Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

 
 
 
 
*Бюджет тизимининг барча даражаларида Фуқаролар учун бюджетнинг биринчи версияси қабул қилинган (тасдиқланган) 
бюджет асосида, иккинчи версияси бюджетни ижро этиш асосида ва учинчи версия бюджет лойиҳаси асосида тайёрланади 
 
 
 
1-илова 
 
Ахборот порталини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар 
 
1. Молия вазирлиги раҳбариятининг давлат молиясини бошқаришнинг (ДМБ) ахборот 
порталини яратиш масалаларидан бевосита манфаатдорлиги, иштирок этиши ва назорат 
қилиши. Шу мақсадда портални яратиш ва ишлашини таъминлаш ҳамда Молия вазирлиги 
ҳузурида портални методологик қўллаб-қувватлайдиган ва бюджет маълумотларини 
тушунтириб бериш жараёнини тартибга соладиган Идоралараро кенгашни ёки бошқа 
органни ташкил этиш учун жавобгарликни молия вазири ўринбосарининг зиммасига 
юклаш мақсадга мувофиқ. 
2. Портални яратиш концепциясини ишлаб чиқиш, шу жумладан, асосий мавзуга доир 
бўлимларни, ахборотни жойлаштириш тартибини, ахборот даврийлигини ва 
тафсилотларини аниқлаш, бу эса техник вазифани ишлаб чиқиш ва унинг асосида тегишли 
дастурий таъминлаш имконини беради.
3. Дастлаб порталда расмлар, инфографикалар, матнга ҳаволалар берилган диаграммалар 
шаклида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг умумий қисмини келтириб, 
бюджетнинг асосий тушунчалари ва бюджет жараёни тўғрисидаги ахборотни, бюджет 
тўғрисидаги ахборотни Бюджет кодексида тақдим этилган парчада Давлат бюджетининг 
даромадлари, харажатлари ва тақчиллиги/профицити бўйича, бироқ тушунарлироқ шаклда 
жойлаштириш мумкин. Бу ахборотдан фойдаланиш ёки уни олиш билан боғлиқ эмас, 
чунки ахборотни Бюджет кодексидан (Умумий қисм) олиш мумкин. Масала бу ахборотни 
ишлаб чиқиш ва расмлар, схемалар ва матнли диаграммалар шаклида тақдим этиш ҳамда 
порталга жойлаштиришда. Шунингдек, “Фуқаролар учун бюджет” тақдим этилади. 
4. Кейинги қадам билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозини, республика ва 
маҳаллий бюджетлар бўйича ахборотни (лойиҳа, тасдиқланган бюджет ва ижро бўйича), 
бюджет 
маблағларини 
сарфлашнинг 
устувор 
йўналишларини, 
бюджетлараро 
трансфертлар тақсимланишини, давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва 
харажатларини жойлаштириш зарур. Портал фойдаланувчиларнинг кенг доирасига 
мўлжалланган, шу сабабли ахборотни етказиб бериш шакли ва уни батафсилаштириш 


30 
даражаси фойдаланувчиларнинг мақсадли гуруҳларига боғлиқ. Йириклаштирилган 
маълумотлар – Молия ва бюджет сиёсати соҳасида махсус билимларга эга бўлмаган 
фойдаланувчилар учун. Батафсил маълумотлар – мутахассислар ва таҳлилчилар, 
талабалар, фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлган аҳоли учун. Тегишли ҳокимият ва 
бошқарув органларининг вебсайтларида ушбу порталга ҳавола яратилиши мумкин.
5. Маҳаллий (вилоят ва туман) бюджетлари бўйича ахборотни тайёрлаш ҳамда порталда 
“Фуқаролар учун бюджет” шаклида ва фойдаланувчилар учун бошқа қулай шаклларда 
жойлаштириш учинчи босқич бўлиши мумкин. 
6. Ушбу портал бўлимларининг модераторларини аниқлаш муҳим роль ўйнайди. Улар 
фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни амалга оширади ва таклифларни 
таҳлил қилади, тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Молия вазирлиги номидан оммавий 
ахборот воситаларида ва жамоат тармоқларида иштирок этади, Молия вазирлиги 
раҳбарияти томонидан қўйилган у ёки бу вазифаларни ҳал қилиш учун фуқароларни жалб 
қилиш жараёнларини таклиф қилади. Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош 
бошқармаси, тармоқ бошқармалари, Ғазначилиги, Ахборот-ҳисоблаш маркази вакиллари 
модераторлар бўлиши мумкин. 
Модератор келаётган ахборотни назорат қилади, уни қайта ишлайди ва порталда 
шакллантиради. 
7. Порталдаги ахборот мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилиши керак. Шу 
мақсадда ахборотнинг тегишли бўлимлари учун жавобгар бўлган Молия вазирлиги 
бошқармаларининг (модераторларининг) Ахборот-ҳисоблаш маркази билан ҳамкорлиги 
механизми йўлга қўйилиши керак. 
8. Молия вазирлиги сайтининг очиқ маълумотлар портали билан алоқасини таъминлаш 
зарур. Бюджет маълумотлари Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий 
ҳокимият органлари сайтларида эълон қилиниши, Очиқ маълумотлар порталида эса 
уларни қидириш мумкин бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish