жиҳатларни кўрсатган ҳолда ягна тузилма асосида тайёрлаш мақсадага мувофиқ.
Бундай ёндашув бир қанча устуворликларга эга: у бюджетнинг ягона шаклини
шакллантиради, бюджет даври мобайнида бюджетнинг мувофиқлигини ва
ҳужжатларнинг пухта тушунилишини таъминлайди.
Фуқаролар учун бюджет тузилмаси у тузиладиган босқичга қараб бироз ўзгариши
мумкин. Масалан, Фуқаролар учун бюджетда лойиҳа ёки тасдиқланган бюджет асосида
ахборот кўпроқ агрегатланган ҳолда тақдим этилиши мумкин, Фуқаролар учун бюджетда
эса бюджетни ижро этиш тўғрисидаги ҳисобот асосида батафсилроқ ахборот талаб
қилинади, чунки ҳам даромадлар бўйича, ҳам харажатлар бўйича бюджетда
режалаштирилган тадбирларни ижро этиш/ижро этмаслик юзасидан изоҳлар зарур бўлади.
Даромадларнинг тушмаслиги ёки бюджет маблағларини сарфлаш натижаларига
эришмаслик сабаблари ҳақидаги масалага жавоб бериш зарур.
Юқорида қайд этилган тузилма Давлат бюджети бўйича Фуқаролар учун бюджетни
тайёрлашга мўлжалланган. Бу қуйи даражаларда Фуқаролар учун бюджет тегишли
минтақа (вилоят, туман, шаҳар) аҳолисининг хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга
олган ҳолда тузилишини англатади. 5-иловада вилоят бюжети асосида тузилган
Фуқаролар учун бюджетнинг формати келтирилади. У Давлат бюджети асосида
Фуқаролар учун бюджетни тузиш ва муҳокама қилиш якунлари бўйича аниқлаштирилади
ва такомилига етказилади.
3.4.Ахборот тақдим этиш хусусияти ва усуллари
Бюджет тўғрисидаги ахборот уни тушунтириб бериш мақсадларига қараб турли усулларда
тақдим этилиши мумкин. Бундай мақсадларни шартли равишда қуйидаги икки гуруҳга
ажратиш мумкин:
фуқароларни бюджет ҳақидан хабардор қилиш;
фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш.
Фуқароларни хабардор қилиш
моҳиятига кўра давлат томонидан фуқароларга бюджетга
доир ахборотнинг бир томонлама тақдим этилишидир. Бу фуқароларни қабул қилинаётган
қарорлар ҳақида хабардор қилишни, уларни изоҳлашни (аҳолининг молиявий
саводхонлигини ошириш) ва муайян қарорлар қабул қилиш зарурлигига ишонтиришни
назарда тутади. Хабардор қилиш: радио, телевидение, газета ва бошқа ОАВ орқали хабар
қилиш; учрашувлар, конференциялар, Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча”
принципи бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар ва фуқаролар
тўпланадиган бошқа жойларда тарқатиладиган рисолалар, буклетлар, бюджетга доир
ахборотни ўз ичига олган инфографикалар ахборот бериш орқали; давлат органининг веб-
сайтида (Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органларининг сайтида) ёки
мамлакат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг веб-сайтида (масалан,
www.lex.uz
) бюджет
тўғрисидаги расмий ҳужжат орқали амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |