7.3. Юзани нивелирлаш
Жой рельефининиг характерига, в уни планда тасвирлаш аниқлигига, лойиҳаланадиган иншоот турига ва хусусиятига қараб нивелирланадиган нуқталар ораси ёки квадрат томонлари 10дан 100 м гача бўлиши мумкин. Юзани нивелирлаш уч усулда – квадрат катаклар усули, магистраллар усули ва паралел чизиқлар усулида бажариши мумкин бўлиб, энг кўп қўлланадиган усул квадрат катаклар усули ҳисобланади.
Квадрат катаклар усулида нивелирланадиган майдон теодолит ва пулат лентаси ёрдамида квадратларга бўлинади. План масштаби ва қуриладиган иншоот турига қараб квадрат томонлари 10х10; 20х20; 40х40; 50х50 м бўлиши мумкин.
Бундай квадрат катакларни ясаш учун майдон аввал томонлари 100х100, 200х200 м бўлган катта квадратларга бўлинади ва жойда квадратлар учлари козиқлар билан махкамланади. Бунинг учун жойда 1 нуқтасини махамлаб 1 - 5 йўналиш белгилаб олинади (олинган ер майдонининг чегараси бўйлаб). Шу йўналишда лента билан квадрат томонининг қабул қилинган узунлиги кетма – кет ўлчаб қўйилиб 2 , 3 , 4 ва 5 нуқталари жойда махкамланади(85 – шакл).
Ушбу усулларда юзани нивелирлаш тартиби [3,4] батафсил ёритилган.
85 – шакл. Юзани квадрат бўйича нивелирлаш схемаси
Кейин 1 ва 5 нукталарига теодолит ўрнатиб, 1 - 5 ва 5 - 1 йўналишига нисбатан 900 ли бурчак ясаб 1 - 1е ва 5 - 5е йўнашилар ҳосил қилинади ва улар бўйича квадрат томониниг қабул қийматини кетма - кет қўйиб чиқиб, 1 , 1 , 1 , 1 , 1 , 1 ва 5 , 5 , 5 , 5 , 5 , 5 нуқталари топилиб қозиқлар қоқиб махкамланади.Ташқи асосий квадрат ичида ётган квадратлар учи 1 -5 ,1 -5 ва бошқа томонлар буйича вехадан вехагача лента билан ўлчаб топилади ва қозиқлар билан маҳкамланади,қозиқларга тегишли квадрат учи нуқтасининг тартиб рақами 1 1 1 , . . .; 2 , 2 2 , . . . ёзиб қуйилади.
Асосий квадрат томонларининг узунлиги 100 м бўлса,нивелир ҳар бир бундай квадратнинг ўрта қисмида ўрнатилиб,олдин асосий квадратларнинг учлари, кейин эса ички кичик квадратлар учлари нивелирланади.
Нивелирлашда нуқталарда ўрнатилган рейкадан олинган саноқлар олдиндан тайёралаб олинган чизманинг тегишли нуқталари ёнига ёзиб борилади.
Бекатда асосий квадрат учларини нивелирлаш натижасини текшириш учун қўшни станциялардан нивелирланган иккита боғловчи нуқталар, масалан 85- шаклда 1 ва 2 нукталар, орасидаги нисбий баландлик саноқлар бўйича ҳисобланади. Шаклдаги ва саноқлар биринчи бекатдан, ва саноқлар иккинчи бекатдан олинган. Бу саноқлар орқали 1 ва 2 нуқталар орасидаги нисбий баландлик икки марта топилади:
; ,
булардан
,
ёки
, (7.1)
ёзиш мумкин.
(7.1) формуладан кўринишича, ҳар бир квадрат томонида қарама-қарши ётган саноқлар йиғиндиси ўзаро тенг бўлиши керак. Бу йиғиндилар фарқи 5 мм дан ошмаслиги керак.
Юқорида кўриб чиқилган тартибда ҳамма асосий квадратлар учи нуқталари орасидаги нисбий баландлик ҳисоблаб чиқилади. Дастлаб асосий квадрат учлари 1 , 1е, 5е, 5 орасидаги нисбий баландликлар йғиндиси топилиб, нивелирлаш хатоси ҳисобланади. Назарий жиҳатдан ёпиқ полигонда нисбий баландликлар йиғиндиси бўлиш керак, амалда ноль ўрнида келиб чиққан қийматга нивелирлаш хатоси дейилади ва у қуйидаги чекдан ошмаслиги керак:
мм , (7.2)
бу ерда: n – бекатлар сони.
Ушбу қийматдан ошмаган хатолик тарқатилиб, нисбий баландликлар боғланади ва асосий квадрат учи нуқталарининг баландлиги ҳисобланади. Сўнгра 1 ва 1е ҳамда 5 ва 5е нуқталар орасида жойлашган 1 , 1 ,…ва 5 , 5 , … нуқталар баландлиги ҳисобланади.
Асосий квадрат ичидаги нуқталар нисбий баландлиги қаторлар бўйича, мисол, 1 - 5 қатори бўйича олиниб, бош ва охирги нуқталарнинг баландлиги ҳисобланади. Кейин 1 -5 қаторига ўтилади ва олдиниг қатордагига ўхшаш ҳисоблашлар бажарилади ва ҳоказо.
Томонлари 10х10 ёки 20х20 м катакларга бўлинган майдонда квадратлар учлари бир ёки бир нечта бекатдан туриб нивелирланади(86- шакл).
86 – шакл. Юзани квадратлар бўйича нивелирлаш схема-журнали
Бу шаклда 1, 2, 3 ва 4 нуқталар I, II, III ва IV нивелир бекатлари орасида олинган боғловчи нуқталар бўлади. Майдонни квадратларга бўлиш билан бир вақтда майдондаги тафсилотлар ҳам съёмка қилинади.
86 – шаклда I, II, III ва IV бекатлардан нивелирланган боғловчи нуқталар 1, 2, 3 ва 4 йўғон (стрелкали) чизиқлар билан, оралиқ нуқталар сифатида нивелирланганлари эса ингичка чизиқлар билан кўрсатилган. Боғловчи нуқталар рейканинг қора ва қизил томонлари, оралиқ нуқталар эса фақат қора томони бўйича нивелирланади.
Олинган саноқлар чизмада тегишли нуқта ёнига ёзиб борилади. Боғловчи нуқталар орасида ўлчанган нисбий баландлик қиймати қора ва қизил саноқлар бўйича ҳисобланади ва улар ўзаро тенг бўлиши ёки фарқи 4-5 мм дан ошмаслиги керак. Нисбий баландлик қийматларининг ўртачаси олинади. Шаклдан кўринадики, боғловчи нуқталар ёпиқ йўлни ташкил қилади.
Бу ёпиқ йўлда ўртача нисбий баландликлар йиғиндиси қуйидаги шартга жавоб бериши керак, яъни . Амалда бу йиғинди нолдан фарқ қилади ва унга - нивелирлаш йўли боғланмаслиги (хатоси) дейилади. Бу боғланмаслик шартни қаноатлантирилган ҳолда, у нисбий баландликларга тескари ишораси билан тарқатилиб, тузатилади. Бошланғич боғловчи нуқтанинг баландлиги берилган бўлса, тузатилган нисбий баландликлар орқали қолган 2, 3 ва 4чи боғловчи нуқталар баландлиги ҳисобланади. Ҳар бир бекатда асбоб горизонти топилиб, ундан оралиқ нуқталардан олинган саноқлар айрилиб, нуқталар баландлиги топилади. Ҳисобланган балнадликлар нивелирлаш схема - журналида тегишли нуқталар ёнига ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |