Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet105/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ёғлар алмашинуви
Ёғлар ва липоидлар (ёғсимон моддалар-фосфатидлар, стеринлар в.б.) организмда пластик ва энергетик аҳамиятга эга. Уларнинг пластик аҳамияти шундан иборатки, липидлар ҳужайра таркибига киради ва янгидан ҳужайралар ҳосил бўлиши учун зарурдир. Липидлар ҳужайра мембранаси таркибига кириб, мембрана хусусиятларини кўп жиҳатдан аниқлаб туради. Ёғларнинг энергетик роли ҳам катта, улар парчаланганда оқсиллар ва карбонсувларга нисбатан икки баравар кўпроқ энергия ажратади.
Ҳайвонлар организмининг ёғлари олеин, пальметин, стеарин ва баъзи бошқа юксак ёғ кислоталари триглицеридларидир.
Организмда ёғларнинг энг кўп қисми ёғ тўқимасида, камроғи ҳужайра структуралари таркибига киради. Ҳужайрадаги ёғ томчилари – заҳира ёғ бўлиб, энергия манбаи сифатида фойдаланилади. Энг кўп ёғ заҳираси ёғ тўқимасида бўлиб, у тери остида ва баъзи ички аъзолар атрофида (масалан, буйрак) жуда кўп. Шунингдек ёғ баъзи аъзолар, масалан жигар ва мушакларда ҳам йиғилади.
Одам организмида ёғларнинг умумий миқдори ўзгарувчан, улар тана массасининг ўртача 10-20% ташкил этади, патологик семирганда эса 50% га етади.
Ёғ заҳираси миқдори овқатланиш характери, овқат миқдори, конституционал хусусиятлар, мушак фаолиятида энергия сарфи катталиги, жинс, ёш в.б. га боғлиқ. Протоплазмадаги ёғ миқдори эса доимийдир.
Ичакдан сўрилган ёғ лимфа орқали бевосита ёғ тўқимасига етказиб берилади. Ёғ депоси вазифасини бажарувчи ёғ тўқимасидан ёғ қонга ўтиб, қон билан тўқималарга етказилади ва уларда оқсидланади, яъни энергия манбаи сифатида фойдаланилади. Ёғлар алмашинувида жигар катта аҳамиятга эга. Буларни ҳайвонга таркибида углерод ва водород изотоплари бўлган нишонланган ёғ бериш орқали аниқланганлар.
Турли ҳайвонлар ёғи ва хатто турли аъзолар ёғи ўз кимевий таркиби ва физик-кимёвий хоссалари бўйича фарқ қилади.
Маълум турдаги ҳайвон ёғининг тузилиши ва хоссалари нисбатан доимийдир, аммо ёғларнинг турга хослиги, оқсилларнинг турга хослигидай юксак даражада эмас.
Узоқ вақт мобайнида ёғнинг муайян бир тури кўплаб истеъмол қилинса, организмда тўпланадиган ёғ таркиби ўзгариб, мазкур ёғга ўхшаб қолади. Бу хол итларда ўтказилган тажрибаларда исботланган.
Овкатдаги ёғ одам ёғининг хоссаларига таъсир этиши ҳам аниқланган. Кокос мойини кўпроқ истеъмол қиладиган полинезияликларда тери ости клетчаткасидаги ёғ кокос ёнғоғидаги мой хоссаларига яқин, тюлень гўштини истеъмол қиладиган кишиларда эса организмдаги ёғ тюлень ёғининг хоссаларига яқин бўлади.
Овқатга ёғ қўшмасдан, карбонсувлар кўп истеъмол қилинганда организмда ёғлар карбонсувлардан синтезланиши мумкин.
Баъзи тўйинмаган ёғ кислоталари, масалан, линол, линолен ва арахидон кислоталари одам ва баъзи ҳайвонларда бошқа ёғ кислоталаридан ҳосил бўлмайди, яъни улар алмаштириб бўлмайдигандирлар. Шу билан бирга улар ҳаётий фаолиятнинг меъерида бориши учун зарур. Ёғда эрийдиган баъзи витаминлар организмга ёғ билан киради. Узоқ вақт (кўп ойлар мобайнида) ёғсиз овқат ейиш натижасида оғир патологик ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабаби ҳам шудир.
Ёғга бой масалликларда одатда озгина фосфатидлар ва стеринлар бўлади. Бу моддаларнинг физиологик аҳамияти жуда катта. Улар ҳужайра структуралари таркибига, жумладан ҳужайра мембранаси, ядроси ва цитоплазмаси таркибига киради.
Фосфатидларга айниқса асаб тўқимаси бой. Фосфатидлар ичак деворида ва жигарда синтезланади. Жигар баъзи фосфатидлар (лецитин) депоси ҳисобланади, айниқса ёғли овқат истеъмол қилингач жигарда фосфатидлар кўпаяди.
Стеринлар, хусусан холестериннинг физиологик аҳамияти гоят муҳим. У ҳужайра мембранаси таркибига киради, ўт кислоталари, буйрак усти бези пўстлоқ қавати ва жинсий безлар гормонлари ҳосил бўлишида манба бўлиб хизмат қилади. Холестерин қатор касалликлар келиб чиқиши ва ривожланишида, хусусан, атеросклерозда муҳим ўринга эга. Овқатдаги баъзи бир стеринлар, масалан, Д витаминининг физиологик фаоллиги катта.
Ёғ ҳосил бўлиши, йиғилиши ва сарфланишини асаб ва эндокрин тизимлар бошқаради. Бу жараёнлар карбонсувлар алмашинуви билан ўзвий боғланган. Чунончи қонда глюкоза концентрацияси ошганда, триглицеридлар парчаланиши пасайиб уларнинг синтези фаоллашади. Қонда глюкоза камайганда тескари, триглицеридлар синтези томозланиб, уларнинг парчаланиши кучаяди. Шундай қилиб, ёғлар ва карбонсувлар алмашинувининг ўзаро боғлиқлиги организм энергетик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Ёғлар алмашинувига қатор гормонлар ҳам таъсир қилади. Адреналин ва норадреналин ёғ парчаланиши ва сарфини кескин кучайтиради, ёғ деполари кичраяди. Гипофизнинг соматотроп гормони ва қалқонсимон без гормони тироксин ҳам ёғ парчаланишини кучайтиради. Шу сабабли қалқонсимон без гиперфункциясида одам кескин озаяди. Буйрак усти бези пўстлоқ қавати гормонлари глюкокортикоидлар ва меъда ости бези гормони инсулин ёғ парчаланишини тормозлайди.
Ёғлар алмашинувига нервлар бевосита таъсир этиши тўғрисида маълумотлар мавжуд. Симпатик таъсирлар триглециридлар синтезини тормозлаб, уларнинг парчаланишини кучайтиради. Парасимпатик нервлар эса ёғ йиғилишини оширади.
Ёғ алмашинувига асаблар таъсирини гипоталамус назорат қилади. Гипоталамусдаги вентромедиал ядролар таъсирланиши иштаҳани йўқотади ва оздиради. Мазкур ядролар емирилганда иштаҳа ошиб, ёғ йиғилиши кучаяди.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish