Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Тожикистонда
фуқаролар учун бюджет тўғрисидаги биринчи ҳужжат 2012 йилда эълон 
қилинди. Бу «Тожикистон Республикаси бюджети бўйича маълумот берадиган китобча» 
эди. 2014 йилдан бошлаб Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги Таджикистан
ўзининг 
www.minfin.tj
расмий сайтида Тожикистон Республикаси Республика бюджети 
тўғрисидаги Қонунга Фуқаролик бюджетини эълон қилади ва жойлаштиради, яъни у 
Парламент томонидан тасдиқланган бюджет бўйича ишлаб чиқилади. Қуйидагилар 
Фуқаролик кодексини эълон қилишнинг мақсади этиб белгиланган: «бюджетнинг 


47 
шаффофлигини ошириш, аҳолининг бюджет саводхонлигини яхшилаш, бюджет ҳақидаги 
асосий маълумотлардан фуқаролар ва жамоат ташкилотлари хабардор бўлишини 
ошириш». «Фуқаролик бюджети – 2017» ҳажмининг деярли ярми таълим мақсадларига 
бўйсундирилган. Давлат бюджетининг тузилиши, бюджет жараёни, шу жумладан, унинг 
иштииокчилари, бюджетни тайёрлаш босқичлари ва муддатлари батафсил ёритилган.
Бюджетнинг даромадлари ва харажатлдари йириклаштирилган шаклда кўрсатилади. 
Солиқ даромадлари ҳақида кўп, солиқ бўлмаган даромадлар тўғрисида жуда оз сўз 
юритилади. Давлат божи, маъмурий жарималар ва бошқа пул ундирувлари, ички 
ишларнинг рухсат берувчи тизими томонидан кўрастиладиган хизматлар учун тўлов, 
бошқа маъмурий йиғимлар ва тўловлар тижорат бўлмаган ва қўшимча сотувдан олинган 
даромадлар солиқ бўлмаган тушумлар сифатида эслатиб ўтилади. Хусусийлаштиришдан 
ва давлат мулкидан фойдаланишдан, ғазначилик векселларни сотишдан тушган тушумлар, 
республика бюджети депозитлари бўйича фоизлар, улар туфайли республика бюджети 
тақчиллиги молиялаштириладиган тушумлар каби даромадлар турларига таъриф 
берилмайди. Унинг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 0,5% фоизи 
миқдорида белгиланади. 
Бюджет харажатлари функционал таснифлаш ва Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга 
мувофиқ келтирилади. 2017 йилги бюджет ижтимоий йўналтирилган бюджет деб эълон 
қилинган, чунки унинг харажатларининг 41,6 фоизи уч моддага: таълим, соғлиқни сақлаш, 
ижтимоий суғурта ва ижтимоий муҳофазага йўналтирилган. Фуқаролик кодексида 2016 
йилда ушбу тармоқларни ривожлантиришнинг молиявий бўлмаган кўрсаткичлари ва
2017 йилга прогноз ва хизматлардан бир нафар фойдаланувчига, ходимларнинг ўртача иш 
ҳақига ҳисобланган йўналтириладиган бюджет маблағлари ҳажми бўйича молиявий 
кўрсаткичлар келтирилади. Шунингдек, «2030 йилгача Тожикистон Республикасини 
ривожлантириш стратегияси»га мувофиқ ижтимоий соҳа учун стратегик мақсадлар 
кўрсатилган. . Ҳукуматнинг устувор вазифалари ва ижтимоий соҳадаги бюджкт 
дастурлари тўғрисида ахборот берилади.
Бюджетнинг реал секторга харажатларидан энергетикага ва транспорт инфратузилмаси 
қурилишига лойиҳалар батафсил кўриб чиқилади. Бунда хорижий давлатлар 
ҳукуматларидан, 
хорижий 
муассасалар 
ва 
ташкилотлардан, 
халқаро 
молия 
институтларидан бепул тушган грантлар Давлат бюджетининг капитал харажатларини 
молиялаштиришда қанчалик муҳим эканлиги кўрсатилган.
Ҳужжатда бюджетлараро муносабатлар нима эканлигини тушунтиришга ўрин 
ажратилган. Бюджетлараро мунсоабатлар пул маблағларини юқори турувчи 
бюджетлардан қуйидаги бюджетларга беришни ва аксинчани тақозо этади. Бюджетлараро
трансфертлар (дотациялар, субвенциялар, субсидиялар) – минтақалар бюджетларини 
молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджет тизимининг бир бюджетидан бошқасига 
ўтказиладигна пул маблағлари. Ўқувчилар сўз нима ҳақида бораётганлигини яхшироқ 
тушуниб олишлари учун муаллифлар оилавий бюджет билан боғлиқ шундай ўхшатишни 
клтирадилар: «Дотациялар – Сиз ўз болангизга берадиган «майда-чуйдага пул». 
Субвенциялар – Сиз ўз болангизга пул берасиз ва маҳсулотлар харид қилиш учун (рўйхат 
бўйича) уни дўконга юборасиз Субсидиялар – Сиз болангиз ўзига янги велосопед сотиб 
олиши учун пул «қўшасиз» (қолганини унинг ўзи жамғарган)».
Тожикистон Республикасининг Фуқаролик бюджети қўшимча ахборотларни қаердан 
олиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ва унча катта бўлмаган глоссарий билан 
тугалланади. Қўшимча маълумотлар асосан Молия вазирлигининг расмий сайтида эълон 
қилинади. «Бюджет» қўшимча варағида кўплаб ҳар хил материалларни: идорлар учун 
бюджетларни тузиш бўйича йўриқномалар, стратегик режаларни шакллантириш бўйича 
қўлланмалар, тақдимотларни топиш мумкин. Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар 
ўсиб борувчи якун билан (январь-март, январь-июнь, январь-сентябрь, январь-декабрь) 


48 
ҳар чораклик асосида эълон қилинади. Бюджет очиқлиги индексида мамлакат 101 
мамлакат орасида 25 балл билан 83-ўринни эгаллайди.

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish