Техник лойиҳа (дастури)да қуйидаги маьлумотлар бўлиши:
−обьектнинг номи ва жойлашган худуди; автомобиль йўл трассаси ёки йўл хўжалиги обьектининг майдони, автомобиль йўлининг трасса жойлашган харитасининг номенклатураси;
−топографо – геодезик ишларнинг мақсади ва вазифалари;
−аввал бажарилган топографо–геодезезик ишлар тўғрисида маьлумотлар;
− қабул қилинган планли ва баландлик координаталар тизими тўғрисида маьлумотлар;
−тасвир олиш геодезик тармоқларини ривожлантириш ва топографик тасвир олиш учун кўрсатмалар;
− атроф−муҳитни ҳимоялаш бўйича чора тадбирлар кўрсатиб ўтилуган.
Ишлар дастурига техник топшириқ нусхаси, лойиҳаланаётган топогрофо−геодезик ишларнинг смета ҳисоби, қидирув ишларини кетма−кетлиги ва технологияси, таркиби, усули, мураккаблик даражаси иш бажариладиган ҳудудларнинг геодезик ўрганилганлик даражаси бўйича маьлумот ва иш бажарилаётган ҳудудларнинг жойланиш чизмаси илова қилинади.
Давлат геодезик тармоғининг шаҳобчалари трассадан 5 км дан ортиқ масофада жойлашган бўлса, планли боғланиш ҳар 15 км да Қуёш ёки Қутб юлдузи бўйича географик азимутлари бўйича олиб бориш рухсат этилади. Трасса узунлиги 2 км гача ёки тасвир олиш майдони 1 км2 гача бўлган аҳоли яшайдиган пункитлардан ташқарида жойлашган ёки сув ҳўжалиги объектлари катта ҳудудларини кесиб ўтмайдиган жойларда координаталар ва баландликлар “шартли” тизимда қабул қилиниши мумкин. Шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар аҳоли зич яшайдиган худудлардан ўтган автомобиль йўл трассасини муҳандислик геодезик қидирувида, шунингдек йўл ҳўжалиги обьектлари майдончаларида топографо−теодезик ишлари бажарилаётганда геодезик тасвир олиш тармоғи давлат геодезик тармоғи шаҳобчаларига боғланиши шарт этиб белгиланади.
Техник топшириқ ва техник лойиҳа таркиби асосида лойиҳа олди ва ишчи ҳужжатлари тайёрланади. Лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топографик хариталар, план, аэрофотосуратлар, жойнинг рақамли модели ва бошқа картографик материалларни, давлат геодезик тўри тўғрисидаги маьлумотларни йиғиш, тартибга солиш ва таҳлил этиш талаб этилади.
Автомобиль йўли трассасининг йўналишларини вариантларини йирик масштабли топографик харитада ишлаб чиқиш мақсадида, жойнинг йирик масштабли топографик тасвири тўпланади. Етарлича тўлиқ ва сифатли картографик материаллар ва олдинги йиллар бўйича маьлумотлар мавжуд ҳолларда, лойиҳа ечимлар мазкур материаллар асосида қабул қилинади. Кейинги лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишда мавжуд материалларни янгилашдан ташқари бошқа топографо−геодезик ишлари бажарилмайди.
Автомобиль йўли трассасининг оптимал йўналишини танлашга мавжуд топографик хариталар, аэротасвир, космик тасвир ва жойнинг рақамли материалларидан фойдаланилади. Камерал трассалашда трасса вариантларини танлашда 1:100000–1:10000 масштабли топографик хариталарда амалга оширилади. Мураккаб ва этолон худудларда 1:5000–1:2000 масштабли топографик харитадан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |