37
Вилоят ҳокимликлари томонидан эълон қилинадиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
бўйича маълумотлар маълумотлар тўпламлари тузилмаси (жадваллар
макети ва етказиш
шакли) бўйича жиддий фарқ қилади. Сирдарё вилоятида – бу солиқ тўловчилар, солиқлар
номлари ва уларни тўлаш муддатлари
21
, Наманган ва Сурхандарё вилоятларида –
солиқлар ва мажбурий тўловлар номлари, ҳисобот даврида улар бўйича режалаштирилган
ва амалда тўланган суммалар
22
, Тошкент шаҳрида – солиқлар ва мажбурий тўловлар номи
ҳамда уларнинг туманлар бюджетларига ўтказиладиган улушидир
23
.
Маҳаллий бюджетнинг асосий параметрларини бир қанча вилоят эълон қилади. Бироқ бу
мунтазам эълон қилинмайди ва минтақалар ўртасидаги маълумотлар тўплами тузилмаси
фарқ қилади. Даромадлар умумий суммада кўрсатилиши, харажатлар эса йўналишлар
бўйича тақсимланиши улар учун умумий ҳисобланади.
Туманлар бюджетларига доир ахборот фақат Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича
мавжуд. Боз устига бу бюджет даромадлари ва харажатларининг умумий ҳажми ҳамда
туман бюджетларига ўтказиладиган маҳаллий солиқлар улуши ҳақидаги маълумотлардир.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет тўғрисида мунтазам равишда,
батафсилроқ ва тушунарлироқ тарзда ахборот эълон қилади. Қуйидаги
иккита жадвал
тўлдирилади: биринчиси “маҳаллий бюджетнинг молиявий кўрсаткичлари”
24
. Унда қабул
қилинган вилоят бюджети кўрсаткичлари ва уларнинг аввалги йилдаги амалдаги
қийматлари билан таққосланиши берилади. Даромадлар манбалар бўйича, харажатлар эса
йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлинади. Иккинчи жадвал “Маҳаллий бюджетни ижро
этиш кўрсаткичлари” деб номланади
25
. Даромадлар ва
харажатлар йириклаштириб
берилади. Даромадлардан солиқлар ва мажбурий тўловлар, шу жумладан, маҳаллий
бюджет тасарруфида қоладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар ажратилади. Шунингдек,
маҳаллий бюджетга ажратиладиган дотациялар ва субвенциялар улуши, кредиторлик қарз,
шу жумладан, муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз кўрсатилади. Кўрсаткичлар
вилоят туманлари ва шаҳарлар бўйича кўрсатилади. Маҳаллий бюджетлар бўйича ахборот
эълон қилишнинг асосий муаммолари маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш
методологияси билан боғлиқ. Турли маъмурият бирликлари турли маълумотлар
тўпламларини жойлаштиради, айримлар эса умуман жойлаштирмайди. Маълумотларнинг
айрим тўпламларида улар қайси даврни ифодалаётганлигини аниқлаб олиб бўлмайди, шу
сабабли таҳлил қилиш ва таққослашнинг амалда имкони йўқ.
Бюджет кодексида мустаҳкамлаб қўйилган бюджетга доир ахборотнинг очиқлик
принципи ҳақиқатда амалга оширилиши учун Давлат бюджети тўғрисидаги
ахборотни
фуқаролар учун тушунарлироқ ва зарурроқ ахборотга айлантириш керак, яъни уни турли
мақсадли гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олиб тушунтириб бериш, маъмурий-
ҳудудий тузилмалар ва мақсадли жамғармалар учун очиқ маълумотларнинг ягона
форматларини белгилаб олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: