Фуқаролар учун бюджетни


МДҲ мамлакатларида фуқаролар учун бюджетлар



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

МДҲ мамлакатларида фуқаролар учун бюджетлар 
Россия Федерациясида 
"Фуқаролар учун бюджет"ни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш 
Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва "очиқ ҳукумат" ҳаракатлари экспертларининг 
биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Бюджет маълумотлари фуқаролар 
учун 2013 йилдан бошлаб қулай шаклда эълон қилинади. Федерал бюджет тўғрисидаги 


44 
федерал қонун ҳақидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим 
воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилади. 2017 йилга ва 2018-2019 
йиллар режали даврига фуқаролар учун бюджет федерал бюджет тўғрисидаги федерал 
қонуннинг асосий қоидаларини тавсифлайди, шунингдек, давлат бюджетидан ташқари
фондлари бюджетлари ва Россия Федерацияси субъектларининг консалидациялашган 
бюджетларининг асосий тавсифларини ўз ичига олади. Ҳужжатда Россия Федерацияси 
бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган: федерал бюджетдан 
давлат хизматлари кўрсатиш учун фойдаланилади. Давлат хизматларидан тенг даражада 
барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш), манзилли ва 
якка тартибда хизматлар кўрсатиш учун (таълим), ободонлаштириш – минтақавий ва 
маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун – 
бюджетдан ташқари фондлар фойдаланади. Бюджетнинг даромад қисми мутлақ 
суммаларда ва олдинги йилга нисбатан тадрижий ўсишда кўрсатилган. Харажатлар билан 
ҳам шундай ҳол кузатилади. Федерал бюджет харажатларини тавсифловчи блок учта 
асосий қисмга бўлинади. Булар: минтақалар ва муниципал тузилмаларни қўллаб-
қувватлаш, ижтимоий дастурлар ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш. Ҳар бир блокда 
устувор йўналишлар ва бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳалар тавсифи берилади. 
Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, 
аҳоли жон бошига ёки даромадлар/харажатлар умумий ҳажмидан улуш сифатида 
кўрсатилади. Бу бюджет тадбирларининг устуворликлари ва кўламлари билан танишиш 
имконини беради.
Россия Молия вазирлигининг расмий сайтида ҳар йили жойлаштириладиган федерал 
бюджет ва Россия Федерацияси бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги 
расмли нашрлардан федерал бюджет бюджет маблағларидан фойдаланиш натижалари 
тўғрисидаги тўлиқ манзарани билиб олиш мумкин. 
Молия вазирлиги томонидан бир қанча илмий муассасалар билан биргаликда Россия 
Федерацияси субъектларида ва муниципал тузилмаларда "Фуқаролар учун бюджет"ни энг 
яхши ривожлантириш амалиёти тўғрисидаги маърузани ҳар йили эълон қилиш, жўнатиш 
ва Очиқ ҳукумат фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим 
этиш ташкил этилган (вақт эътиборидан бундай маъруза 2016 йилда эълон қилинган). 
Маъруза бюджетларни ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни фуқаролар учун 
тушунарли шаклда тайёрлаш бўйича Россия Федерацияси субъектлари томонидан тақдим 
этилган материалларни таҳлил қилиш, шунингдек, Россия Федерацияси субъекти 
молиявий органининг бюджетни режалаштириш ва ижро этиш жараёнида фуқаролар ва 
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш асосида тайёрланади.
"Фуқаролар учун бюджетлар"ни ишлаб чиқишда Россия Федерациясининг кўпчилик 
субъектлари бошқа минтақаларнинг тажрибасига таянади. Ахборотни тақдим этишга энг 
муввафақиятли ёндашувлар ва уйғунлаштириш, маълумотларни кўз билан кўришнинг 
янги усулларини ишлаб чиқиш аниқланади. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish