38
кучайтирди, кўплаб долзарб масалалар бўйича чора-тадбирлар кўрилишига кўмаклашди.
Бироқ муаммо шундаки, у мурожаатларни кўпинча устидан шикоят қилинаётган давлат
органларига шунчаки қайта юборади. Шу сабабли жавоблар кўпинча юзаки бўлиб, давлат
органлари мансабдор шахсларининг муаммо ҳақидаги нуқтаи назарини акс эттиради, бу
эса жамоатчилик таъсирининг самарадорлигини камайтиради.
“Электрон ҳукумат” воситаларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда идораларда “виртуал
қабулхоналар” пайдо бўлди. Фуқаролар у ерга электрон почта ёки ўзаро алоқа
шакли
орқали ўз мурожаатларини юборишлари мумкин
26
.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри
мулоқотни ташкил этиши ҳамда фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари билан
ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими ишлашини таъминлаши керак.
Фуқаролар ва юридик шахслардан Виртуал қабулхоналар ва Халқ қабулхоналари орқали
келаётган ахборот оқими ЯИДХП орқали келадиган ахборот оқимидан кўпроқ бўлиб
чиқди. 2017 йил июлда Президентнинг қабулхонасига 1 миллионта мурожаат тушгани
эълон қилинди
27
.
Мурожаатларда асосан ишга жойлаштириш, дори-дармонлар билан таъминлаш, ижтимоий
нафақалар тўлаш,
ободончилик, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари, яъни бюджет
ташкилотлари фаолиятига, давлат хизматлари ҳажми ва сифатига тааллуқли масалалар
жуда кўп кўтарилмоқда.
Ҳокимият органларининг фуқаролар билан ҳамкорлигини
кучайтириш борасидаги янги
тенденцияларни ҳисобга олиб, Молия вазирлиги ҳам экспертлар ҳамжамияти ва бошқа
манфаатдор томонларни муҳим бюджет ҳужжатларини муҳокама қилишга ва қабул
қилишга жалб қилишга ҳаракат қила бошлади. Жорий йилнинг апрель ойи охирида Молия
вазирлиги 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсати концепциясини ишлаб чиқишга
киришишини эълон қилди
28
. Шу муносабат билан манфаатдор вазирликлар, идоралар,
илмий давлат ва нодавлат муассасалар, хўжалик юритувчи субъектларга,
шунингдек,
фуқароларга Солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳасига киритиш учун ўз
таклифларини тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилинди. Таклифларга қўйилган
талаблар орасида уларнинг муаллифларига таклифларни ишлаб чиқишда бюджетни
режалаштириш ва молиялаштиришнинг янги ёндашувларидан фойдаланишга, шунингдек,
амалдаги солиқ тизимини чуқур таҳлил қилишга эътибор қаратиш тавсия этилди
29
. Бироқ
кейинчалик Молия вазирлигининг сайтида ҳам, бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам
фуқароларнинг иштироки қанчалик фаол бўлганлиги ва уларнинг таклифлари
Концепцияни ишлаб чиқишга қандай таъсир кўрсатганлиги хабар қилинмади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Молия вазирлигига ва унинг бўлинмаларига
мурожаатлари статистикасидан маълум бўлишича, 2017 йилнинг тўққиз ойи давомида
тушган мурожаатларнинг учдан икки қисми пенсия таъминоти масалаларига тааллуқли
бўлди, солиқ ва божхона ставкаларига доир масалалар эса атиги 3 фоизни ташкил этди
30
.
Бу бюджет масалаларида аҳолининг фаоллиги паст эканлигини билвосита кўрсатмоқда.
Молия вазирлиги сайтидаги деярли ишсиз турган форум бошқа билвосита кўрсаткичдир.
26
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан
ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28
декабрдаги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, шунингдек
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда
(туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ
қабулхоналари ташкил этилди.
27
https://pm.gov.uz/ru/news/view?id=37
28
https://mf.uz/home/o-ministerstve/press-sluzhba/announcement/item/2056-ob-yavlenie.html
29
https://www.mf.uz/novosti-ministerstva-finansov/item/1564-ob-yavlenie.html
30
https://www.mf.uz/home/o-ministerstve/rukovodstvo/item/2062-con.html
39
У ерда “Солиқ ва божхона сиёсати” бўлими назарда тутилган бўлиб, унда бирорта ҳам
хабар йўқ
31
.
Янгича ёндашувлар ҳокимият органларининг аҳоли билан ҳамкорлик имкониятларини
кенгайтиради, бироқ бу ҳамкорликда фуқароларнинг самарали иштироки учун улар, энг
аввало, бюджет соҳасининг турли жиҳатлари бўйича ахборотга эга бўлишлари ва
мулоқотга тайёр бўлишлари зарур.
Шу йил қабул қилинган стратегик ҳужжатлар аҳоли билан мулоқот қилиш учун дастлабки
шарт-шароит яратиб берди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси асосий ҳужжатдир. Стратегияда 2021
йилгача устуворликлар
белгилаб берилди. Ушбу Стратегиянинг биринчи устуворлигини амалга оширишга
мувофиқ 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.
Маъмурий ислоҳотлар концепцияси бошқа ҳужжатдир.
32
Ушбу Концепция “халқ давлат
органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган принципга
асосланган ҳамда давлат бошқарувининг самарали ва очиқ-ошкора тизимини жорий
этишга қаратилган. Шу мақсадда ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг
институционал ва ташкилий-ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш, ижро этувчи
ҳокимият органлари вазифаларини (функциялари, ваколатларини) ва жавобгарлик
соҳаларини такомиллаштириш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш,
стратегик режалаштиришнинг замонавий шаклларини жорий этиш, профессионал давлат
хизматининг
самарали тизимини шакллантириш, коррупцияга қарши курашишнинг
таъсирчан механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: