Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet108/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Марганец энг муҳим микроэлементлардан бири бўлиб, организмнинг қатор функцияларига таъсир этади: ўсиш жараёнларига, қон ишланишига, жинсий балоғатга етиш в.ҳ.
Хлор организмда кислота-ишкор мувозанатини меъерда сақлаш ва сув-туз алмашинувини бошқаришда иштирок этади. Унинг организмдаги миқдори 100 г га яқин (0,16%). Хлорнинг озгина етишмаслиги ҳам моддалар алмашинувининг кескин бузилишига сабаб бўлади.
Фтор тишлар ва суяклар таркибига киради. Унинг биологик роли шундан иборатки, суяк ҳосил бўлиши ва дентин ҳамда тиш эмали шаклланишида иштирок этади.
Сув ва электролитлар алмашинуви ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, аслида бир бутундир. Чунки биокимёвий реакциялар сув муҳитида содир бўлади ва юқорида келтирилган элементларни ўз ичига олган каллоидлар юксак даражада сув молекулалари билан физик-кимевий боғлангандир.
Организмда сув ва электролитлар алмашинуви мураккаб асаб-гуморал бошқарилишга эга. Сув-электролит алмашинуви бошқарилишининг мураккаб рефлектор занжири организмда сув миқдори ўзгаришидан хабар берувчи тўрт турдаги рецепторлардан бошланади. Биринчидан бу оғиз шиллиқ пардасидаги рецепторлар бўлиб, оғиз қуриганда чанқоқлик хиссини келтириб чиқаради. Аммо оғиз шиллиқ пардаси хўлланганда, сув организмга кирмаса ҳам, бу чанқоқлик хисси йўқолади. Шунинг учун чанқоқликнинг бу кўриниши ёлғондакам чанқоқлик дейилади. Иккинчидан, организм сув захираларини тўлдириш кераклиги ёки сув қабул қилишни тўхтатиш тўғрисидаги сигналлар меъда шиллиқ пардасидаги барорецепторлардан боради. Меъданинг кенгайиши чанқоқликни йўқотади, унинг кичрайиши эса чанқоқликка сабаб бўлади. Бу чанқоқлик ҳам организмда сув миқдорининг ўзгаришига эмас, меъда девори тонусининг ўзгаришига боғлиқ булиб, хақиқий эмас. Сув-электролитлар алмашинувининг бошқарилишида иштирок этувчи учинчи гуруҳ рецепторларни тўқималардаги осморецепторлар ташкил этган. Булар МНТ га тўқималардаги осмотик босим ўзгаришлари тўғрисида ахборот етказади. Осморецепторлар таъсирланганда вужудга келувчи чанқоқлик хисси сув миқдорининг ва электролитлар концентрациясининг хақиқий ўзгариши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли хақиқийдир. Рецепторлар тўртинчи гуруҳи- томир тизимидаги волюморецепторлар ҳаракатдаги қон ҳажмининг ўзгаришига сезувчандир.
Бундан ташқари дистант рецепторлар (кўрув, эшитув в.б.) сув-туз алмашинувининг шартли рефлектор бошқарилишида қатнашади. Барча рецепторлардан импульслар сув-туз алмашинуви маркази жойлашган гипоталамуснинг вентрал ва медиал ядроларига боради. Бу ердан “буйруқлар” организмдан сув ва туз чиқарувчи эффекторларга юборилади. Маълумки, бу жараённи буйраклар, ўпкалар, ҳазм йўллари ва тер безлари амалга оширади.
Бош мия пўстлоғи назорати остида бўлган гипоталамус марказлари сув-электролит алмашинувини қуйидагича бошқаради. Гипоталамуснинг паравентрикуляр ва супраоптик ядроларида антидиуретик гормон (АДГ) синтезланади ва гипофиз орқа бўлагида йиғилади. АДГ буйрак каналчалари деворидаги гиалуронидаза ферментини фаоллаштиради, буйрак каналчалари эпителий ҳужайраларини цементлаштирувчи гиалурон кислота деполимеризацияси кучаяди, каналчалар ўтказувчанлиги ошади ва сув реабсорбцияси жадаллашади – сув организмда ушланиб қолади.
Туз - сув алмашинувининг иккинчи муҳим бошқарувчиси буйрак усти бези гормони альдостерон дир. У буйрак каналчалардаги каҳрабо кислотаси дегидрогеназасини фаоллаштиради ва шундай қилиб буйракларда натрий реабсорбциясини кучайтиради. Тўқималарда натрийнинг йиғилиши осморецепторларни таъсирлаб, АДГ секрециясини кучайтиради ва сувнинг организмда ушлаб қолинишини таъминлайди. Альдостерон секрецияси бир неча механизмлар орқали бошқарилади: 1) унинг секрециясини гипофиз гормони АКТГ қўзғатади, 2) гипоталамуснинг ўзидан ажратиладиган модда- адреногломерулотропин идора этади, 3) буйраклар ишлаб чиқарадиган ренин ҳам альдостерон секрециясини жадаллаштиради.
Электролитлар алмашинувини бошқаришда буйрак усти бези пўстлоғининг минералокортикоидлар гуруҳига бирлаштирилган бошқа гормонлари ҳам иштирок этади. Улар етишмовчилигида калий алмашинуви издан чиқиб, гипокалиемия (калийнинг қондаги ва бутун организмдаги миқдори камайиши) ривожланади. Бунинг оқибатида мушак адинамияси ва бошқа қатор ўзгаришлар пайдо бўлади. Кальций ва фосфор алмашинувини паратгормон бошқаради. Бу гормон таъсири остида кальций оқсиллар билан бирикади ва унинг организмдан чиқарилиши кескин тормозланади. Сув-электролит алмашинувига адреналин ҳам таъсир этади, у буйрак коптокчалари томирларини торайтириб, фильтрацион босимни пасайтиради, диурез камаяди,яъни организмдан сув чиқарилиши камаяди.
Сув-электролитлар алмашинувининг бошқарилишида тер ажратилиши жадаллигини аникловчи вегетатив нервлар ҳам муҳим ўрин тутади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish