Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Ўт, унинг таркиби ва ОҲҚ да иштирок этиши



Download 0,68 Mb.
bet99/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ўт, унинг таркиби ва ОҲҚ да иштирок этиши.

Ўт жигарда ишланади ва ОҲҚ да муҳим моҳиятга эга. Ўт ёғларни эмульсия қилади, яъни липазанинг унга таъсир этиш сатхини оширади, ёғнинг парчаланиш махсулотларини эритиб, уларнинг сўрилишига шароит яратади, панкреатик ва ичак ферментлари, айниқса липаза фаолиятини 5-6 марта оширади. Ўт ингичка ичак секрецияси ва ҳаракатини, ўт ҳосил бўлиши ва ажратилишини қўзғатиб, бошқариш жараёнларида иштирок этади.


Ўт хлорид кислотани нейтраллаштириш ва пепсин фаоллигини йуқотиш орқали меъдага оид ҳазм жараёнини тўхтатади. Ўт бактериостатик хусусиятга эга, қатор алмашинув жараёнларида, шунингдек, ичак ҳаракатини кучайтиришда иштирок этади. Ёғда эрийдиган витаминлар, холестерин, аминокислоталар ва кальций тузларининг ичакдан сўрилишида ўт муҳим роль ўйнайди.
Одамда бир кеча-кундузда 500-1500мл ўт ҳосил бўлади. Ўт узлуксиз ҳосил бўлиб туради, аммо ўн икки бармоқ ичакка овқат қабул қилиш билан боғлиқ даврий ажратилади. Овқат ҳазм қилинмаётган вақтда ўт-сафро ўт пуфагида йиғилади, унда ўт қуюқлашади. Шу сабабли жигар ўти ва пуфак ўти тафовут қилинади. Жигар ўти суюқроқ, оч сариқ рангда бўлади. Пуфак ўти қуюқ, тўқ жигар ранг бўлади, пуфакда 24 соат турганда7-10 баравар қуюқлашади. Ўт таркибида оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, минерал тузлар ва бошқа моддалар бор. У ҳазм шираси бўлсада, деярли ферментларга эга эмас. Ўтда учрайдиган амилаза, ишқорий фосфатаза ва бошқа ферментларнинг фаоллиги жуда паст ва амалий аҳамиятга эга эмас. Жигар ўтининг рН 7,3-8,0. Пуфакда ўтдан сув ва минерал моддалар қисман қайта сўрилиб, унга ўт йўллари ва пуфаги муцини қўшилади ва рН 6,0-7,0 гача пасаяди.
Ўт кислоталари, ўт пигментлари ва холестерин ўт таркибига хос органик моддалардир.
Жигарда холестериндан хол ва хенодезоксихол (бирламчи) кислоталар ҳосил бўлади, улар ичакда ферментлар таъсирида глицин ва таурин билан бирикиб, гликохол ва таурохол кислоталарга ўтади. Мана шу ўт кислоталари ва уларнинг тузлари ўтнинг ҳазм хусусиятини аниқлайди.
Ингичка ичакдан 85-90% ўт кислоталари қонга сўрилади ва жигарга бориб, ўт таркибига ўтади. Ўт кислоталарининг қолган 10-15% нажас билан организмдан чиқарилади ва жигарда янгидан синтезланади. Ўт пигментларидан билирубин қизил сарғиш рангли, биливердин жуда оз булиб, яшил ранглидир. Бу пигментлар жигарда гемоглобин парчаланиши маҳсулотларидан бир кеча-кундузда 100-250 мг ҳосил бўлади ва экскреция қилинади. Улар ҳазм жараёнида иштирок этмайди, балки йуғон ичак микроблари томонидан уроблиногенларга айлантирилади. Уробилиногенларнинг бир қисми йуғон ичакда оксидланиб, стеркобилин шаклида нажас билан чиқариб ташланади. Қолган қисми қонга сўрилади ва сийдик билан уробилин шаклида ажратилади. Нажас ва сийдикнинг ранги стеркобилин ва уробилинга боғлиқ. Холестирин ўт таркибида эриган ҳолда бўлади. Унинг бир қисми ўт кислоталарига айланади. Организмда холестирин миқдори кўпайса, унинг ўт кислотага айланиши тезлашади. Қонда холестерин миқдорининг кўпайиши атеросклерозга ёки ўт йўлларида тош ҳосил бўлишига олиб келади.
Ўт ҳосил бўлиши узлуксиз жараёндир, аммо ҳазм йўллари интерорецепторлари таъсирланиши ва шартли рефлектор таъсиротлар уни жадаллаштиради. Адашган нервларнинг таъсирланиши, ўт кислоталари ва оқсилга бой овқат органик моддаларга бой бўлган ўт ҳосил бўлишини кучайтиради. Симпатик нервлар уни тормозлайди, чунки симпатик нервлар кесиб ташланганда ўт ҳосил бўлиши жадаллашади.
Гуморал омиллардан секретин ўт ва ундаги электролит миқдорини оширади, ўт кислоталари миқдорини камайтиради. Гастрин, холецистокинин-понкреозимин, инсулин ва глюкагон ўт секрециясини тезлаштиради.
Ўтнинг ўт йўлларида ҳаракат қилиши сфинктерлар ва жигардан ташқаридаги ўт йўллари ҳолати ҳамда улардаги ва ўн икки бармоқ ичак орасидаги босим фарқи туфайли содир бўлади. Ўт йўлларида учта сфинтер бор: пуфак йўли ва умумий ўт йўли қўшилган жойда (Мирицци сфинктери), ўт пуфаги бўйинчасида (Люткенс сфинктери) ва умумий ўт йўлининг сўнгги қисмида (Одди сфинктери). Мазкур сфинктерлардаги мушак тонуси ўт ҳаракати йўналишини аниқлаб туради. Ўт йўлларидаги босим эса улардаги ўт миқдори ва силлиқ мушаклар қисқаришига боғлиқ. Умумий ўт йўлида босим 4-300 мм сув устунигача бўлади. Ҳазм йўлларида овқат бўлмаганда ўт пуфагида босим 60-185 мм сув у. ни ташкил этади, ҳазм жараёни вақтида пуфак девори қисқариб, босим 150-260 мм сув. у. гача кўтарилади ва очилган Одди сфинктери орқали ўт ўн икки бармоқ ичакка ўтади.
Овқатнинг кўриниши, овқатланишга тайёргарлик ва овқатланишнинг ўзи ўт ажратилиши тизимида мураккаб ва ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмаган ўзгаришларга олиб келади. Ҳазм жараёнида аввал пуфакдаги ўт ичакка куйилади, кейин жигардан келади. Тухум сариғи, сут, гушт ва ёғлар ўт ажратилишининг кучли қўзғатувчиларидир. Ўт ажратиш аппаратига кўпгина рефлексоген зоналардан, жумладан оғиз бўшлиғи, меъда ва ўн икки бармоқ ичак рецепторларидан шартли ва шартсиз рефлектор таъсиротлар келиб туради. Гуморал омиллардан холецистокинин - панкреозимин гормони муҳим бўлиб , у ўт пуфагини қисқартиради. Ацетилхолин, тироксин, гастрин, секретин, бомбезин ҳам ўт пуфагига қисқартирувчи таъсир этади, аммо кучсиз. Глюкагон, кальцитонин, адреналин, серотонин, антихолецистокинин, ВИП в.б. ўт пуфаги қисқаришларини тормозлайди.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish