Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Фуқароларнинг 
бюджет жараёнига жалб қилиниши бюджет масалалари бўйича 
фуқаролар ва давлат органлари (одатда бу Молия вазирлиги) ўртасида икки томонлама 
ахборот алмашишни назарда тутади. Бунда давлат органи фуқароларга бюджетга доир 
ахборотни тақдим этади ва улардан ўз фикрини тақдим этишни сўрайди, бу эса қабул 
қилинаётган қарорларни тўғрилаш учун ўзаро алоқа ўрнатилишини назарда тутади, 
фуқароларнинг бюджет масалаларига қизиқишини, жамиятнинг ҳокимиятга бўлган 


25 
ишончини ва ҳисобдорликни (мустақил экспертлар аудити) оширади. Бундай ахборот 
алмашиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: фуқаролар сўровини ўтказиш; 
турли бюджет масалалари бўйича шикоятлар ва таклифлар тўплаш; норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар (НҲҲ) лойиҳаларини муҳокамага қўйиш (масалан, НҲҲ лойиҳаларини 
https://regulation.gov.uz
 сайтига жойлаштириш); жамоатчилик иштирокида махсус радио ва 
телекўрсатувлар ўтказиш (масалан, Ўзбекистон халқаро матбуот клуби). 
Фуқаролар бюджет жараёнига фаол тарзда жалб қилиниши ҳам мумкин. Бунда фуқаролар 
давлат билан бирга, гарчи якуний қарор қабул қилиш давлатнинг ихтиёрида қолса-да, 
бюджет сиёсатини муҳокама қилишлари ва шакллантиришлари мумкин.Бу янги йўналиш 
фуқароларни бюджетни шакллантириш жараёнига жалб қилиш соҳасида синовлар ва 
янгиликлар шаклида намоён бўлиши мумкин (1-қўшимча).
1-
 
Польшада ўтказилаётган эксперимент бюджет жараёнига фуқароларни жалб қилишнинг яхши 
мисолидир. Айрим шаҳарларда (Сопот, Лодзь, Познань, Гданьск) шаҳар маъмуриятининг 
қарорига биноан тажриба ўтказилади. Тажриба доирасида бюджет фуқароларнинг 
иштирокида ишлаб чиқилади ва ижро этилади. Шаҳар ҳокимияти дастлаб шаҳар 
бюджетининг улушини эълон қилади. Бу улуш фуқароларнинг овоз бериши асосида 
тақсимланади. Шундай қилиб, маҳаллий ҳокимият органлари фойдаланиши мумкин бўлган 
бюджетнинг 0,5 фоизидан 2 фоизигача бўлган маблағлар тақсимланади (шу тарзда 
тақсимланадиган бюджетнинг энг катта улуши тахминан 4%). Сўнгра маҳаллий ҳокимият 
органлари муниципал тузилманинг барча аҳолиси амалга оширилишини хоҳлаган ўз 
лойиҳаларини тақдим этишга таклиф этилишини эълон қилади. Лойиҳаларни тақдим этиш 
муддати тамом бўлгач, маҳаллий ҳокимият органиуларнинг амалга оширилиши 
мумкинлигини текшириб кўради, сўнгра лойиҳалар овоз беришга қўйилади. Кўпчилик овоз 
олган лойиҳалар амалга ошириш учун мўлжалланган бюджет суммаси доирасида рўёбга 
чиқарилади. 
Ўзбекистонда фойдаланиш мумкин бўлган бюджетга доир ахборотнинг чекланганлигини, 
муҳокама қилиш кўникмаларининг йўқлигини ва аҳолининг бюджет масалалари юзасидан 
саводининг етишмаслигини инобатга олганда ишни кенг жамоатчиликни хабардор 
қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ эмас. Шу мақсадда Фуқаролар учун бюджетни 
тақдим этишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш таклиф этилмоқда: 
1.
Электрон версия (шу жумладан, инфографикалар) Молия вазирлигининг 
веб-сайтида PDF форматда тақдим этилади. Бу Интернет тармоғига уланган 
мақсадли гуруҳларни (аҳолини) хабардор қилиш имконини беради.
2.
Рисола (қоғоз версия) шаклидаги эълонлар ННТ, таълим муассасалари, 
кутубхоналар орасида, давлат органларида (фуқаролар қабул қилинадиган 
жойларда) ва “халқ қабулхоналари”да қоғозга босилган ҳолда эълон қилинади ва 
тарқатилади. Бу Интернет тармоғига уланмаган мақсадли гуруҳларни (аҳолини) 
хабардор қилиш имконини беради. 
3.
Фуқаролар учун бюджет асосида тайёрланган ахборот рисолалари ва 
буклетлар учрашувлар, конференциялар ва бюджет масалаларига бағишланган 
бошқа тадбирларда қоғозга босилган ҳолда эълон қилинади ва тарқатилади.
4.
Фуқаролар учун бюджетнинг мазмун-моҳияти ҳақида радио ва телевидение 
орқали хабар бериш. Бунда аҳолини кенг қамраб олиш учун республика радио ва 
телеканалларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
5.
Фуқаролар учун бюджетнинг интерактив версияси. Молия вазирлигининг 
веб-сайти бюджет масалалари бўйича фуқаролар билан ўзаро алоқа ўрнатиш 
имконини берадиган алоҳида дарчага эга бўлади. Шунингдек, бундай алоқа 
анжуман, саволлар ва жавоблар шаклида ҳам бўлиши мумкин.
6.
Фуқаролар учун бюджет муҳокамасига бағишланган махсус радио ва 
телекўрсатувлар. Кўрсатувлар умумреспублика хусусиятига ҳам, маҳаллий 
хусусиятга ҳам эга бўлиши мумкин.


26 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish