсадлар учун лойиҳа тузиш ишлари жой рельефи аниқ тасвирланган йирик масштабли топографик планларда бажарилади. Рельефи текис бўлган жойларда бундай топогграфик планлар асосан юзани нивелирлаш оқали тузилади.
Мензула ва тахеометрик съёмкалари асосан Ер тузиш ва Ер кадастри тадбирларни амалга оширишда, қишлоқ қурилишлари учун инженерлик-геодезик қидирувларида қўлланилади, қачонки аэрофотосъёмкани қўллаш мушкил ёки иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ бўлмаса.
Съёмка ишларига қўйиладиган асосий техник талаблар 25 - жадвал келтирилган.
1:1000 - 1:5000 масштабли планларда планнинг масштабида ифодала-надиган ва жорий шартли белгилар орқали кўзга тутилган барча объектлар хатмий равишда тасвирланиши лозим. Қурилмаган ҳудудларда алоҳида турган дарахтлар ҳатман съёмка қилиш лозим.
Қишлоқ хўжалиги ерларни съёмка қилишда шудгорлар, бўз ерлари, ўтлоқлар, яйловлар, парниклар, боғлар, тутзорлар ва бошқ. билан банд бўлган ер бўлаклари ажратилади.
Хўжаликка аҳамиятли ер турлари учун, съёмка қилинадиган энг кичик бўлаклар юзаси планда 20 мм2 ни ташкил қилади, барча бошқа ер турлари учун эса – планда 50 мм2.


25 - жадвал



Съёмка масш-таби



Рельеф кесими баландлиги,
м

Съёмка тури



Пикетлар орасидаги максимал масофа,
м

Рельефни съёмка қилишда асбобдан рейкагача бўлган максимал масофа, м

Тафсилотни съёмка қилишда асбобдан рейкагача бўлган масофа,м

Таянч контур-ларни съёмка қилишда

Таянчсиз контуларни съёмка қилишда

1:1000


1:2000


1:5000



0,5


1,0


0,5


1,0


0,5


1,0


2,0

Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик
Мензула
Тахеометрик

30
20
60
50
50
40
70
60
70
60
100
80
120
100

150
150
200
200
200
200
250
250
250
250
300
300
350
350

60
60
60
60
100
100
100
100
150
150
150
150
150
150

100
100
100
100
150
150
150
150
200
200
200
200
200
200

Ердан фойдаланиш чегаралари, ҳамда автомобил ва темир йўллари учун ажратиб берилган ерлари полосасининг чегралари шу ҳолатларда съёмка қилинади, агарда, улар жойда марза белгилари, деворлар, ариқлар ва бошқ. билан маҳкамланган бўлса;
Дарёлар, каналлар, ариқлар ва бошқа сувга қарашли объектларни съёмка қилишда уларнинг эни планда 3 мм дан кўп бўлса, унда съёмка икки томонлама олиб борилади, эни 1 дан 3 мм гача бўлганда – бир томонлама.
Планларда электр узатгич линиялари, ҳамда телефон, радио, телеграф линиялари кўрсатилади, шунда 1:1000 - 1:2000 масштабларда электр ва алоқа линияларининг устунлари, 1:5000 масштабларда эса – фақат бурилишли устунлар симлар сонлари билан кўрсатилади.
Аҳолий пунктларнинг қурилган қисмларида турар ва нотурар бинолар кўрсатилади. 1:5000 масштабда съёмкани бажаришда алоҳида фойдаланадиган нотурар иморталар шу ҳолатларда съёмка қилинади, агарда улар юзаси планда 1 мм2 дан кам бўлмаса. Аҳолий пунктларнинг ҳудудларида томорқа ерларнинг чегаралари ва бошқа участкаларнинг ҳудудлари кўрсатилади.
1:1000 - 1:2000 масштабли съёмкаларда томорқа участкаларида боғ, ўтлоқ, узумзор ва бошқ. билан банд бўлган ерлар ажратилади.
Масштаби 1:1000 - 1:5000 планларда кон лаҳималари (геологик қудуқлар, шурфлар ва бошқ), ҳамда геодезик тармоқ пунктлари кўрсатилади.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish