Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet102/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Йуғон ичакда овқат ҳазм бўлиши
Ингичка ичакдан химус клапан вазифасини бажарувчи илиоцекал сфинктер (Боуген тусиги) орқали йуғон ичакка ўтади. Ичакда овқат бўлмаганда бу сфинктер ёпиқ. Овқатлангандан 1-4 минут ўтиши билан сфинктер рефлектор, перистальтика туфайли ингичка ичакда босим ошиши оқибатида очилади. Йуғон ичак ОХК да унча катта роль ўйнамайди, чунки овқат ингичка ичакда деярли тўла парчаланади ва сўрилади. Овқатнинг озгина қолдиғи ингичка ичакдан ўтади ва йуғон ичак шираси ферментлари томонидан парчаланади.
Йуғон ичак шираси ишкорий реакцияли (рН 8,5-9,0), унда шилимшиқ модда ва ичак эпителиал ҳужайралари кўп. Ферментлардан бир оз фосфатаза, пептидаза, липаза, амилаза ва нуклеазалар бор. Энтерокиназа йўқ. Бир кеча кундузда ингичка ичакдан йуғон ичакка таҳминан 400 г химус ўтади. Йуғон ичакнинг проксимал қисмида баъзи моддалар парчаланади. Йуғон ичакда сув сўрилади ва химус аста-секин нажасга айланади. Бир кеча-кундузда ўртача 150-250г нажас чиқарилади. Ўсимлик маҳсулотлари, айниқса толалар (целюлоза, пектин, лигнин )га бой овқат истеъмол қилинганда нажас кўпроқ ҳосил бўлади.
Меъда-ичак йўлидаги бактериал флора организм нормал ҳаёти учун зарурдир. Меъдада микроорганизмлар жуда кам, ингичка ичакда бирмунча кўпроқ, йуғон ичакда жуда куп – 1кг ичак ичидаги массада ўнлаб миллиардгача бўлади.
Ичак микрофлораси овқат қолдиқларини парчалайди, баъзи витаминлар (К ва В гуруҳи) ни синтезлайди, иммун барьер яратади, ҳазм ширалари қолдиқлари ва ферментлар (энтерокиназа, фосфатаза, трипсин, амилаза) ни парчалайди, патоген микробларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Йуғон ичакдаги бактериялар баъзи физиологик фаол моддалар ишлаб чиқаради. Организмда оқсил, фосфолипидлар, ўт ва ёғ кислоталари, билирубин, холестерин алмашинувида иштирок этади. Ўртача 40% целлюлозани бактериялар ажратган ферментлар парчалайди.
Ҳазм жараёни одамда 1-3 кеча-кундуз давом этади ва энг кўп вақт қолдиқларининг йуғон ичакда ҳаракат қилишига сарфланади. Йуғон ичак ҳаракатлари туфайли химус қолдиқлари йиғилади, ундан баъзи моддалар сўрилади, нажас шаклланади ва ташқарига чиқарилади.
Рентген ёрдамида йуғон ичак ҳаракатларининг бир неча турлари аниқланган. Кичик ва катта маятниксимон ҳаракатлар, перистальтика ва антиперистальтика химус қолдиқларини аралаштиради. Бир кеча-кундузда 3-4 марта овқат қолдиқларини каудал йўналишда сиқиб ўтказадиган ҳаракатлар ҳам кузатилади.
Соғлом одамда контраст масса (барий сульфати) 3- 3,5 соатдан сўнг йуғон ичакка ўта бошлайди, ичак тўлиши 24 соатга яқин давом этади, 48-72 соатда ичак тўла бўшайди.
Йуғон ичак интрамурал ва экстрамурал иннервацияга эга. Ҳаракатларнинг рефлектор бошқарилиши симпатик ва парасимпатик асаблар томонидан амалга оширилади. Симпатик нервлар ҳаракатларни тормозлайди, парасимпатик (адашган ва чаноқ нервлари) кучайтиради. Овқатланаетганда шартсиз ва шартли рефлекслар орқали ҳаракат кучаяди. Йуғон ичак ҳаракатларида унинг механик таъсирланиши айниқса муҳимдир.
Йуғон ичакнинг бўшалиши, яъни дефекация тўғри ичакда йиғилган нажас массаларининг ундаги рецепторларни таъсирлаши натижасида содир бўлади. Тўғри ичакда босим 40-50 см сув.у. га етганда дефекацияга хоҳиш сезилади. Силлиқ мушаклардан иборат ички сфинктер ва кундаланг - таргил ташқи сфинктер очилади, ичак перистальтикаси оқибатида нажас чиқарилади. Дефекация бўлмаганда сфинктерлар тоник қисқарган бўлади. Бу жараёнда қорин бўшлигидаги босимни оширувчи қорин мушаклари ва диафрагманинг қисқаришидан иборат кучланиш ҳам катта аҳамиятга эга.
Нажас таркибига ҳазм бўлмаган моддалар, жуда кўп бактериялар, шилимшиқ модда ва нажас рангини белгиловчи стеркобилин киради.
Ҳазм бўлмаган овқат миқдорига боғлиқ ҳолда 0,1 дан 2,1 литргача газ чиқарилади (метеоризм бўлганда 5,2 литргача газ чиқарилиши мумкин). Ҳар бир кеча-кундузда 15 литргача газ ҳосил бўлади, унинг таркибида 60% азот, 20% водород, 15% карбонат ангидриди, 5% кислород бўлади. Бу газларнинг кўпчилик қисми ичак деворидан қайта сўрилади. Ичакда ҳосил бўладиган газларнинг 99% хидсиз, уларга метан, водород сульфид, индол, скатол қўшилганда газлар хидли бўлади. Чамбар ичакнинг юқорига кўтарилувчи қисмида водород ва карбонат ангидрид, пастга тушувчи қисмида чириш жараёни оқибатида метан ва водород сульфид ҳосил бўлади.
Дефекациянинг рефлекс ейи орка миянинг бел-думғаза қисмидан ўтади. Бу ей ихтиёрсиз дефекцияни таъминлайди. Ихтиёрий дефекция узунчоқ мия, гипаталамус ва мия пўстлоғи иштирокида амалга ошади.
Симпатик нервлар сфинктерлар тонусини ошириб, тўғри ичак қисқаришини тормозлайди. Парасимпатик нервлар сфинктерлар тонусини тормозлайди, тўғри ичак қисқаришларини кучайтиради, яъни дефекацияни қўзғатади.
Юқори ҳароратнинг ҳазм тизимига таъсири шундан иборатки, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши овқатланиш марказини тормозлаб, иштаҳани йўқолишига сабаб бўлади. Иштаҳанинг пасайиши меъдадан шира ажратилишини камайтиради, жумладан, шира таркибидаги пепсин ва хлорид кислота миқдори ҳам камаяди.


Сўрилиш
Турли моддаларнинг бўшликлар, ичи ковак аъзолар ва бирор юзадан ҳужайралар, улар мембранаси ёки ҳужайрааро йўллар орқали қон ва лимфага ташилишига сўрилиш дейилади. Ҳужайра мембранаси турли моддаларга нисбатан бир хил ўтказувчанликка эга эмас. Ўтказувчанлик сўриладиган модда хоссалари, унинг молекулалари катталиги ва тузилишига ҳамда уни амалга оширадиган механизмларга боғлиқ.
Макро- ва микромолекулалар ташилиши ажратилади. Макромолекулалар ва уларнинг агрегатлари ташилиши фагоцитоз ва пиноцитоз йўли билан амалга оширилади ва эндоцитоз деб аталади. Моддаларнинг муайян миқдори ҳужайрааро оралиқдан ташилиши — персорбция қилиниши мумкин. Бу йул билан бир оз оқсиллар (антилелолар, аллергенлар, ферментлар), баъзи бўёқлар, хатто бактериялар ичак бўшлигидан организм ички муҳитига ўтади. Ҳужайра ичидаги ҳазм жараёни эндоцитоз билан боғлиқ.
Меъда-ичак бўшлигидан организм ички муҳитига асосан микромолекулалар ташилади. Бу транспорт нофаол ва фаол транспортга бўлинади. Нофаол транспорт диффузия, фильтрация ва осмосни ўз ичига олади. У ташиладиган моддаларнинг концентрацион, осмотик ва электрокимевий градиентлари туфайли содир бўлади. Фаол транспорт моддаларнинг концентрацион, осмотик ва электрокимевий градиентларга қарши мембрана орқали ташилишидан иборат ва махсус транспорт тизимлар: ҳаракатчан (мобил) ташувчилар, конформацион ташувчилар ва мембранадаги транспорт каналлари иштирокида бажарилади.
Кўпчилик мономерларнинг ташилиши натрий ионлари ташилишига боғлиқ, энергия сарфи ва К+ – Na+ – АТФ-аза ферменти иштирокида бажарилади. Сув ва ионларнинг бир қисми меъда ичак бўшлигидан ҳужайрааро бўшлик орқали ташилади.
Ҳазм тизимининг фаолияти турли (иссиқ, совуқ, шовқин, ортиқча дори истеъмол қилиш, нерв юкламаси, ҳаракатнинг чекланганлиги в.б.)омиллар таъсирида бўлади. Масалан, ҳаракат чекланганда (гиподинамияда) мембрана ҳазмида иштирок этадиган ичак ферментларидан гамма-амилаза ва дипептидазанинг фаоллиги пасайиб, сахаразанинг фаоллиги эса ошади.
Иссиқ ҳарорат бўшликдаги ҳазм жараёнини муайян даражада сусайтиради, мембрана ҳазмини оширади. Кимёвий моддалар билан заҳарланганда, айниқса ичакдаги ҳазм жараёни бузилади. Масалан, гексохлорциклогексан оқсиллар, карбонсувлар ва ёғларни мембранада гидролизланишини пасайтириб, ичакни юқори бўлимини кўпроқ жароҳатлайди, натижада гидролитик ва транспорт жараёнларининг топографик тақсимланиши ўзгаради. Бунда гидролизланишнинг максимуми ингичка ичакнинг дистал қисмига кучади. Бу ҳолат эса ёғларнинг ўзлаштирилишини сусайтиради.
Меъдада сўрилиш жуда кам бўлиб, сув ва унда эриган минерал тузлар, алкоголнинг кучсиз эритмалари, глюкоза ва жуда кам миқдорда аминокислоталар сўрилади. Ун икки бармоқ ичакда ҳам сўрилиш нисбатан кам. Сўрилиш жараёнининг асосий кисми оч ичак ва ёнбош ичакда содир бўлади.
Ингичка ичакда гидролиз натижасида ҳосил бўлган мономерлар, тайёр ҳолда киритилган мономерларга нисбатан тезроқ сўрилади. Бу гидролизнинг сўрилишга таъсиридан дарак беради.
Ичак ичидаги босим 8-10 мм сим.уст.гача кўтарилганда ош тузи эритмасининг сўрилиш тезлиги икки баравар ошади. Бу ҳодиса сўрилиш жараёнида фильтрация ва ичак ҳаракатларининг моҳиятини кўрсатади.
Ингичка ичакдан моддаларнинг сўрилишида ворсинкаларнинг роли жуда катта. Одамда ингичка ичак деворининг сатҳи 5 мкв бўлиб, ворсинкалар, микроворсинкалар ва улардаги ҳошияли эпителий бу юзани 500 м кв гача оширади. Бундан ташқари ворсинкалар қисқариши туфайли улардаги лимфа томирлари қисилиб, лимфа сиқиб чиқарилади ва оқибатда марказий лимфа томири сўриш қобилиятига эга бўлади. Ворсинкалар бўшашганда клапанлар борлиги сабабли лимфа орқага оқмайди. Ворсинкалар асосининг механик ва кимевий таъсирланиши уларнинг қисқаришини кучайтиради. Ичак шиллиқ пардаси остида жойлашган Мейснер асаб чигали бу жараёнда муҳим роль ўйнайди.
Ворсинка ва микроворсинкалар қисқаришига гуморал омиллар ҳам таъсир этади. Ўн икки бармоқ ичак ва оч ичак шиллиқ пардасида меъдадан ўтган химус таъсирида вилликинин гормони ҳосил бўлади. Вилликинин ҳам ворсинкалар қисқаришини қўзғатади.
Йуғон ичакдан овқат моддалар одатда жуда кам сўрилади. Йуғон ичакдан глюкоза, аминокислоталар ва бошқа баъзи осонликча сўриладиган моддалар сўрилиши мумкин. Шунга асосланиб озиқлантирувчи клизмалар қилинади, яъни тўғри ичакка озиқа моддалар юборилади.
Меъда-ичак йўллари туз-сув алмашинувида фаол иштирок этади. Ҳар кеча-кундузда 2-2,5 литр сув овқат ва ичимликлар шаклида истеъмол қилинади, 6-7 л ҳазм ширалари таркибида бўлади, шулардан фақат 100-150 мл сув нажас билан чиқарилади, қолган ҳаммаси сўрилади. Сувнинг сўрилиши меъдада бошланади, лекин асосан ингичка ичакда содир бўлади.
Сувнинг бир оз миқдори осмотик градиент туфайли сўрилади, аммо сув осмотик босим фарқи бўлмаганда ҳам сўрилади. Эпителиоцитларнинг эриган моддаларни, жумладан Na+ ва Cl ионларини фаол сўриши сувнинг ҳам улар орқасидан тортилишига сабаб бўлади. Ичакда рН 6,8 бўлганда Na+ ионлари ва сув шиддат билан сўрилади, рН 3,0га етганда сувнинг сўрилиши тўхтайди. МНТнинг тормозланиши ва ваготомия сувнинг сўрилишини секинлаштиради. Тироксин ва АКТГ сув сўрилишини кучайтиради, гастрин, секретин, холецистокинин-панкреозимин эса сусайтиради. К+ ва Na+ ионлари ичакдан эпителиоцитлар томонидан электрокимёвий градиент туфайли нофаол ташилади. Ҳужайралараро каналлардан Na+ ионлари концентрация градиенти асосида ўтади. Демак Na ташилиши ҳам фаол, ҳам нофаол йўллар орқали амалга оширилади. Натрийнинг сўрилишига нерв ва эндокрин тизимлар таъсир қилади. МНТ фаолияти наркотик моддалар билан тормозлантирилса, натрий ва сувнинг сўрилиши секинлашади. Адашган нервнинг кесилиши, гипофиз, буйрак усти бези гормонлари, гастрин, секретин ва холецистокинин-панкреозимин ҳам натрий сўрилишини тормозлайди. Икки валентли катионларнинг кўпчилиги ўн икки бармоқ ичакда ва ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Бу катионлар орасида кальций, магний, рух, темир ва миснинг биологик аҳамияти катта. Кальций сўрилишига паратгормон, тирокальцитонин, буйрак усти бези ва гипофиз гормонлари таъсир қилади. Шунингдек, унинг сўрилиши D2 витаминига ҳам боғлиқ бўлади. Темир фаол йўл билан ташилади, у ферритин шаклида заҳира сифатида сақланади.
Оқсиллар аминокислоталаргача гидролизланиб, сўнг сўрилади. Аргинин, метионин, лейцин тезроқ сўрилади. Фенилаланин, тирозин секинроқ, аланин, серин – ундан ҳам секинроқ сўрилади. Аминокислоталар асосан фаол, анчагина энергия сарфланиб сўрилади. Нофаол, яъни диффузия орқали сўриладиган аминокислоталар сони кам. Эпителиоцитлардан аминокислоталар ҳужайрааро суюқликка диффузия орқали ўтади.
Аминокислоталар сўрилишининг тезлиги, одам ёши, организмда оқсиллар алмашинуви даражаси, қондаги эркин аминокислоталар миқдори в.б. омилларга боғлиқ. Сўрилган аминокислоталар дарвоза венаси орқали жигарга ўтади. Жигарда уларнинг анчагина қисми оқсил синтезига сарфланади. Жигар альбуминлар, альфа- ва бета- глобулинлар, протромбин , фибриноген, проконвертин, проакцелерин каби қон оқсилларини синтезлайди. Жигар оқсиллар парчаланишида ҳам иштирок этади. Жигарда аминокислоталар дезаминланади ва қайта аминланади. Дезаминация жараёнида анча миқдорда жуда заҳарли бўлган аммиак ҳосил бўлади, жигарда у сийдикчилга айлантирилади. Бу жигарнинг муҳим антитоксик функциясидир. Қон оқими билан бутун организмга етказиб берилган аминокислоталар тўқима оқсиллари, гормонлар, ферментлар, гемоглобин в.б. оқсил табиатли моддалар қурилишида манба бўлиб хизмат қилади. Аминокислоталарнинг бир қисми энергия манбаи вазифасини бажаради.
Карбонсувлар моносахаридлар шаклида асосан ингичка ичакдан сўрилади. Энг катта тезлик билан глюкоза ва галактоза сўрилади, пентозалар секинроқ сўрилади. Глюкоза ва галактоза ичак эпителиоцитлари орқали фаол транспорт қилинади. Глюкозанинг сўрилиши Na+ ионларининг эпителиоцитлар орқали транспорти ёрдамида фаоллаштирилади. Na+ ионларисиз глюкоза мембрана орқали 100 маротаба секинроқ ташилади. Глюкоза ичак эпителиоцитларида йиғилади. Глюкозанинг улардан тўқимааро суюқлик ва қонга ўтиши нофаол, концентрация градиенти бўйича содир бўлади. Глюкоза оч ичакда ёнбош ичакдагига нисбатан уч марта тезроқ сўрилади. Карбонсувларнинг сўрилишига овқатнинг таркиби, организмнинг умумий ҳолати ва ташқи муҳит омиллари ҳам таъсир қилади.
Карбонсувлар сўрилиши нерв ва гуморал омиллар ёрдамида амалга ошади. Парасимпатик таъсирлар карбонсувлар сўрилишини тезлаштиради, симпатик нервлар тормозлайди.
Карбонсувларнинг ингичка ичакда сўрилишининг бошқарилишида ички секреция безлари фаол иштирок этади. Буйрак усти безлари, қалқонсимон без, гипофиз, меъда ости бези гормонлари, серотонин, ацетилхолин глюкоза сўрилишини кучайтиради. Гистамин бу жараённи бир мунча секинлаштиради, соматостатин анча тормозлайди.
Ингичка ичакда сўрилган моносахаридлар дарвоза венаси орқали жигарга келади, унинг бир қисми гликогенга айланади. Кўпчилик қисми умумий қон оқимига ўтиб, организм бўйлаб етказилади ва энергия манбаи сифатида сарфланади. Глюкозанинг яна бир қисми триглицеридларга айланиб, ёғ деполарида йиғилади. Глюкозанинг сўрилиши, жигарда гликоген синтези, унинг яна глюкозага парчаланиб, тўқималар томонидан истеъмол қилиниши орасидаги нисбатнинг бошқарилиши қондаги глюкоза концентрацияси доимийлигини таъминлаб туради.
Ёғлар ун икки бармоқ ичакда ва оч ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Ёғ сўрилишининг тезлиги уларнинг эмульсияланиши ва гидролизланишига боғлиқ. Панкреатик липаза таъсирида ёғлар моноглицеридлар ва ёғ кислоталаригача парчаланади. Ичак липазаси ёғ парчаланишини ниҳоясига етказади. Моноглицеридлар ва ёғ кислоталари ўт кислоталари тузлари иштирокида фаол транспорт механизми орқали эпителиоцитларга ўтади. Ичак эпителиоцитларида триглицеридлар ресинтезланади. Триглицеридлар, холестерин, фосфолипидлар ва глобулинлардан юпқа липопротеин мембрана ичида жойлашган жуда майда ёғ заррачалари – хиломикронлар ҳосил бўлади. Хиломикронлар эпителиоцитлардан ворсинка марказий лимфа томирига ўтади. Ёғлар асосан лимфага сўрилади. Шунинг учун ёғли таом истеъмол қилинганда 3-4 соатдан кейин лимфа томирлари сутга ўхшаган лимфа билан тўлади ва бу суюқлик сут шираси деб аталади. Нормал шароитда сўриладиган ёғнинг озгинаси қонга ўтади.
Парасимпатик нервлар, қалқонсимон без, буйрак усти бези пўстлоқ қавати, гипофиз гормонлари, секретин ва холецистокинин-панкреозимин ёғлар сўрилишини кучайтиради, симпатик нервлар секинлаштиради.
Лимфа ва қонга сўрилган ёғлар ёғ деполарида йиғилади ва у ердан энергетик ва пластик мақсадларга сарфланади.
Меъда-ичак йўлидан қоннинг ҳаммаси жигарга келади, унинг таркибидаги заҳарли моддалар оқсидланиш, қайтарилиш, метил ва ацетил гуруҳларини қўшиш ва бошқа моддалар билан бириктириш орқали зарарсизлантирилади. Меъерида кечадиган физиологик жараёнларда кўплаб заҳарли модда-аммиак ҳосил бўлади, жигар уни зарарсиз сийдикчилга айлантиради. Жигарнинг бу барьер функцияси айниқса ҳазм ва алмашинув жараёнлари бузилган беморларда муҳимдир. Чиритувчи бактериялар таъсирида йуғон ичакда аминокислоталардан заҳарли фенол, крезол, скатол, индол каби моддалар ҳосил бўлиб, қон билан жигарга етказилади ва у ерда зарарсизлантирилади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish