46
Молия вазирлигининг сайтида ҳар хил шаклларда бюджетнинг ижроси тўғрисидаги
маълумотлар, шу жумладан, жамоатчилик учун тушунарли бўлган тушунтириш хатлари
ва матбуот учун ахборотлар мавжуд. Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳар
ойлик
асосида, шунингдек, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар шаклида эълон қилинади. "Очиқ
бюджет" тамойилларига амал қилиш лойиҳасида Қирғизистон Молия вазирлиги идоравий
таснифлаш бўйича харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ва Ҳисоб палатаси аудити
якунларини ҳам эълон қилади.
Қозоғистонда
фуқаролик бюджетлари 2011 йилдан бошлаб тузилади, амалдаги методика
эса 2013 йилда қабул қилинган. Фуқаролик бюджети – республика ва маҳаллий
бюджетларни шакллантириш ва ижро этишнинг асосий қоидаларига даҳл қиладиган
давлат томонидан режалаштириш ва бюджет ижроси бўйича ваколатли органларнинг
расмий Интернет ресурсларида эълон қилинадиган ҳужжат. Мана шу асосда фуқаролик
бюджетларини барча марказий давлат идоралари: вазирликлар ва давлат қўмиталари
эълон қиладилар. Масалан, тасдиқланган бюджетнинг фуқаролар
учун версияси билан
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистикаси қўмитасида
ва ҳар чоракда эълон қилинган унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича танишиш
мумкин.
Фуқаролик бюджети:
-республика даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича марказий
ваколатли
орган ва бюджет ижроси бўйича марказий орган томонидан;
-вилоят, шаҳар ва туман даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича тегишли
даражадаги маҳаллий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича маҳаллий ваколатли
орган томонидан тузилади.
Барча даражалардаги бюджетлар ёки уларга хаволалар бўйича маълумотлардан
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг:
www.minfin.gov.kz
. сайтида танишиш
мумкин. Қозоғистон бюджети масалалари бўйича методик,
тушунтирувчи ва ахборот
материалларини ишлаб чиқишда Қозоғистоннинг миллий бюджет тармоғининг жамоат
бирлашмаси фаол иштирок этади. У
www.budget.kz
, сайтига маъмурлик қилади. Ушбу
сайтда республика ва маҳаллий бюджетлар, бюджет соҳасидаги янгиликлар ва воқеалар
тўғрисидаги материаллар эълон қилинади, ҳукуматнинг бюджет чораларига баҳо
берилади.
Фуқаролик бюджети тасдиқланган, аниқлаштирилган
бюджетнинг ва бюджет ижроси
тўғрисидаги ҳисоботнинг тегишли вакиллик органига киритилган бюджет лойиҳаси
асосида тузилади.
Қозоғистон ҳукумати Бюджет очиқлиги индексида ўз рейтингини ошириш вазифасига
жиддий қарайди. 2015 йилда эълон қилинган IBP рейтинги бўйича Қозоғистон 51 балл
билан 42 ўринни эгаллайди. Ҳукумат мамлакат бюджети ва бюджет йили мобайнида
ҳукуматнинг молиявий фаолияти тўғрисида жамиятга етарлича ахборот тақдим
этмайди
деб ҳисобланади. Шу сабабли фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари жамоат
молиясини бошқариш бўйича ҳукуматнинг кўпроқ ҳисобот беришига эришишга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: