7.2. Теодолит съёмкаси
Ер бўлакларнинг чегаралари ва ўрта қисм бўйлаб теодолит йўллари ўтказилгандан сўнг тафсилотларнинг съёмка қилишга ўтилади, кўпинча теодолит йўлларини ўтказиш билан бир вақтда тафсилотлар ҳам съёмка қилиниб борилади. Съёмка қилинадиган жойдаги тафсилотлар шаклига, чегараларининг мураккаблигига, узоқ ёки яқинлигига қараб қуйидаги усуллардан бири қўлланади.
Тўғри бурчакли координаталар (перпендикулярлар) усули. Бу усул теодолит йўли томони яқинида жойлашган йўл, дарё, иморат ва бошқа объектларни съёмка қилишда қўлланилади. Теодолит йўлининг томони абсцисса ўқи, нуқтаси эса бош нуқта ва съёмка қилинадиган иншоот нуқтасидан абсциссага тушириладиган перпендикуляр чизиқлар узунлиги ордината деб олинади. Перпендикулярлар узунлиги (8,6 ва 4 м дан) 1:2000, 1:1000 ва 1:500 масштабларга мувофиқ 8,6 ва 4 м дан ошмаслиги керак. Эккерни қўллашда эса ушбу масофаларни 60, 40 ва 20 м гача ошириши мумкин.
Қутбий координаталар усули. Бу усул очиқ жойларда кичик участкалар ва алоҳида синиқ чизиқли контурларни съёмка қилишда қўлланилади.
Бу усулда съёмкали бошланғич пунктдан контурли нуқталаргача ипли дальномрларда ўлчанган масофа 24- жадвалда келтирилган маълумотлардан ошмаслиги керак. Ўлчаш натижалари махсус жадвалга ёзилади.
Кестирма усули. Теодолит съёмкасида бу усул нисбатан кам қўлла-нилади. Кестирма усули икки - бурчакли ва чизиқли кестирмаларга бўлинади. Бурчакли кестирма кўпинча объектларнинг характерли нуқталаригача бўлган масофларни ўлчаб бўлмайдиган ҳолатларда қўлланилади. Нуқтани кесиштиришдаги бурчак 300 дан кичик ва 1500 дан катта бўлмаслиги керак, унгача бўлган масофа эса 1:2000 масштабда 120 м дан ва 1:5000 масштабда – 250 м дан ошмаслиги керак.
Чизиқли кестирмалар жойдаги аниқ контурлар бошланғич нуқталардан чизиқ ўлчаш асбобнинг узунлигигача узоқлашган ҳолда қўлланилади. Бу усулда съёмка қилишда ҳаракат қилиш керакким, бошланғич томон ва кестирма чизиқлари тенгтомонли учбурчакнинг ташкил қилинсин.
Теодолит съёмка натижалари абрисга туширилади (84 шакллар), шунда қуйидаги қойидаларга риоя қилинади:
- ўлчаш ёзувларини қулайлиги учун планнинг масштабида ифодаланадиган объектларнинг ўлчамлари абрисда бир - бирига пропорционалсиз бўлиши мумкин, аммо объектларнинг умумий кўриниши иложи борича уларнинг ўзаро ҳолати ва шаклларининг ўхшашлигини акс этиш керак; планнинг масштабида ифодаланмайдиган объектлар (электр узатгич ва алоқа линияларининг устун ва таянчлари, ер ости иншоотларнинг чиқишлари ва ҳ.к.) мувофиқ шартли белгилар билан ифодалашга йўл қўйилади;
- тўғри чизиқлар билан фақат шундай контурлар ифодалаш мумкинки, улар учун тўғри чизиқдан ҳақиқий четланиши алоҳида нуқталарида планда 0,5 мм дан ошмаган бўлса;
84 – шакл. Теодолит съёмка абриси
- қурилган ҳудудларда алоҳида участклар ва томорқа участкаларининг ичида жойлашган бошқа объектларнинг контурлари (бўз ерлар, кўл ва бошқ.) ни чегаралари абрисга тушириши керак;
Барча чизмалар абрисга аниқ тартиб билан тушириш керак, шунда объектларни шундай жойлашиш керакки, ўлчаш натижаларини ёзиш учун бўш жойлар қолсин. Шунинг учун абриснинг бир варағида 2-3 бошланғич чизиқларни жойлаштириш (улар асосида жой съёмкасининг бажариши режалаштирилади) тавсия этилмайди.
Теодолит съёмкани бажаришда капитал иморатлар ўлчаниб, улар натижалари абрисга 0,1 м гача яхлитлаб ёзилади. Назорат ва съёмканинг аниқлигини ошириш учун қўшни бинолар бурчаклари орасида ўлчашларни бажариш керак, ҳамда қурилиш қаватлари ва деворларнинг материали кўрсатилиши лозим.
Абрис ихтиёрий масштабда тузилади ва теодолит йўли томонлари ёки шимолга нисбатан ориентирланади. Абрисга аввал теодолит йўл томонлари чизилади ва нуқталар сони кўрсатилади. Ушбу томонларга ёндашган тафсилотларнинг контурлари шартли белгиларда кўрсатилади ва алоҳида ҳолатларда тушунтириш ёзувлар билан кузатиб борилади.
Теодолит съёмка журналларида чап томонлари дала ўлчаш журнали учун ажратилган бўлиб, ўнг томони эса – абрис учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |