Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

3-илова 
Ўзбекистонда очиқ бюджет маълумотлари соҳасидаги жорий вазият 
Фискал маълумотларни эълон қилиш 
Ҳар бир ҳокимият тармоғи, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари гуруҳи 
бюджетга доир ахборотнинг очиқлигини таъминлашда ўз имкониятлари, функциялари ва 
ролига эга. Ўзбекистондабюджет очиқ-ошкоралигини таъминлаш учун айрим 
механизмлар яратилган, бироқ уларни амалга ошириш ва ривожлантириш борасида катта 
ишларни бажариш зарур. 
Очиқлик Бюджет кодексининг 7-моддасида таърифланган бюджет тизимининг 
принциплари қаторида келтирилади. Ушбу принципга кўра тасдиқланган ва ижро этилган 
Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари (ДМЖ) бюджетлари тўғрисидаги 
ахборотни оммавий ахборот воситаларида ва Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш зарурати қонунчилик йўли билан 
мустаҳкамланган (17 ва 169-моддалар)
15
. Натижада Молия вазирлигининг веб-сайтида 
бюджет ижроси тўғрисида ахборот жойлаштирилади.Ушбу ахборот давлат функциялари 
бўйича жамланган шаклда солиқлар ва харажатлар бўйича эълон қилинади, яъни очиқ 
ахборотни турли парчаларда тақдим этиш муаммоси ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. 
Шунингдек, ДМЖ бюджетлари ижроси
16
, давлат мақсали дастурлари бажарилишининг 
бориши
17
тўғрисида ахборот эълон қилинмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари 
тўғрисидаги ахборотларда режалаштирилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва 
бажариладиган ишлар ҳажмлари, амалда ўзлаштирилган маблағлар ва бажарилган ишлар 
кўрсаткичлари, режалаштирилган ва харид қилинган техника ва асбоб-ускуналар сони 
келтирилади. Бироқ маблағлар ва ишларнинг амалдаги ҳамда режадаги ҳажмлари ҳар 
доим ҳам таққосланмайди, бюджет маблағларини сарф қилган мақсадларга 
эришилганлиги ҳам ҳар доимо хабар қилинаверилмайди.
Молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларга изоҳларни ҳамда Давлат 
бюджети ёки ДМЖ маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган янги қабул қилинган 
давлат мақсадли жамғармаларига изоҳларни эълон қилади.
15
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисида https://www.mf.uz/ispolnenie-
gosudarstvennogo-byudzheta.html 
16
https://mf.uz/home/o-ministerstve/structure-25-05-17.html 
17
Масалан, “2013-2017 йилларда Суғорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси 
маблағлари ҳисобига суғорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш бўйича давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ахборот (2017 йил 1 июнь ҳолатига 
кўра)” 
https://www.mf.uz/novosti-ministerstva-finansov/item/1795-informatsiya-o-realizatsii-gosudarstvennoj-
programmy-po-uluchsheniyu-meliorativnogo-sostoyaniya-oroshaemykh-zemel-i-ratsionalnomu-ispolzovaniyu-
vodnykh-resursov-na-period-2013-2017-gody-za-schet-sredstv-fonda-meliorativnogo-uluchsheniya-oroshaemykh-
zemel.html 


35 
Вазирликнинг сайтида режалаштириш ва айрим соҳалардаги харажатларнинг 
параметрлари тўғрисидаги ҳужжатларни ҳам топиш мумкин. Бироқ уларни тақдим этиш 
шакли кенг жамоатчилик учун тушунарли бўлмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг “Бир таҳсил олувчига сарфланадиган 
харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиқиб, 2017 йилги бюджетни 
режалаштириш ва умумтаълим мактаблари харажатларини молиялаштириш тартиби 
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 6 мартдаги 23,8-сон қарори чоп 
этилган.
18
Бзавий нормативлар ва тузатиш коэффициентларини тушуниб олиш учун 
муайян даражада билим савияси зарур, шу сабабли кенг жамоатчилик учун бу ахборот 
тушунарсизлигича қолади. 
Давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга, шу жумладан, бюджет маблағлари 
ҳисобидан сарфланадиган харажатлар параметрлари тўғрисидаги айрим ахборотларни 
Иқтисодиёт вазирлигининг сайтидан олиш мумкин (йилнинг давлат дастурларини, тармоқ 
ва ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар). 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иловаларида назарда тутилган харажатларнинг 
миқдорлари ва уларни қоплаш манбалари эълон қилинади. Капитал маблағлар ҳажмлари 
ҳамда манбалар ва тармоқлар бўйича уларнинг тузилмаси ҳақидаги маълумотларни 
йириклаштирилган шаклда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 
тўғрисидаги хабарлар орасидан билиб олиш мумкин, ўша ернинг ўзида асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлар эълон қилинади. 
Бюджет маблағларини тақсимловчилар (тармоқ вазирликлари) сайтида тушумлар ва 
харажатлар ҳақида айрим маълумотларнигина топиш мумкин. Одатда – бу давлат 
дастурларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ахборот, соҳани ривожлантириш 
ҳақидаги норматив ҳужжатлар бўлиб, у ерда муайян тадбирлар учун назарда тутилган 
бюджетдан ажратиладиган маблағлар, грантлар ва инвестиция лойиҳалари ҳақидаги 
маълумотлар кўрсатилади. Идора сайтларидаги ахборот материалларида молиявий 
кўрсаткичларга деярли эътибор қаратилмайди, “тармоқ, штат ва контингент” 
кўрсаткичларига ҳамда режалаштирилган ва бажарилган ишлар ҳажмларига кўпроқ 
эътибор қаратилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг очиқ-ошкоралигини ва ҳисоб беришини 
ошириш мақсадида 2015 йилда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонунда халқ депутатлари 
Кенгашлари томонидан ҳокимлар ҳисоботларини эшитиш механизми назарда тутилган 
бўлиб, унинг якунлари бўйича халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилинади ва 
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларига комплекс баҳо берилади. 
Ҳокимнинг қабул қилинган қарори ва ҳисоботи маҳаллий ҳокимият органларининг 
расмий нашрларида ва веб-сайтларида албатта эълон қилиниши лозим. Ҳокимларнинг 
ҳисоб бериши ва ушбу ахборотнинг эълон қилиниши маҳаллий ҳокимият органларининг 
ҳисоб беришини ва уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш учун замин 
яратади. Бироқ муҳокамалар норасмий тарзда ўтиши учун аҳоли, хизматлардан 
фойдаланувчилар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш зарур. Ўшанда бу жамоатчилик 
назорати механизмига айланиши мумкин. Бунинг учун кенгроқ ахборотни (шу жумладан, 
бюджетга доир ахборотни) фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун тушунарли тилда 
эълон қилиш талаб қилинади. 
Жаҳон амалиётида маҳаллий ҳокимият органлари фуқароларни бюджет жараёнига жалб 
қилиш учун воситаларнинг кенг доирасидан фойдаланади. Булар: маҳаллий солиқлар ва 
харажатларнинг устувор йўналишлари ҳақида таклифлар тўплаш, маҳаллий бюджет 
лойиҳаси бўйича интернет-форумлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари, жамоатчилик 
18
https://mf.uz/novosti-ministerstva-finansov/item/1573-ministerstvo-finansov-respubliki-uzbekistan-soobshchaet-o-
prinyatii-postanovlenij.html


36 
эшитувлари ташкил этиш. Ўзбекистондаги бюджет жараёни жадвалида бунинг барчаси 
учун вақт йўқ. Бюджет ташкилотларининг кейинги молия йилига мўлжалланган бюджет 
сўровлари вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига жорий йилнинг 1 июнигача 
берилади, маҳаллий бюджет лойиҳаси 25 июнгача ишлаб чиқилган бўлиши ва 1 июлгача 
Молия вазирлигига тақдим этилган бўлиши керак. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish