35
Вазирликнинг сайтида режалаштириш ва айрим соҳалардаги
харажатларнинг
параметрлари тўғрисидаги ҳужжатларни ҳам топиш мумкин. Бироқ уларни тақдим этиш
шакли кенг жамоатчилик учун тушунарли бўлмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг “Бир таҳсил олувчига сарфланадиган
харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиқиб, 2017 йилги бюджетни
режалаштириш ва умумтаълим мактаблари харажатларини молиялаштириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 6 мартдаги 23,8-сон қарори чоп
этилган.
18
Бзавий нормативлар ва тузатиш коэффициентларини тушуниб олиш учун
муайян
даражада билим савияси зарур, шу сабабли кенг жамоатчилик учун бу ахборот
тушунарсизлигича қолади.
Давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга, шу жумладан, бюджет маблағлари
ҳисобидан сарфланадиган харажатлар параметрлари тўғрисидаги айрим ахборотларни
Иқтисодиёт вазирлигининг сайтидан олиш мумкин (йилнинг давлат дастурларини, тармоқ
ва ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар).
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иловаларида назарда
тутилган харажатларнинг
миқдорлари ва уларни қоплаш манбалари эълон қилинади. Капитал маблағлар ҳажмлари
ҳамда манбалар ва тармоқлар бўйича уларнинг тузилмаси ҳақидаги маълумотларни
йириклаштирилган шаклда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
тўғрисидаги хабарлар орасидан билиб олиш мумкин, ўша ернинг ўзида асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлар эълон қилинади.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар (тармоқ вазирликлари) сайтида тушумлар ва
харажатлар ҳақида айрим маълумотларнигина топиш мумкин. Одатда – бу
давлат
дастурларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ахборот, соҳани ривожлантириш
ҳақидаги норматив ҳужжатлар бўлиб, у ерда муайян тадбирлар учун назарда тутилган
бюджетдан ажратиладиган маблағлар, грантлар ва инвестиция лойиҳалари ҳақидаги
маълумотлар кўрсатилади. Идора сайтларидаги ахборот материалларида молиявий
кўрсаткичларга деярли эътибор қаратилмайди, “тармоқ, штат ва контингент”
кўрсаткичларига ҳамда режалаштирилган ва бажарилган ишлар ҳажмларига кўпроқ
эътибор қаратилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг очиқ-ошкоралигини ва ҳисоб беришини
ошириш мақсадида 2015 йилда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонунда халқ депутатлари
Кенгашлари томонидан ҳокимлар ҳисоботларини эшитиш
механизми назарда тутилган
бўлиб, унинг якунлари бўйича халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилинади ва
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларига комплекс баҳо берилади.
Ҳокимнинг қабул қилинган қарори ва ҳисоботи маҳаллий ҳокимият органларининг
расмий нашрларида ва веб-сайтларида албатта эълон қилиниши лозим. Ҳокимларнинг
ҳисоб бериши ва ушбу ахборотнинг эълон қилиниши маҳаллий ҳокимият органларининг
ҳисоб беришини ва уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш учун замин
яратади. Бироқ муҳокамалар норасмий тарзда ўтиши учун аҳоли, хизматлардан
фойдаланувчилар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш зарур. Ўшанда бу жамоатчилик
назорати механизмига айланиши мумкин. Бунинг учун кенгроқ ахборотни (шу жумладан,
бюджетга доир ахборотни) фойдаланувчиларнинг кенг доираси
учун тушунарли тилда
эълон қилиш талаб қилинади.
Жаҳон амалиётида маҳаллий ҳокимият органлари фуқароларни бюджет жараёнига жалб
қилиш учун воситаларнинг кенг доирасидан фойдаланади. Булар: маҳаллий солиқлар ва
харажатларнинг устувор йўналишлари ҳақида таклифлар тўплаш, маҳаллий
бюджет
лойиҳаси бўйича интернет-форумлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари, жамоатчилик
18
https://mf.uz/novosti-ministerstva-finansov/item/1573-ministerstvo-finansov-respubliki-uzbekistan-soobshchaet-o-
prinyatii-postanovlenij.html
36
эшитувлари ташкил этиш. Ўзбекистондаги бюджет жараёни жадвалида бунинг барчаси
учун вақт йўқ. Бюджет ташкилотларининг кейинги молия йилига мўлжалланган бюджет
сўровлари вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига жорий йилнинг 1 июнигача
берилади, маҳаллий бюджет лойиҳаси 25 июнгача ишлаб чиқилган бўлиши ва 1 июлгача
Молия вазирлигига тақдим этилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: