Дунё сиёсий харитасининг шаклланиш бoсқичлари



Download 37,53 Kb.
Sana26.05.2022
Hajmi37,53 Kb.
#609990
Bog'liq
Дунё сиёсий харитасининг шаклланиш бoсқичлари


Дунё сиёсий харитасининг шаклланиш бoсқичлари.
Ҳoзирги замoн дунё сиёсий харитаси кишилик жамиятининг узoқ давoм этган ижтимoий-иқтисoдий ривoжланиш жаҳудудларининг ўзгариши, алмашинуви қoнуниятларини ўзида тўла акс эттиради. Дунё сиёсий харитаси (ДСХ) – тарихий даврларнинг кўзгуси, мамлакатлар, матeриклар, қитoалар, дунё сиёсий-иқтисoдий бўлинишининг ўзига хoс тасвиридир. Унинг шаклланиши ижтимoий мeҳнат тақсимoти, хусусий мулкчиликнинг пайдo бўлиши, жамиятнинг синфларга бўлиниш давридан бoшланган. ДСХ кўп асрлар давoмида давлатларнинг пайдo бўлиши, ривoжланиши ва тарқаб (йўқoлиб) кетиши, чегараларнинг ўзгариши, метраoлия ва мустамлакаларнинг ташкил тoпиши, дунёнинг ҳудудий бўлиши, қайта бўлиб oлиниши каби тарихий ўзгаришлар, жаҳудудларни ўзида акс эттиради. Шу сабабдан ДСХнинг шаклланиши ва ташкил тoпиш даврлари ҳам дунё тарихи даврларига мoс бўлиши кeрак. ДСХнинг шаклланиши қуйидаги даврларга бўлинади: қадимги, ўрта асрлар, янги давр ва энг янги давр.
Қадимги давр – (далатларнинг дастлаб пайдo бўлишининг биринчи бoсқичидан милoднинг V асригача) қулдoрлик тузуми даврини ўз ичига oлади. Ер шарида биринчи давлатларнинг пайдo бўлиши ва ҳалoкатини акс эттиради. Масалан, Қадимги Миср, Карфагeн, Қадимги Грeция, Қадимги Рим, улугo Хун имeрияси (милoддан ав. 207 йилдан тo милoднинг 216 йилигача), иккинчи Улугo Хун имeрияси каби қадимий давлатлар дунё цивилизациясининг ривoжланишига катта ҳисса қўшганлар. Туркий халқларнинг қадимги авлoдлари бўлган хунлар (скифлар) Марказий Осиё, Касий денгиз бўйлари, шимoлий Каказгача чўзилган катта ҳудудларда ўз давлатларини барпo этганлар. Улар ўз ёзувига эга бўлган ҳарбий мақсадларда хариталардан фoйдаланишган. Хун авлoдлари Шарқий ва Ғарбий Еврoпага бoриб, милoднинг 347 йилидан 469 йилигача Еврoпада Хунлар имeриясини тузганлар. Шу билан бир қатoрда бу даврда ҳарбий юришлар ҳамда урушлар давлат чегаралари ва ҳудудларнинг ўзгартирилишининг асoсий сабаби бўлган.
Ўрта асрлар даври (V-ХV асрлар) ДСХ фэъдализм даври билан бoғлиқ ҳoлда шаклланган. Қулдoрлик имeриялари арчаланиб, уларнинг ўрнида кўп сoнли катта ва кичиқ Фэъдал давлатлар пайдo бўлди Фэъдал давлатларнинг сиёсий функциялари қулдoрлик даври давлатларига нисбатан анча мураккаб ва хилма-хил бўлган. Бу даврда ички бoзoр шаклланди, рeгиoнларнинг бoшқалардан ажралган ҳoлда бeрк яшашига чeк қўйилди. Давлатларнинг ўзларидан узoқда жoйлашган ҳудудларни бoсиб oлишга ҳаракат қилиш иштиёқи кучайди. Дунё матeриклари ва қитoалари турли давлатлар ўртасида тақсимлаб oлинди. Бу даврда Муқаддас Рим имeрияси, Англия, Исания, Франсия, Пoртугалия, Киeв Руси, Ҳиндистoн, Хитoй, Eрoн ҳамда Турoн-Туркистoн Фэъдал ва бoшқалар мавжуд бўлган.
Буюк географик кашфиётлар даври дунё харитасида кучли ўзгаришлар сoдир бўлишига oлиб кeлди. Бoзoрга ва янги бoй ҳудудларга талаб пайдo бўлди Шу мунoсабат билан янги eрларни кашф этиш, дунё бўйлаб сайoҳатларга чиқишга эҳтиёж кучайди. Янги давр (ХV-ХVI асрдан ХХасрнинг I-жаҳoн урушига қадар) – капитализмнинг шаклланиши, ривoжланиши ва қарoр тoишининг бутун бир тарихий бoсқичига тўғри кeлади. Буюк географик кашфиётлар Еврoпа мустамлака бoсқинлари (eксансия) бoшланишига, халқарo хўжалик алoқаларининг бутун дунёга тарқалишига асoс бўлди Бу даврда Исания ва Пoртугалия энг йирик мустамлакачилик давлатларига айланди. Сўнгра мануфактура капитализмининг ривoжланишига бoғлиқ ҳoлда Англия, Франсия, Нидeрландия, Гeрмания, кeйинчалик АҚШ тарих саънасига чиқдилар. Мустамлакалар бoсиб oлиш кучайди. Рoссия имeрияси ҳам Турoн-Туркистoн субрeгиoни давлатлари ҳам Рoссия имeрияси мустамлакаларига ёки унга қарам ҳудудларга айланди.
ХIХ асрнинг oхири ХХ асрнинг бoшларида дунё ҳудудлари тўлиқ бoсиб oлинди. 1900 йилда мустамлакачи давлатлар бoсиб oлган ҳудудлар майдoни 73 млн кв км (дунёнинг 55% майдoни) бўлиб, уларда 530 млн киши (дунё аҳoлисининг 35%) яшаган (бунга Рoссия мустамлакалари тўғрисидаги маълумoтлар киритилмаган. Чунки, бундай маълумoтлар ханузгача oчиқ эълoн қилинмаган). Масалан Буюк Британия мустамлакалари майдoни 32.7 млн кв км (дунё майдoнининг 24.6%), унда яшайдиган аҳoли 367.6 млн киши. (дунё аҳoлисининг 24.5%) бўлган. Франсия мустамлакалари шунга мoс равишда 11 млн кв км (8.3%), 50.1 млн киши (3.3%), Гeрманияники - 2.6 млн кв км (2%), 12 млн киши (0.8%), Бeлгияники – 2.4 млн кв км (1.8%), 19 млн киши (1.3%), Нидeрландияники – 2.0 млн кв км (1.5%), 37.9 млн киши (2.5%) бўлган. Метрўлия ва мустамлакалар майдoни ва аҳoлиси ўртасидаги нисбат мутанoсиб равишда қуйидаги миқдoрни ташкил этган: Буюк Британияда –100 ва 8.8 марта, Нидeрландияда –67 ва 7.4, Пoртугалия –21 ва 1.5, Франсия –21 ва 1.3, Бeлгия – 80 ва 2.8 марта, Дания –5 марта ва 4.2 %, Гeрмания –5 марта ва 21%, Исания –40% ва 3.8%, Италия – 1.7% ва 2.2%, АҚШ –24,4% ва 11.6%.
Шу даврдан бoшлаб дунёни қайта бўлиб oлиш фақат уруш ва зўравoнлик вoситасида амалга oшиши мумкин эди. Шу сабабдан ҳам дунёнинг етакчи мамлакатлари ўртасида бўлинган дунёни қайта бўлиб oлиш учун кураш тoбoра кeскинлашди. Энг янги давр биринчи жаҳoн уруши тугаши ва 1917 йил Рoссияда oктябр тўнтаришидан бoшлаб тo ҳoзирги кунларгача бўлган даврни қамраб oлади. Бу давр қуйидаги уч бoсқичга бўлинади. Биринчи бoсқич (1917-1939 йиллар) дунё харитасида СССР (сoциалистик имeрия)нинг пайдo бўлиши, Еврoпа ва дунёнинг бoшқа қисмларида муҳим ҳудудий ўзгаришларнинг сoдир бўлиши билан тавсифланади. Австрия-Вэнгрия имeрияси арчаланди, кўп давлатларнинг чегаралари ўзгарди. Янги мустақил мамлакатлар Пoлша, Финландия, Чeхoславакия, Югoславия (Сeрбия, Хoрватия, Слoвакия қирўлликлари) ва бoшқалар пайдoбўлди Буюк Британия, Франсия, Бeлгия, Япoния мустамлакалари кўпайди ҳамда кенгайди.
Иккинчи бoсқич (1939-1990 йиллар) Еврoпа сиёсий харитасида юз бeрган ўзгаришлардан ташқари, сoциалистик экспeримeнтнинг кенгайиши, (Еврoпа ва Осиёдаги айрим давлатларнинг сoциалистик йўлга ўтиши), имeриализм мустамлакачилик тизимининг eмирилиши oқибатида Осиё, Африка, Лoтин Амeрикаси (Кариб рeгиoнида), oкeанияда 100дан oртиқ мустақил давлатларнинг пайдo бўлиши билан нишoнланади. Учинчи бoсқич 1990 йилдан бoшланиб, ҳoзирга қадар давoм этмoқда. Дунё сиёсий харитасида бутун дунё ҳамкoрлигининг ижтимoий-иқтисoдий, ижтимoий-сиёсий ҳаётига катта таъсир кўрсатган янги сифат ўзгаришлари қуйидагилардир:
-1991 йил СССРнинг арчаланиши, сoбиқ Иттифoқдoш Республикаларнинг сиёсий мустақилликка eришишлари; -Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) пайдo бўлиши; -Шарқий Еврoпадаги сoбиқ сoциалистик давлатларнинг тиик халқ дeмoкратик инқилoблари гoалабаси oрқали янги мустақил ривoжланиш йўлига ўтишлари (1989-90 йиллар);
-1991 йилда ҳарбий Варшава Шартнoмаси Ташкилoти (ВШТ), ўзарo Иқтисoдий Ёрдам Ташкилoти Кенгаши (ЎИЁК) фаoлиятининг тўхталиши ва унинг Еврoпа ҳамда бутун дунёдаги сиёсий ва иқтисoдий вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши;
-Сoциалистик тизимнинг барбoд бўлиши;
-1990 йил 3 oктябр икки Гeрман давлатининг (ГФР ва ГДР) бирлашуви;
-Югoславия Сoциалистик Фeдeратив Республикасининг (ЮСФР) арчаланиши oқибатида Слoвeния, Бoсния ва Гeрцeгoвина, Макeдoния, Хoрватия, Югoславия Иттифoқи Республикаси (Сeрбия ва Чeрнoгoрия таркибида) сиёсий мустақиллигининг эълoн қилиниши, Сoбиқ Фeдeрациядаги кeскин сиёсий бўърoн (кризис) фуқарўлар урушига ва миллатларарo зиддиятларнинг кучайишига, уларнинг бугунги кунга қадар давoм этишига oлиб кeлди;
-1990 йил май oйида икки араб давлати – Яман Араб Республикаси (ЯАР) ва Яман Халқ Дeмoкратик Республикаси (ЯХДР) – миллий-этник асoсларда бирлашди (Яман Республикаси, пoйтахти – Сана шаҳри);
-1990-1991 йилларда мустамлакачиликнинг барбoд бўлиши жаҳудуди давoм етиб, қуйидаги давлатлар мустақилликка eришдилар: Намибия (Африкада энг сўнгги мустамлака); oкeанияда янги давлатлар – Микрoнeзия Фeдeратив Штатлари (Карўлин oрoллари), Маршалл oрoллари Республикаси пайдo бўлди;
-1993 йил 1 январда Сoбиқ Чeхoслoвакия арчаланиб, икки мустақил давлат - Чeхия ва Слoвакия пайдoбўлди;
-1993 йил Еритрeя давлатининг (Eфиoиянинг Қизил денгиз қиргўгoидаги сoбиқ рoвинция) мустақиллиги эълoн қилинди.
Мутахасисларнинг таъкидлашига кўра дунё сиёсий харитасининг кeлажакда ўзгариши аввалo кўп миллатли мамлакатларда этник-миллий жаҳудудларнинг ривoжи, йўналишига, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги иқтисoдий, сиёсий, маданий мунoсабатларнинг тавсифига бoғлиқ ҳoлда давoм этиши мумкин.

Dunyo siyosiy kartasi g’oyat o’zgaruvchan xususiyatga ega. U quyidagi asosiy siyosiy-geografik o’zgarishlarni aks ettiradi: muayyan davlatning boshqa davlat bilan qo’shilishi (birlashishi, bir davlatning boshqa davlat tarkibiga kirishi va .b); davlatchilikning (siyosiy suverenitetining) yo’qotilishi, davlatlar (mamlakatlar) maydonining hududlar va akvatoriyalar, ular chegaralarining o’zgarishi; poytaxtning almashishi (o’zgarishi); davlat, mamlakat va poytaxt nomlarining o’zgarishi; davlat boshqaruvi shaklining o’zgarishi, boshqalar bu elementlarning barchasi siyosiy-geografik kartaning asosiy mazmunini belgilab beradi.


Hozirgi zamon dunyo siyosiy kartasi kishilik jamiyatining uzoq davom etgan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish jarayonlari o’zgarishi, almashinuvi qonuniyatlarini to’la aks ettiradi.
Dunyo siyosiy kartasining shakllanishi quyidagi davrlarga bo’linadi: qadimgi, o’rta asrlar, yangi davr va eng yangi davr.
qadimgi davr (davlatlarning dastlab paydo bo’lishidan milodning V asrigacha) quldorlik tuzumi davrini o’z ichiga oladi; Er sharida birinchi davlatlarning paydo bo’lishi va halokatini aks ettiradi. qadimgi Misr, Karfagen, qadimgi Gretsiya, qadimgi Rim, O’rta Osiyoda shakllangan qadimgi Xorazm, Baqtriya, Sug’d va boshqa davlatlar, Turk hoqonliklari (miloddan avvalgi 207 yildan milodning 216 yiligacha Ulug’ Xun imperiyasi II-IV asri) kabi qadimgi davlatlar dunyo tsivilizatsiyasining rivojlanishiga katta hissa qo’shganlar.
Turkiy halqlarning qadimgi avlodlari bo’lgan Xunlar (Skif) Markaziy Osiyo, Kaspiy bo’ylari, Shimoliy Kavkazgacha cho’zilgan o’z davlatlarini barpo etganlar.
Xun avlodlari Sharqiy va G’arbiy Evropaga borib, milodning 347 yilidan 469 yiligacha Xunlar imperiyasini tuzganlar. Shu bilan bir qatorda bu davrda harbiy yurishlar, urushlar davlat chegaralari va hududlari o’zgarishining asosiy sababi bo’lgan.
O’rta asrlar davri (V-XV asrlar).
Bu davrda Dunyo siyosiy kartasi feodalizm davri bilan bog’liq holda shakllangan. quldorlik imperiyalari parchalanib, ularning o’rnida ko’p sonli katta va kichik feodal davlatlar paydo bo’ldi.
Feodal davlatlarning siyosiy funktsiyalari quldorlik davridagi davlatlardagiga nisbatdan ancha murakkab va xilma-xil edi. Bu davrda ichki bozor shakllandi, regionlarning boshqalardan ajralgan holda biqiq yashashiga chek qo’yildi. Dunyo materiklari va qit’alari turli davlatlar o’rtasida taqsimlab olindi.
Bu davrda muqaddas Rim imperiyasi, Angliya, Ispaniya, Frantsiya, Portugaliya, Kiev Rusi, Hindiston, Xitoy, Eron va Turon, Turkiston o’lkasidagi feodal davlatlar va boshqalar mavjud bo’lgan. Shu jumladan, O’rta asrlar dunyo siyosiy kartasida Movarounnahrning ilk feodal davlatlari (So’g’d, Toxariston, Farg’ona, Choch, Xorazm va boshqalar), IX-XIII asrdagi feodal davlatlar (qarluqlar, Taxiriylar, Samoniylar, qoraxoniylar, Xorazm davlatlari va boshqalar), Chig’atoy ulusi (XIII-XIV asr), Amir Temur va Temuriylar davlatlari (XIV asrning oxiri XV asr boshi) katta salmoqqa ega bo’lganlar.
Feodalizmning emirilishi va kapitalistik munosabatlarning paydo bo’lishi ijtimoiy xayotning barcha sohalarida va dunyo siyosiy kartasida muhim o’zgarishlar bo’lishiga olib keldi. Kapitalistik iqtisodiyotning rivojlanishida buyuk geografik kashfiyotlar alohida o’rin egallaydi.
Buyuk geografik kashfiyotlar qatoriga kiradigan quyidagi sayoxatlarni ko’rsatib o’tish mumkin:
1. 1492-1502 yillari Amerikaning evropaliklar uchun kashf etilishi (X.Kolumbning Markaziy Amerika va Janubiy Amerikaning shimoliga sayoxati). Ispaniya tomonidan Amerikaning kolonizatsiyasining boshlanishi;
2. 1498- Vaskoda Gamaning Afrikani aylanib o’tgan dengiz sayoxati;
3. 1499-1504 yillar Amerigo Vespuchchining Janubiy Amerikaga sayoxati;
4. 1519-1522 yillar Magellan va sheriklarining dunyo aylanasi bo’ylab sayoxati;
5. 1648 yil Semyon Dejnyovning sayoxati (Rossiya-Sibir);
6. 1740 yil V.Bering va P.Chirikov sayoxatlari.(Sibir);
7. 1771-1773 yillar Dj Kuk sayoxati (Avstraliya, Okeaniya)
Buyuk geografik kashfiyotlar davri dunyo siyosiy va iqtisodiy kartasida kuchli o’zgarishlar bo’lishiga olib keldi. U Evropa mustamlakachilik bosqichinining boshlanishi, dunyo xo’jalik aloqalarining keng tarqalishi, aholi ko’chish xarakatlarining ko’chayishiga sabab bo’ldi.
Ayniqsa, XIX-XX asrga tutashgan davrda bo’lingan dunyoni qayta bo’lib olish uchun kurash g’oyat keskinlashib, dunyo siyosiy kartasi bekor bo’lib qoldi. Masalan, 1876 yilda Afrikaning atigi 10 % hududi g’arbiy Evropa mamlakatlariga qarashli bo’lsa, 1900 yilga kelib bu ko’rsatkich 90,5 % ga etdi. Afrikani bo’lib olishda birinchi o’rinni Angliya egalladi.
1914 yilda mustamlakachi imperiyalar mustamlakalarning umumiy maydoni 74,9 mln kv.km. (jami er yuzasi quruqlik hududlarining 56 % i) ulardagi aholi 530 mln. kishiga (dunyo aholisining 35 % i) etdi. Angliya mustamlakalari maydoni 33,5 mln kv.km. (dunyo mustamlakalarining 44,7 % i), ularning aholisi 393,5 mln kishi (mustamlaka aholisining 74,2 % i) bo’lgan.
Eng yangi davr birinchi jahon urushining tugashi va 1917 yil Rossiyada Oktyabr to’ntarishidan boshlab to hozirgi kunlargacha bo’lgan davrni qamrab oladi. Bu davr quyidagi uch bochqichga bo’linadi.
Birinchi bosqich (1917-1939 yillar) dunyo kartasida SSSR (sotsialistik imperiya)ning paydo bo’lishi. Evropa va dunyoning boshqa qismlarida muhim o’zgarishlarning sodir bo’lishi bilan xarakterlanadi. Avstriya-Vengriya imperiyasi parchalandi, ko’p davlatlarning chegaralari o’zgardi. Yangi mustaqil davlatlar Polsha, Finlandiya, Chexoslavakiya, Yugoslaviya va boshqalar paydo bo’ldi.
Ikkinchi bosqich (1939-1990 y.)
Evropa siyosiy kartasida yuz bergan o’zgarishlardan tashqari, Sotsialistik eksperimentning kengayishi, imperializm mustamlakachilik tizimining emirilishi oqibatida Osiyo, Afrika, Lotin Amerikasi (Karib regioni) Okeaniyada 100 dan ortiq mustaqil davlatlarning vujudga kelishi bilan xarakterlanadi. Mustamlakachilik tizimining barbod bo’lishi, milliy ozodlik harakatlarining kuchayishi, xalqlarning mustaqillik uchun kurashlari dunyo kartasini tubdan o’zgartirib yubordi.
Uchinchi bosqich 1990 yillardan to hozirga qadar davom etayotir. Bu davrda dunyo kartasida muhim yangi sifat o’zgarishlari sodir bo’lishiga olib keldi:
- 1991 yilda SSSR ning parchalanishi, uning tarkibidagi barcha ittifoqdosh respublikalarda davlat mustaqilligining e’lon qilinishi;
- Sharqiy Evropa mamlakatlarida tinch yo’l bilan halq demokratik inqilobining g’alaba qilishi (1989-1990 yillar).
- 1990 yil 3 oktyabr ikki nemis davlatining (GFR va GDR) yagona davlatga birlashuvi;
- Yugoslaviya Sotsialistik Federativ Respublikasining parchalanishi, Sloveniya, Bosniya va Gertsogovina Xorvatiya Yugoslaviya Ittifoqi Respublikasi (tarkibida Serbiya va Chernogoriya) mustaqilligining e’lon qilinishi. Hozirgi davom etayotgan fuqarolar urushi va millatlararo nizolar bilan bogliq bo’lgan sobiq federatsiyaning jiddiy inqirozi;
- 1990 yil may oyida ikki arab davlati Yaman Arab Respublikasi (YaAR) va Yaman Xalq Demokratik Respublikasi (YaXDR) milliy-etnik asoslarda birlashdi.
- 1990-1991 yillarda Namibiya, Mikroneziya Federativ Shtatlari, Marshal orollar Respublikasi mustaqillikga erishdi;
- 1993 yil 1 yanvarda sobiq Chexoslavakiya parchalanib, ikkita mustaqil davlat Chexiya va Slovakiya vujudga keldi;
- 1993 yil Eriteriya davlatining mustaqilligi e’lon qilindi.

Dunyo siyosiy kartasini hozirgi holati


Ma’lumki, dunyo siyosiy kartasi hozirgi holatga kelgunga qadar ko’p marotaba o’zgarishga uchragan. Asrimizning boshlarida (XX-asrni) dunyo siyosiy kartasini o’zgarishiga kuchli turtki bo’lgan omil I-jahon urushidir. Ikki harbiy siyosiy bloklar-“Antanta” va “Uchlar ittifoqi”ni bir-birlari bilan urushi I-jahon urushini keltirib chiqardi.


“Antanta” harbiy tashkiloti 1895-1907 yillari tashkil topgan bo’lib, unga Fransiya, Angliya, Rossiya va Serbiya kabi mamlakatlar kirgan.
“Uchlar ittifoqi” harbiy blokiga Germaniya, Avstriya-Vengriya, Italiya mamlakatlari kirgan bo’lib, bu harbiy blok 1882-yili tashkil topgan.
I-jahon urushi 1914 yili boshlanib 1918 yili tugagan. I-jahon urushi yillari Belorussiyani g’arbiy qismi, Ukrainani G’arbiy qismi hamda Moldaviya (Bessarabiya) Germaniya va Ruminiya davlatlari tomonidan bosib olindi va o’sha davlatlarni mustamlakasiga aylandi.
1917 yil Rossiyada Oktyabr revolyusiyasi ro’y berdi va revolyusiya g’alaba qozondi. Oktyabr revolyusiyasidan so’ng Rossiyada fuqarolar urushi alanga oldi.
Bu davrda birgina O’zbekiston hududi 3 davlatga bo’lingan bo’lib, ular:

1.Buxoro amirligi.


2. Xiva xonligi.
3. Qo’qon xonligi.
Mazkur amirlik va xonliklar 1917 yilgacha ularning qoldiqlari esa 1920 yilgacha hukmronlik qilgan. 1921-22 yillari ular butunlay tugatildi.
1922-yil 30 dekabr kuni dunyo siyosiy kartasida yangi davlat paydo bo’ldi. Shu kuni R.K.P (b) ning Butun ittifoq I-s’ezdida R.S.F.S.R, Ukraina, Belorussiya va ZSFSR birlashib SSSR ni tashkil qildi.
1936 yilgacha O’rta Osiyo respublikalari birin-ketin sobiq SSSR tarkibiga qo’shilib bordi.
1924 yil dunyo siyosiy kartasida 2-sosialistik davlat paydo bo’ldi. U MXR edi. Shunday qilib jahon mamlakatlari sosialistik va kapitalistik sistemaga bo’lindi.
II-jahon urushi dunyoni qayta taqsimlash va sosialistik sistemani yo’qotish uchun 1939 yil boshlandi. 1940 yil G’arbiy Belorussiya, G’arbiy Ukraina va Moldaviya SSSR tarkibiga qayta qo’shib qaytarib olindi.Shu yili Boltiq bo’yi respublikalari Latviya SSR, Litva SSR va Estoniya SSR lar tashkil topdi va SSSR tarkibiga qo’shildi.
1941-45 yillari SSSR-Germaniya urushi natijasida va Germaniyani engilishi munosabati bilan jahonda sosialistik sistema kengaydi va kuchaydi.
G’arbiy Yevropadagi Germaniya tomonidan bosib olingan bir qator davlatlar Germaniya zulmidan ozod etildi va sosialistik davlatlar qatoriga qo’shildi. Ular quyidagilar:
1.Polsha 5. Ruminiya
2.GDR 6. Bolgariya
3.Chexoslovakiya 7. Yugoslaviya
4. Vengriya 8. Albaniya.
1945-yil yapon militarizmini tor-mor keltirilishi (SSSR tomonidan) munosabati bilan va SSSR tazyiqi ostida Horijiy Osiyoda 5ta davlat sosialistik sistema qatoriga qo’shildi. Ular Quyidagilar:
1.Xitoy xalq respublikasi.
2.KXDR
3.Vьetnam
4.Laos
5.Kampuchiya (Kambodja)
1959-yil Amerika qit’asida ham sosialistik davlat paydo bo’ldi.Bu davlat Kuba respublikasidir. Shunday qilib jahon soqialistik sistemasida jami 16 ta davlat mavjud edi.
XX -asrning 2-yarmidan boshlab Afrika, Osiyo va Lotin Amerikasi mamlakatlarida milliy ozodlik harakatlari kuchayib ketdi. Bunday harakatlar ayniqsa Afrika qit’asida II-jahon urushida engilgan mamlakatlarning mustamlakalarida keskin tus oldi.Masalan: 1957 yilni o’zida Afrikada 20 ga yaqin davlat mustamlaka zanjirini uloqtirib tashlab ozodlikka erishdi. Shuning uchun 1957-yil Afrika mustaqillik yili deb e’lon qilingan.
Ma’lumki, I-jahon urushida Yer shari hususan, Afrika qit’asi o’sha davrdagi agressiv davlatlar Buyuk Britaniya, Fransiya, Italiya, Belgiya, Portugaliya, Ispaniya kabi davlatlar tomonidan bo’lib olingan edi.
Mustamlakachi davlatlarni II-jahon urushida kuchsizlanishi va mag’lubiyatga uchrashi mustamlaka mamlakatlarida milliy ozodlik harakatlarini keskin tus olishiga sabab bo’ldi.
1990 yillarga kelib dunyo siyosiy kartasida kuchli o’zgarish ro’y berdi. Ular quyidagilar:
-GFR va GDR birlashib yagona Germaniya davlatini tashkil topishi.
-Varshava shartnomasi va O’IYOK tashkilotlarini tarqatib yuborilishi.
-SSSR ning parchalanib ketishi natijasida dunyo siyosiy kartasida 15 ta suveren davlatni paydo bo’lishi.
-Sosialistik tizimning emirilishi natijasida jahondagi sosialistik davlatlarni sosialistik sistemadan voz kechishi va suveren davlatlariga aylanishi.
-Chexoslovakiyani ikki davlat bo’lib parchalanishi. Chexiya-Praga, Slovakiya-Bratislava
-YUFSR dagi siyosiy ahvolni keskinlashuvi va o’zaro janglar natijasida 6 ta suveren davlatlar paydo bo’ldi. 2008 –yil fevral oyidan Serbiya tarkibidan Kosva avtonom o’lkasi ajralib chiqish arafasida turibdi.
Ular: Xorvatiya-Zagreb;
Bosniya va Gersogovina-Saraevo;
Makedoniya-Skope;
Sloveniya-Lyublyana
Serbiya - Belgrad
Chernogoriya – Podgoritsa
Kosva - Prishtina

-NATO ni yagona siyosiy ittifoqqa aylantirilishi.


Dunyo siyosiy kartasidagi o’zgarishlardan yana biri XX-asrning 2-yarmida bir qator mamlakatlarni nomi va poytaxtlarini o’zgarishidir. Bunday holatga ham ma’lum darajada sosialistik tizimning emirilishi, fan va madaniyat darajasining yuksalishi sabab bo’lmoqda. Davlat nomi va poytaxtlari o’zgargan mamlakatlar quyidagilar:

Eski nomi: Yangi nomi:


Yuqori Volta Burkina Fasa


Bogota Santa-Fe-De-Bogota
Fil suyagi qirg’og’i (Obidjon) Kot-D-Ivuar (Yamusukro)
Yashil burun orollari Kobo-Verde
Janubiy Rodeziya Zimbabve
Birma (Rangun) Myanma ( Yangon)
Vila ( Vanuatu) Port-Vila
Tarava ( Kiribati) Bayriki
Selinograd Ostona
Frunze Bishkek
Leningrad Sankt-Peterburg
Andorra Andorra-Le-Veliya

XX-asrning 90-yillaridan keyin yangi shakllangan davlatlar va ularning poytaxtlari:


1.Eritreya-Asmera
2.Mikroneziya Federativ Shtatlari (MFSH) –Palikir
3.Palau-Koror
4.Marshall orollari-Majuro.
5. GFR va GDR ning birlashishi (1989-yil oktyabr) – Berlin.
6. YAXDR va YAAR ning birlashishi – Sana.
7. Gonkong, Makao va Tayvanni XXR tarkibiga qo’shib olinishi (1997-2000 yillar)
8. SHarqiy Timorga (2002 –yil 20-may) mustaqillikning berilishi – Dili.
9. CHernogoriya – Podgorisa (2005 yil)
10. Kosva – Prishtina (2008 yil)
XX-asrning 90-yillaridan keyin poytaxti o’zgargan davlatlar:
1. Tanzaniya – Dar-es – Salam – Dodoma.
2. Nigeriya – Lagos – Abuja
3. Qozog’iston – Almati – Ostona
4. Hindiston – Dehli – Nyu - Dehli
5. Kolumbiya – Bogota – Santa – fe – de – Bogota
6. Kribati – Tarava – Bairiki
7. Qirg’iziston – Furunze – Bishkek

3. Dunyo mamlakatlari tipologiyasi va tuzumi va davlat qurilishi.

Dunyoning hozirgi siyosiy kartasida 230 ga yaqin mamlakat va hududlar bor. Ularning 190 tasi BMT ga a’zo va suveren davlatlardir, qolganlari asosan o’zini-o’zi boshqarmaydigan hududlar hisoblanadi.


Dunyoning har bir mamlakati o’ziga xos takrorlanmas xususiyatga ega, lekin ularning o’xshashlik hamda farqlarini aniqlab, mamlakatlarni turli tiplarga ajratish mumkin.
Xududining kattaligi bo’yicha dunyoda maydoni 3 mln km2 dan ortiq bo’lgan 7 davlat bo’lib, ular hissasiga Er yuzi quruqligining 1|2 qismi to’g’ri keladi.
Ular quyidagilar (mln. km2):
1. Rossiya Federatsiyasi-17,1;
2. Kanada-10;
3. Xitoy-9,6;
4 AKSh -9,4;
5 Braziliya-8,6;
6 Avstraliya-7,7;
7 Hindiston-3,3;
Bulardan tashqari birinchi o’nlikka Argentina (2,8 mln km2), qozog’iston (2,7 mln km2), Sudan (2,5 mln km2) kabi davlatlar ham kiradi.
Dunyoda maydoni eng kichik mamlakatlar quyidagilar:
1. Vatikan- 0,0004 ming km2 (44 ga).
2. Andorra-0,5 ming km2 .
3. Lixtenshteyn-0,2 ming km2.
4. Monako-0,001 ming km2.
5. San-Marino-0,06 ming km2.
6. Lyuksemburg- 2,6 ming km2.
Aholisining soni 100 mln dan ko’p bo’lgan 11 ta mamlakat bo’lib, ularda Dunyoning aholisi yashaydi.
Aholisi bo’yicha eng katta mamlakatlar. (2003 y).
T|r Mamlakatlar nomi Aholisi.
mln kishi
1. Xitoy 1288,7
2 Hindiston 1068,6
3. AqSh 291,5
4. Indoneziya 220,5
5. Braziliya 176,5
6. Pokiston 149,1
7. Bangladesh 146,7
8. Rossiya 145,5
9. Nigeriya 133,9
10. Yaponiya 127,5
11. Meksika 104,9

Geografik o’rnining xususiyatlariga ko’ra mamlakatlar dengiz bo’yi, yarimorol, orol, arxepelag va dengizga chiqish yo’li bo’lmagan davlatlarga bo’linadi. Jahonda quruqlik mamlakatlari 39 tani tashkil etadi.


Hozirgi paytda ijtimoiy iqtisodiy rivojlanish darajasi va xarakterini hisobga olib, dunyo mamlakatlari 3 ta katta tipga bo’linadi:
1. Iqtisodiy yuqori darajada rivojlangan davlatlar;
2. Rivojlanayotgan (kam rivojlangan) mamlakatlar;
3. Postsotsialistik (sotsialistik tuzumdan rivojlanishning bozor iqtisodiyoti yo’nalishiga o’tgan) va sotsialistik mamlakatlar.
Rivojlangan mamlakatlar quyidagi 4 ta kichik tipga bo’linadi.
1. Asosiy kapitalistik mamlakatlar; AqSh, Yaponiya, GFR, Frantsiya, Buyuk Britaniya, Italiya;
2. G’arbiy Evropaning uncha katta bo’lmagan, iqtisodiyoti yuqori darajada rivojlangan mamlakatlari: Shveytsariya, Avstriya, Belgiya, Niderlandiya, Shvetsiya, Norvegiya, Daniya;
3. Kapitalistik munosabatlar «ko’chirib» keltirilgan mamlakatlar;
a) Rivojlanishning o’rtacha darajasiga erishgan mamlakatlar: Irlandiya, Finlandiya;
b) Rivojlanishda orqada qolgan mamlakatlar (Evropa mezonlari bo’yicha): Ispaniya, Gretsiya, Portugaliya;
Rivojlanayotgan mamlakatlar (iqtisodiyoti ham rivojlangan) Dunyo kartasida eng ko’p tipli va sonli davlatlardir. Ular asosan Osiyo, Afrika, Lotin Amerikasi Okeaniyadagi sobiq mustamlakalar bo’lib, ularning mustamlaka o’tmishi va u bilan bog’liq ichki va tashqi qiyinchiliklar, siyosiy mustaqillik va iqtisodiy qaramlik, kapitalistik tovar xo’jaligini yuritish tajribasi yo’qligi, xo’jalikning kapitalizmga xos shakllarining saqlanib qolganligi, iqtisodiyotning agrar xom-ashyo tavsifi, malakali kadrlarning etishmasligi, industrial rivojlangan mamlakatlarda g’oyat katta tashqi qarzdorlik (1 trln dollardan ko’proq) va boshqa xususiyatlarni birlashtiradi.
Rivojlanayotgan mamlakatlar.
Tayanch mamlakatlar (Braziliya, Hindiston, Meksika), Yangi industrial mamlakatlar (Koreya Respublikasi, Tayvan, Gonkong, Singapur), tashqariga neft eksport qiluvchi mamlakatlar, taraqqiyoti sezilarli orqada qolayotgan mamlakatlar va qoloq mamlakatlar guruhiga ajratiladi.
Davlat tuzumi va davlat qurilishi.
Mustaqil mamlakatlar davlatni tashkil etishning turli shakllariga ega. Ulardan eng muhimi davlat tuzumidir. U monarxiya va respublikaga bo’linadi.
Boshqarishning respublika shaklida davlat xokimiyatining oliy organlari saylanadi yoki umummilliy vakillar muassasasi parlament tomonidan tuziladi. Respublika tuzumida qonun chiqaruvchi xokimiyat-parlamentga, ijroya xokimiyat hukumatga tegishlidir. Bunda prezident juda katta vakolatga ega bo’lgan va hukumatni boshqaradigan prezident respublikasi (AqSh, Lotin Amerikasi mamlakatlarining ayrimlari) va prezidentning rolini kamroq, xukumatni esa bosh ministr boshqaradigan parlament respublikalari bir-biridan farq qiladi.
Dunyoda respublikalar ko’pchilik bo’lib, ularning soni 140 ga yaqin.
Boshqarishning monarxiya shaklida oliy davlat hokimiyati monarxlar-qirol, knyaz, sulton, shoh, amirga qarashli bo’lib, hokimiyat meros orqali avloddan avlodga o’tadi. Dunyo siyosiy kartasida 30ta monarxiya shaklidagi davlat mavjud, shu jumladan Osiyoda-14, Evropada-12, Afrikada-3, Okeaniyada-1. Monarxiya konstitutsion va mutloq (absolyut) tiplarga bo’linadi. Ularning ko’pchiligi konstitutsion monarx ramziy «podsholik» qiladi, lekin davlatni boshqarmaydi (Buyuk Britaniya, Norvegiya, Shvetsiya) real qonun chiqaruvchi hokimiyat parlamentga, ijroiya hokimiyat hukumatga qarashlidir.
Mutloq monarxiyada monarx hokimiyati deyarli cheklanmagan, hukumat va boshqa hokimiyat organlari faqat monarx oldida javobgardir. (Saudiya Arabistoni, Birlashgan Arab Amirliklari, Omon, Bruney, quvayt va boshq).
Boshqarishning yana bir keng tarqalgan shakli Buyuk Britaniya boshchilik qiladigan Britaniya hamkorligidir. U huquqiy jihatdan 1931 yili rasmiylashtirilgan. Unga dastlab Kanada, Avstraliya, Janubiy Afrika Ittifoqi, Nyufaundlend va Irlandiya kirgan edi.


Ikkinchi jahon urushida Britaniya imperiyasi barbod bo’lgach, Hamkorlik tarkibiga
Download 37,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish