Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

4-илова 
Жаҳон тажрибаси шарҳи 
Ривожланган мамлакатларда фуқаролар учун бюджетлар 
«Бюджет очиқлиги индекси» етакчилари сирасига Скандинавия мамлакатлари киради: 
Швеция 2015 йил рейтинги натижалари бўйича 87 балл билан иккинчи ўринни, Норвегия 
эса – 84 балл билан тўртинчи ўринни эгаллайди. Норвегия бюджети шуниси билан 
қизиқки, 2016 йилда унинг даромадларининг 13 фоизи нафть ва газ қазиб олишдан 
олинди, ушбу бюджет орқали эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 37 фоизи 
қайта тақсимланади.
33
Бюджет махсус сайтга жойлаштирилади. Бошқа мамлакатларга 
таққосланганда унинг ўзига хослиги шундаки, барча параметрлар (даромадлар, 
харажатлар, тақчилликни молиялаштириш манбалари) нефть-газ сектори ҳисобга олиниб 
ва ҳисобга олинмасдан ҳисоблаб чиқилади. Норвегияда иккита давлат пенсия жамғармаси 
мавжуд. Улардан бирига нефть-газ саноати олган фойданинг бир қисми ўтказилади, 
иккинчиси ижтимоий суғурта тамойили бўйича амал қилади. Бюджетда ҳар иккала 
жамғарма фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисидаги ахборот мавжуд.
2017 йил учун тасдиқланган бюджет даромадлари умумий ҳажмининг 60 фоизини солиқ 
даромадлари, солиқлар ва мажбурий тўловлардан олинган мажбурий даромадларнинг 33,8 
фоизини эса иш берувчилар ва ходимларнинг ижтимоий суғуртага бадаллари ташкил 
31
http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=660 
32
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳот 
концепциясини тасдиқлаш тўғрсида» 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони. 
33
The 
budget-2017 

http://www.statsbudsjettet.no/Upload/Statsbudsjett_2017/dokumenter/pdf/R-
0650%20E_Budget%202017.pdf 


40 
этади. Шу сабабли бюджетда 3 ёшгача болаларга нафақага ижтимоий харажатлар, ёшга 
доир пенсияга ва ижтимоий нафақаларга (масалан, касаллик бўйича) ижтимоий 
харажатлар очиб берилади, уларнинг тадрижий ўсиши кўрсатилган, айрим ҳолларда эса 
харажатлар миқдорлари билан биргаликда жадвал остига бундай нафақаларни кимлар 
олиши ёзилган. Барча харажатлар "олувчилар" бўйича (қирол саройидан тортиб ҳукумат 
агентликларигача) ва функционал вазифасига кўра кўрсатилган. Бундай харажатлар 
операцион ва капитал (янги қурилиш) харажатларга бўлинган. Даромадлар, шунингдек, 
солиқ даромадларига, операциялардан олинган даромадларга, масалан, ҳукуматнинг 
ишбилармонлик фаоллигидан олинган даромадларга ва янги қурилишдан (ёки янги 
қурилиш билан боғлиқ) олинган даромадларга бўлинади. Даромадларнинг солиқ бўлмаган 
манбаларига батафсил тавсиф берилади: ҳукуматга тегишли бўлган активлардан, 
қимматли қоғозлардан, берилган қарзлардан ва давлат хизматлари кўрсатишдан олинган 
даромадлар.
Норвегиянинг бюджети, гарчи кейинги икки йилда тузатиш ва аниқликлар киритиш 
мумкин бўлса ҳам, уч йиллик даврга тузилади, бироқ йирик бюджет янгиликлари ва 
улардан келаётган натижалар тўғрисида фуқароларга уч йилга тақсимлаган ҳолда маълум 
қилинади. Масалан, 2016 йилда солиқ ислоҳоти бошланди. Ушбу ислоҳот давомида 
корпорацияларнинг фойдасига солинадиган солиқ 2015 йилдаги 27 фоиздан 2018 йилда 22 
фоизгача пасайтирилади. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг соф актифларига (мол-
мулкига) солинадиган солиқлар пасайтирилади. Бунда, бироқ ҳукумат фуқаролар ўз 
капиталини "кўчмас мулкка эмас, балки иш ўринларига" қўйишига умид қилади. Шундай 
қилиб, 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish