Жойниг рақамли модели бўйича умумий маълумотлар
Топографик, геологик, гидрологик ва бошқа объект ва ҳодисаларнинг, ҳамда турлича табиатга эга бўлган жой шароитларини математик кўриниши жойнинг математик моделини (ЖММ) ташкил этади. Ушбу математик модел ер юзасидаги нуқталар йиғиндисидан ҳосил қилинган бўлиб, маьлум уч ўлчовли координаталардан иборат, турли кодлар билан белгиланган ва ўзаро боғланишга эга бўлган ҳолда шакилланади.
Жойнинг математик модели қатор функционал боғланиш ва ифодалар билан ёритилан аналитик тарзида (ЖАМ) ёки рақамли модел кўринишида (ЖРМ) тузилади. Жойнинг математик модели (ЖММ) ва жойнинг рақамли моделлари (ЖРМ) автоматлаштирилган лойҳалаштиришдаги (трасса ўқи бўйлаб ер юзасини бўйлама кесимини, кўндаланг кесимини, муҳандислик- геологик разрезини ва ҳ.о.) керак бўлган бирламчи маьлумотларни тўплаш учун ҳизмат қилади.
Жойнинг моделини тузишда ер усти ва аэрокосмик қидирув ишларидан фойдаланилади. Ушбу маьлумотлар асоси этиб топографик тасвир натижалари қабул қилинган. Топографик тасвир турларини: тахеометрик тасвир; фототеодолит тасвир; ер усти лазер сканерли тасвир; аэрофото тасвир; ер усти-космик тасвир усуллари ташкил қилади. Амалиётда ЖРМ ва ЖММ қўллаш, автомобиль йўлларини лойиҳалашдани қидирув ишларини технологиясини янгиланишига, яьни бунда бирламчи материалларни тўплаш, рўйҳатга олиш, қайд этиш, қайта ишлаш технологиясини тубдан ўзгаришига замин яратди.
Жойниг рақамли модели. Жойнинг рақамли (ЖСМ )– жойнинг табиий характеристикаларини шароитини ва обьктларини аппроксимация қилиш учун фазойи уч ўлчамли координаталари маьлум бўлган нуқталар йиғиндисидир. Нуқталар ЖРМ да ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган кодлар билан кўрсатилади.ЖРМ вазифасига кўра, рельеф, тафсилот, гидрологик, гидрометеорологик ва жойнинг бошқа хусусиятларига кўра ҳам хусусий тузилиши мумкин. Шунга кўра, ЖРМ қуйидаги: жойнинг топографияси рақамли модели (ЖРТМ), жойнинг рельефли рақамли модели (ЖРРМ) ваа жойнинг контурли рақамли модели (ЖРММ), ҳамда махсус вазифали моделларга ажратилади. Шу билан бирга бугунги кунда ЖРМ яратишда турли принципларни қўллаш амалиёти мавжуд. Барча маьлум ЖРМ турлари уч: мунтазам, тартибсиз ва статистик гуруҳни ташкил этади.
Мунтазам ЖРМ барпо этишда тўғри тўрли геометрик шакллардан (учбурчак, тўғри учбурчак, олти бурчакли геометрик тўрлар) фойдаланиб уларнинг туташ учларида (тугунларида) жойлаштирилиб тузилади (1.20 а,б,в – расм).
ЖРМ даги дастлабки маьлумотларнинг (массив) қаторлар тўрлами қуйидаги кўринишда бўлади:
Ф, м, н, х0, й0, Ҳ11, …,Ҳи м,…,Ҳнм ,
бу ерда Ф- тўрнинг қадами; м- горизонталлардаги нуқталар сони; н- вертикал бўйича нуқталар сони; х0, й0 - мос равишда планли координаталар қийматлари; Ҳ11,…,Ҳим,…, Ҳнм- тўрларнинг тугунларида жойлашган нуқталар баландликлари.
1 .20 – расм Жойнинг сонли моделини турлари: а-тўғри бурчакли тўрлар учларида; б-учбурчакли тўрлар учларида; в – олти бурчакли тўрлар учларида; г- магисирал ва кўндаланг йўлларда;д- гризонталларда; е-структурали чизиқларда; ж- статистик; э- фотограмметрик асбоблар ўқига паралелл чизиқларда
Do'stlaringiz bilan baham: |