Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу: Меъдада ва ичакларда овқат ҳазм бўлиши



Download 0,68 Mb.
bet96/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Меъдада ва ичакларда овқат ҳазм бўлиши


Меъдада овқат ҳазм бўлиши
Меъда ОҲҚ да, оралиқ алмашинувда, қонда рН доимийлигини сақлашда ва қон ишланишида иштирок этади. Меъданинг ОҲҚ функциялари механик ва кимёвий парчалаш, уни муайян вақт сақлаб туриш (депо) ва алоҳида бўлаклар шаклида бирин-кетин ичакка ўтказишдан иборат. Овқат меъдада бир неча соат давомида шишади, суюлтирилади, унинг кўпгина таркибий қисмлари эрийди ва сўлак ҳамда меъда шираси таркибидаги ферментлар таъсирида парчаланади. Меъда шираси бактериоцид хусусиятга эга.
Меъда ҳазмланиш жараёни билан боғлиқ бўлган қуйидаги функцияларни бажаради:
1) секретор функция – меъда безлари томонидан меъда ширасини ишлаб чиқаришдан иборат, меъда шираси таркибида оқсилларни, карбонсувларни ва ёғларни парчаловчи ферментлар-гидролазалар бор;
2) мотор (ҳаракат) функцияси меъда деворидаги мускулли қатлам томонидан амалга оширилади. Меъданинг даврий ҳаракатлари овқат бўтқасининг меъда шираси билан аралашувини ва унинг бир жойдан иккинчи жойга, жумладан меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтишини таъминлайди;
3) Сўрилиш функцияси парчаланган озиқ моддаларнинг меъдадан қонга сўрилишидан иборат. Сўрилиш жараёнидаги меъданинг ўрни унча катта эмас, бу жараён асосан ичакларда содир бўлади.
Меъда ҳазм жараёни билан боғлиқ бўлмаган функцияларни ҳам бажаради :
1) экскретор функция меъданинг сийдикчил, сийдик кислотаси, креатинин, оғир металлар тузлари, йод, доривор моддаларни организмдан чикарилишида иштирок этишидан иборат;
2) инкретор функцияни меъда томонидан гастрин ва гистамин каби гормонларнинг ишланиши ташкил этади;
3) меъда организм ички муҳити суюқликларида рН ни бошқаришда иштирок этиб, гомеостатик функцияни бажаради;
4) Каслнинг ички омилини ишлаб чиқариш орқали меъда гемопоэзни бошқаришда қатнашади.
Меъда шираси меъда шиллиқ қатламидаги безлар томонидан ишлаб чиқарилади. Меъда гумбазидаги безлар бош гландулоцитлар, қопловчи ва қўшимча ҳужайралардан иборат. Бош ҳужайраларда пепсиногенлар, қопловчи ҳужайраларда хлорид кислота, қўшимча ҳужайраларда мукоид (шилимшиқ) модда секреция қилинади. Меъданинг пилорик қисмида қопловчи ҳужайралар йўқ. Шу сабабдан меъда туб ва пилорик қисмлари таркиби ҳар хил бўлган шира ишлаб чиқаради.
Одам меъдасида бир кеча-кундузда 2,0-2,5л шира ажралади. Бу шира тиниқ рангсиз, суюқлик бўлиб, таркибида 0,3-0,5 % хлорид кислота бор, реакцияси нордон – рН 1,5-1,8. Овқат бўтқасида рН нордонлиги пасаяди.
Меъда шираси нордонлигини бахолашда Н+ ионлари концентрацияси, ионга айланмаган Н ва титрланадиган нордонлик аниқланади. Шира таҳлилида эркин ва бириккан НСl текширилади.
Меъда ширасидаги хлорид кислота оқсилларни денатурация қилади, уларнинг шишиб бўшашишини таъминлайди ва пепсин таъсирида кейинчалик парчаланишини енгиллаштиради. HCl пепсиногенни фаоллаштиради, кислотали муҳит яратади, бактериоцид хусусиятга эга ва ОҲҚ аъзолари фаолиятини бошқаришда иштирок этади. Асаб механизмлар ва гормонлар рН катталигига қараб меъдада овқат ҳазм бўлишини кучайтиради ёки тормозлайди.
Бола меъда шираси нордонлиги биринчи ойларда паст, бир ёшдан оша боради ва 7-12 ёшда катта ёшдаги рақамларга етади.
Меъда ширасида Na, К, Ca, Mg хлоридлари, сульфатлари, бикарбонатлари, аммиак каби кўпгина анорганик моддалар бор. Унинг осмотик босими қон плазмасиникидан баланд.
Органик моддалардан азотли бирикмалар 200-500 мг/л бўлиб, улардан сийдикчил, сийдик ва сут кислоталари, аминокислоталар ва полипептидлар мавжуд. Меъда ширасида оқсил миқдори 3г/л, мукопротеидлар - 0,8г/л, мукопротеазалар - 0,7г/л гача бўлади.
Меъда безларидаги бош гландулоцитлар 2 гуруҳ пепсиногенлар ажратади. Биринчи гуруҳ пепсиногенлари 6 та ва гумбаз қисмида секреция қилинади, иккинчи гуруҳ пилорик қисмда секрецияланади ва икки пепсиногендан иборат. Пепсиногендан нордон муҳитда полипептид молекуласи ажралади ва у бир қанча пепсинларга айланади. Оқсилларни рН 1,5-2,0 бўлганда катта тезлик билан гидролизловчи ферментларга пепсинлар дейилади. Иккинчи фракцияси - гастриксин учун рН 3,2-3,5 оптималдир. Бу ферментлар бошқа-бошқа оқсилларга таъсир этиши билан бири иккинчисидан фарқ қилади. Пепсинлар (жумладан химозин) сутни творогга айлантиради, яъни сутдаги ивиган оқсил казеинни чўктиради. Меъда ширасидаги протеазалар оқсилларни полипептидларгача парчалайди, аминокислоталар кам ҳосил бўлади, бунда асосан альбуминоз ва пептонлар ҳосил бўлади. Пепсин таъсирида гўшт оқсиллари тез, тухум оқсиллари эса секин парчаланади.
Меъда шираси унча катта бўлмаган липолитик фаолликка эга бўлиб, бу айниқса эмизиклик даврда сут таркибидаги ёғни парчалашда муҳим.
Меъда шиллиқ қаватидаги безлар ширадан ташқари шиллиқ ҳам ажратади. Унинг муҳим қисми мукоидлар. Таркибида мукоидлар бўлган шилимшиқ модда меъда пардасини механик ва кимёвий таъсирланишдан ҳимоя қилиб туради. Каслнинг ички омили – гастромукопротеид ҳам мукоидлардандир. Нормал физиологик шароитда меъданинг ўз-ўзини емирмаслигига сабаб, ундаги антиферментлардир. Ферментлар тирик ҳужайра оқсилларидаги боғни узилишига таъсир эта олмайди. Улар фақат денатурацияланган оқсилларга таъсир кўрсатади.
Меъданинг пилорик қисмидаги безлар оз миқдорда кучсиз ишқорий реакцияли (рН=8,0) шира ишлаб чиқаради. Бу шира кучсиз протеолитик, липолитик ва амилолитик фаолликка эга ва ОҲҚ да унча катта моҳиятга эга эмас. Бу ишқорий шира нордон бўтқани қисман нейтраллаштиради.
Меъда секрецияси асаб ва гуморал механизмлар орқали бошқарилади ҳамда истеъмол қилинган овқат тури, характери, миқдори ва таркибига боғлиқдир. Бу боғлиқлик И.П.Павлов лабораториясида итлар устида ўтказилган тажрибаларда аниқланган эди. Нафақат секрециянинг давом этиш вақти ва шира ҳажми, балки шира рН ва ундаги ферментлар миқдори ҳам овқат таркибига боғлиқ. Бу тажрибаларда гўштга энг кўп ва нордонлиги юқори шира, нонга шира узоқ ва ферментларга бой ажратилган. Умуман олганда ҳазмланиш даврида ажраладиган ширанинг миқдори ейилган овқат миқдорига тўгри мутаносибдир.
Меъда безларининг секретор нервлари адашган нервдир, унинг оҳирларида ҳосил бўладиган ацетилхолин меъда секрециясини қўзғатади. Адашган нервлар кесилганда меъда секрецияси пасаяди. Симпатик нервлар меъда безлари фаолиятини тормозлайди.
Меъда безларининг энг кучли қўзғатувчиси пилорик қисм шиллиқ пардаси ҳужайралари ажратадиган гастриндир. Шунинг учун меъда пилорик қисми операция қилиниб олиб ташланса, меъда секрецияси кескин камаяди. Гастрин ажратилишини адашган нерв, пилорик қисмининг механик ва кимёвий таъсирланиши кучайтиради. Меъда пилорик қисмидаги рН пасайганда гастрин ажралиши камаяди, рН 1,0 га етганда тўхтайди. Шундай қилиб, гастрин меъда секрециясининг ўз-ўзини бошқаришида иштирок этади. Гастрин хлорид кислота секрециясини кучли оширади, чунки у ҳаммадан кўпроқ қопловчи ҳужайралар (париетал гландулоцитлар)га таъсир этади.
Меъда секрецияси қўзғатувчиларига гистамин ҳам киради. У меъда шиллиқ пардасида ҳосил бўлади. Гистамин таъсири остида нордонлиги баланд бўлган кўп миқдордаги шира ажратилади. Гастрин ва гистамин адашган нерв орқали таъсир этади. Қонга сўрилган оқсил парчаланиши махсулотлари ҳам меъда секрециясини қўзғатади.
Меъда безларига бошқа гуморал омиллар ҳам таъсир этади. Секретин, холецистокинин-панкреозимин, нейротензин, соматостатин, серотонин каби интестинал гормонлар хлорид кислота секрециясини тормозлайди. Бомбезин ва мотилин эса меъда секрециясини кучайтиради.
Меъда секрецияси уч фазага бўлинади. Овқат қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда секрециясининг бошланғич фазаси кўз, бурун, қулоқ рецепторлари овқатнинг кўриниши, хиди, у билан боғлиқ товушлар ва шароитдан таъсирланиши туфайли вужудга келган шартли рефлекслардан бошланади. Буларга оғиз бўшлиғи ва халқум таъсирланишидан келиб чиққан шартсиз рефлекслар қўшилади. Мураккаб рефлектор механизмли меъда секрецияси биринчи, ёки “мияфазаси дейилади. Биринчи фаза мавжудлиги эзофаготомия қилинган итлар ва одамларда исбот қилинган, овқатнинг чайналиши ва ютилиши меъда шираси ажралишига олиб келади. Бу шира И.П.Павлов томонидан “иштаха” шираси деб аталган ва у меъдани овқатни қабул қилишга олдиндан тайёрлаб кўяди.
Секрециянинг биринчи фазаси адашган нервлар ва гастрин орқали амалга ошади ва овқат маркази қўзғалувчанлигига боғлиқ. Бу фаза овқатнинг ёмон кўриниши, сассиқ хиди, дастурхоннинг ифлослиги, оғриқ, кучли қўрқиш, жахл чиқиши оқибатида тормозланиши мумкин.
Иссиқ иқлим меъда секрециясини тормозлаши сабабли бундай шароитда яшовчи ҳалқлар турли ўткир ва нордон табиатли қўшимча овқатлар истеъмол қиладилар.
Овқатнинг меъда шиллиқ пардасига таъсири билан боғлиқ секрециянинг икинчи фазаси меъда фазаси дейилади. Бу фазанинг мавжудлиги меъдага фистула орқали овқат киритилганда ёки меъда рецепторларига механик таъсирот берилганда шира ажратилиши билан исботланган. Кўп миқдорда овқат ейилганда меъда деворлари чузилиб, ундаги механорецепторларни қўзғатади. Ит меъдасига резина баллон киритиб, пуфланганда шира ажралганлиги тажрибада кузатилган. Аммо бундай вақтда шира 2-3 баравар камроқ ажралади.
Секрециянинг бу фазаси рефлекслар ва нейрогуморал механизмлар орқали бошқарилади. Механик таъсирланиш, оқсил парчаланиш маҳсулотлари ва сабзавот ширалари секреция иккинчи фазасини қўзғатади, бу жараёнда гастрин ва гистамин ҳам фаол роль ўйнайди.
Гастрин юксак фаолликка эга булиб, тана массасини 1кг га 2 мкг тери остига юборилса, одам меъдасининг безлари кўп миқдорда шира ажратади. Бу гормон таъсирида энг кўп қўзғаладиган ҳужайралар париетал гландулодитлардир, гастриннинг бош гландулоцитлар ва қўшимча ҳужайраларга таъсири кучсиз.
Иккинчи гормон гистамин ҳам париетал ҳужайраларни қўзғатиб, кўп миқдорда хлорид кислотага бой шира ажратади.
Ингичка ичакка киритилган баъзи овқат турлари (гўшт бульони, карам шираси, оқсил парчаланиши махсулотлари) меъда секрециясини қўзғатади. Ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакдан меъда безларига борувчи таъсиротлар асаб ва гуморал механизмлар орқали амалга ошади ва меъда секрециясининг ичак фазасини ташкил этади. Етарли даражада парчаланмаган овқат махсулотлари ичакдаги механо- ва хеморецепторларни қўзғатади ва асаблар орқали меъда безларига таъсир этади. Қонга сўрилган овқат ва айниқса оқсил парчаланиши махсулотлари меъда безларига бевосита ва гастрин ҳамда гистамин ажратилишини кучайтириш орқали таъсир этиб, шира секрециясини қўзғатади. Ёғ парчаланиши махсулотлари, полипептид- лар, аминокислоталар, крахмал парчаланиши махсулотлари, Н+ ионлари меъда секрециясини тормозлайди. Ёғнинг тормозловчи таъсири фақкат нерв орқали эмас, балки гуморал йўл билан ҳам амалга ошади. Ташқи муҳит ўзгаришлари, айниқса ҳаво хароратининг юқори бўлиши меъда безлари фаолиятини тормозлайди. Бу ҳолат айниқса Марказий Осиё худудида кўпроқ кузатилган. Шунинг учун ҳам саратон кунлари, овқат ёғли бўлмагани, аксинча шира ажралишини кучайтирадиган масаллиқлар (зираворлар, аччиқ-чучук)га бой бўлгани маъқулроқдир. Меъда секрециясининг меъда ва ичак фазаларини бирлаштириб баъзи тадқиқотчилар нейрогуморал ёки асаб-кимёвий фаза деб атайдилар.
И.П.Павлов, кейинчалик И.П.Розенков овқат ҳаракатларига боғлиқ холда меъда секрециясининг ўзгаришини тажрибаларда кўрсатганлар. Ҳайвонга 1-2 ой давомида карбонсувларга бой овқат берилса, секреция камаяди, кўпроқ оқсиллар берилса – секреция кучаяди, ўсимлик оқсиллари берилса ўсимлик оқсилларини парчаланиш кучи ошади в. х.
Меъда деворидаги силлиқ мушаклар қисқаришлари меъда ҳаракат функциясини амалга оширади.
Овқатланиш ва ундан кейинги дақиқаларда меъда бўшашади - овқатга оид рецептив релаксация кузатилади. Бирмунча вақтдан кейин меъда катта эгилмасидан, қизилўнгач яқинидан меъда қисқаришлари бошланади. Меъдага киритилган резина баллонни зонд орқали манометр билан улаб, меъда қисқаришларини ёзиб олиш мумкин. Мазкур эгри чизиқда меъда қисқаришлари тўлқинларининг 3 тури ажратилади. Биринчи ва иккинчи турдаги тўлқинлар перистальтикага тааллуқли бўлиб, улар орқали меъда тонуси, унинг бўшлиғидаги муайян босим ва овқат бўтқасининг ширалар билан аралашуви таъминланади. Учинчи тип тўлқинлар мураккаб, пилорик қисмга тааллуқли ва овқат бўтқасининг ўн икки бармоқ ичакка ўтишида иштирок этади.
Меъда ҳаракатлари асаб ва гуморал механизмлар ёрдамида бошқарилади. Адашган нерв қисқаришлар ритми ва кучини, перистальтика тезлигини оширади, меъдадан овқат эвакуациясини тезлаштиради, аммо овқат ейилгандан кейин меъданинг бўшашиб кетишида ҳам иштирок этади. Ёғли овқат истеъмол қилингандан кейин юзага чиқадиган меъда моторикасини тормозланиши ҳам адашган нерв орқали содир бўладиган рефлексдир. Демак, меъда моторикасини кучайтирувчи ва тормозловчи эфферент импульслар адашган нерв толалари орқали ўтади. Симпатик нервлардан келган импульслар меъда ҳаракатларини тормозлайди, қисқаришлар ритми ва кучини, перистальтика тезлигини пасайтиради. Меъда моторикасини қўзғатувчи ва тормозловчи рефлекслар ҳазм тизимидаги турли рецепторларнинг қўзғалиши натижасида келиб чиқади. Масалан, ҳазм тизимининг меъдадан юқоридаги қисмлари қўзғалиши, меъда ҳаракатларини кучайтиради, меъдадан пастда жойлашган рецепторларнинг қўзғалиши меъда моторикасини тормозлайди.
Оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, меъда, ингичка ва йуғон ичак рецепторлари таъсирланиши туфайли меъда ҳаракатларига симпатик ва парасимпатик нервлар таъсири ўзгариб туради. Меъда ҳаракатларининг бошқарилишида гастроинтестинал гормонлар ҳам муҳим моҳиятга эга.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish