Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet95/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Оғиз бўшлиғида овқат ҳазм бўлиши.
Қабул қилинган овқатнинг ишланиши оғиз бўшлиғида бошланади. Бу ерда овқат майдаланади, сўлак билан хўлланади, таъми таҳлил қилинади, баъзи моддалар гидролизи бошланади ва овқат луқмаси шаклланади. Овқат оғиз бўшлиғида ўртача 15-18 сек ҳазм қилинади. Оғиз бўшлигида овқат таъм билиш, тактил ва иссиқликни сезувчи рецепторларни таъсирлайди. Бу рецепторлар оғиз шиллиқ пардасида, таъм билиш рецепторлари эса бундан ташқари тил сўргичларида жойлашган. Оғиз рецепторларидан импульслар учлик, бет ва тилхалқум нервлари орқали қатор рефлекслар марказларига бориб, уларни қўзғатади. Натижада сўлак, меъда шираси, меъда ости шираси секрецияси, ўт чиқарилиши, меъда харакати содир бўлади.
Болаларда ҳазм жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Чақалок ва эмизикли болаларга лактотроф овқатланиш хос бўлиб, унда болалар асосан она сутини истеъмол қиладилар. Фақат она сутигина тез усаётган бола организмини пластик ва энергетик эхтиёжини (6-9 ойгача)тўла қондиради. Оғиз рецепторларининг таъсирланиши, чайнаш ва ютиш жараёнлари амалга ошишида хам муҳимдир. Шундай қилиб, овқат оғиз бўшлиғида қисқа муддат сақланса ҳам, ОҲҚ нинг ҳамма фазаларига таъсир қилади.
Чайнаш жараёни рефлектор йўл билан амалга ошади. Оғиздаги овқат рецепторларни таъсирлайди, импульслар улардан узунчоқ миядаги чайнов марказига етказилади ва учлик нерви орқали чайнов мушакларига ўтказилади.
Чайнаш вақтида юқориги ва пастки жағлар тиш қаторлари билан биргаликда чайнов ва мимика мушаклари, оғиз шиллиқ пардаси, тил, юмшоқ танғлай ва сўлак безлари иштирок этади. Одамда чайнаш вақтида пастки жағ турли-туман харакатларни бажаради, у горизонтал ва вертикал текисликларда силжиб туради. Бу харакатлар туфайли пастки тишлар юқориги тишларга тегади. Фронтал тишлар овқатнинг тишлаб олинишини таъминлайди,бу вақтда пастки жағ юқорига ва пастга харакат қилади.
Овқатнинг майда бўлакчаларга бўлиниши премолярлар томонидан пастки жағнинг кўтарилиши ва тиш қаторларининг жипслашуви натижасида, эзилиши эса молярлар томонидан пастки жағнинг горизонтал силжиши натижасида амалга оширилади.Тил ва лунжлар мушаклари қисқариб овқатни тиш қаторлари оралиғига силжитади. Лаблар мушаклари оғиз бўшлиғини ёпиб, овқатнинг оғиздан тушиб кетишига йўл қўймайдилар.
Чайнаш-шартли ва шартсиз овқат харакат рефлексларининг мураккаб мувофиқлаштирилиши бўлиб, овқатнинг оғиз бўшлиғида сақланиш вақтини аниқлайди ва унинг механик ҳамда кимёвий ишланишининг сифатини таъминлайди.Чайнаш қанчалик тўла қимматли бўлса, овқат ҳазм қилиш жараёнлари ҳазм йўлларининг бошқа бўлимларида ҳам шунча сифатли кечади. Бунинг сабаби шуки, хазм йўллари турли бўлимларидаги харакат актлари орасида рефлектор боғланиш мавжуд. Чунончи жадал чайнаш вақтида меъда силлиқ мушакларининг рефлектор тоник қисқаришлари, ютиш вақтида бу мушакларнинг рефлектор бўшашуви кузатилади. Бундан ташқари чайнаш овқат ҳазм қилиш йўлларининг секретор функциясига ҳам таъсир этади: чайнаш функцияси қанчалик тўла қимматли бўлса, овқат ҳазм қилишнинг мураккаб рефлектор фазасида меъда ва меъда ости бези секрецияси шунча кўп ва сифатли бўлади. Агар чайнаш жараёни бироз узайтирилса, меъда шираси нордонлигининг ошиши исботланган. Чайнаш бутунлай бўлмаганда меъда шираси нордонлиги пасаяди ва хатто нольгача тушиши мумкин.
Шундай қилиб, оғиз шиллиқ пардаси рецепторлари ОҲҚ йўллари секретор ва мотор фаолиятига таъсир этувчи рефлекслар манбаидир.
Чайнов аппарати функционал ҳолатига доир объектив тасаввурларни чайнаш жараёнида овқат майдаланишининг даражаси, пастки жағ харакатлари характери, чайнов мушаклари тонуси, электр фаоллиги ва кучи ҳақидаги маълумотлар асосида яратиш мумкин.
Бу мақсадда И.С.Рубинов томонидан қуйидаги текшириш усуллари таклиф этилган: мастикациография (чайнаш вақтидаги пастки жағ харакатларини ёзиб олиш), чайнаш физиологик синамалари (чайнаш жараёнида овқатнинг майдаланиши даражаси бўйича чайнашнинг самарадорлигини аниқлаш), мастикацио-динамометрия ёки гнатодинамометрия (турли катталикдаги овқат махсулотларини чайнаганда мушаклар сарфлайдиган кучни аниқлаш); миография (функционал силжишларни қайд қилиш, изотоник ва изометрик қисқаришлар вақтида алохида мушаклар кўндаланг кесимининг ошиши ва кичиклашуви); миотонометрия (чайнов мушаклари тонусини аниқлаш); электромиомастикациография (чайнаш вақтида мушаклардаги электр ходисаларни қайд қилиш).
Чайнаш вақтида ёзиб олинган мастикациограмма бирин-кетин жойлашган ва шартли равишда чайнов тўлқинлари деб номланган тўлқинсимон эгри чизиқлардан иборатдир. Чайнов тўлқинида юқорига кўтарилган ва пастга тушган тиззалар ажратилади. Юқорига кўтарилган тизза пастки жагнинг юқорига кўтарилишини, пастга тушувчи тизза унинг пастга тушишини ифодалайди. Мастиккациограммани таҳлил қилганда чайнаш даврига алоҳида эътибор қилинади. Бу давр овқатнинг алохида бўлаги оғизга киритилгандан то ютилганга қадар уни чайнаш билан боғлиқ пастки жағ харакатлари мажмуасини ўз ичига олади. Чайнаш даврида 5 фаза ажратилади:
— биринчи фаза тинчлик ҳолати – пастки жағ харакатсиз, чайнов мушаклари минимал тонусда, тишларнинг пастки қатори билан юқориги қатор орасида 2-8 мм масофа бўлади;
— иккинчи фаза овқатнинг оғизга киритилиши-графикда бу фазага тинчлик чизиғидан бошланадиган биринчи юқорига қўтарилувчи тизза мос келади;
— учинчи фаза бошланғич функция (адаптация) - юқорига қўтарилувчи тизза чўққисидан бошланади ва мослашув жараёни билан овқатнинг бошланғич майдаланишига мосдир;
— туртинчи фаза чайнашнинг асосий фазаси - туғри тартибда ўзаро навбатлашган чайнов тўлқинларидан иборат;
— бешинчи фаза овқат луқмасининг шаклланиши - тулқинлар амплитудаси аста-секин кичрайган тўлқинсимон эгри чизиқдан иборат.
Чайнов тўлқинининг давомийлиги 0,5с дан 3 с гача. Функционал моҳияти бўйича самарали ва ёрдамчи чайнов ҳаракатлари ажратилади. Самарали ҳаракатлар чайнов тўлқинининг пастга тушувчи тиззасига мос, ёрдамчи ҳаракатлар юқорига кўтарилувчи тиззага мос.
Мастикациограмма характери асосан овқатнинг механик хоссалари, яъни консистенцияси ва ҳажмига боғлиқ. Юмшоқ нонни чайнаганда бошланғич функция фазаси қисқа муддатли бўлади, чайнов тўлқинлари амплитудаси кичик, ритми сийрак. Чайнашнинг асосий фазасида тўлқинларнинг тез-тез ва бир текис кўтарилиши ва пастга тушиши кузатилади, овқат луқмаси бирданига шаклланади. Қотган нон чайнаганда бошлангич функция фазаси чайнов тўлқинларининг амплитудаси баланд, ритми тез бўлади. Асосий фазанинг бошланишида чайнов тўлқинлари зинасимон шаклга эга ва узоқ давом этади, кейинчалик улар тез-тез такрорланади. Овқат луқмаси бирданига эмас, бир неча ҳаракатдан кейин шаклланади. Мастикациограмма характери тишлар қаторининг бутунлиги бузилганда, тишлар ва пародонт касалланганда, оғиз ва тил шиллиқ пардаси патологиясида в.х. ўзгаради.
Овқат оғизга тушганда шиллиқ пардадаги механо-, термо- ва хеморецепторлар таъсирланади. Қузғалиш мазкур рецепторлардан тил нерви (учлик нервининг III тармоги), катта ва кичик танғлай нервлари (учлик нервининг II тармоги), тилҳалқум нерви, юқориги ҳиқилдоқ нерви (адашган нерв) ва ноғора тори (оралиқ нерв тармоғи) сезувчи толалари орқали узунчоқ мия ядроларига боради ва улардан таламус орқали орал (оғиз) анализаторининг пўстлоқ марказига етказилади. Бу ерда афферент кўзғалишлар таҳлили ва синтези оқибатида оғизга тушган моддаларнинг қабул қилиниши ёки инкор этилиши бўйича хулоса қилинади. Агар модда рад этилса, оғиз бўушлиғининг химоя функцияси ишга киришади, қабул қилиниши мумкин бўлса, модда оғизда қолади ва чайнаш давом этади.
Мия стволи ва кўрув думбоғларидаги афферент йўллардан ретикуляр формацияга коллатераллар боради. Ретикуляр формациянинг харакатлантирувчи ядроларидан учлик, бет ва тил ости нервлари орқали импульслар чайнов, мимика ва тил мушакларига бориб, чайнашни таъминлайди. Мия пустлоғидан пастга тушувчи пирамида йўллари орқали ўтган импульслар чайнов мушакларининг ихтиёрий қисқаришини таъминлайди.
Оғиз бўшлиғидаги овқат ҳазм бўлишида сўлак муҳим роль ўйнайди. Сўлак уч жуфт йирик сулак безлари: қулоқ олди, жағ ости, тил ости ва тилдаги, лунжлардаги, танғлайдаги кўп сонли майда безчалар томонидан ажратилади. Секреция қилинадиган сўлак таркиби бўйича безлар уч турга бўлинади: сероз (таркибида шилимшиқ модда - муцин бўлмаган секрет ажратадиган), шилимшиқли (муцинга бой сўлак ишлаб чиқарадиган) ва аралаш безлар. Қулоқ олди безлар ва тил ён юзаларидаги безчалар сероз, танғлай ва тил илдиздаги безчалар шилимшиқли, жағ ости, тил ости, тил учи, лунж ва лаблардаги безчалар аралаш безлардир.
Оғиз бўшлиғида овқат бўлмаганда ўртача 0,24 мл/мин сўлак ажралади ва оғизни хўллайди, чайнаш вақтида 3-3,5 мл/мин тезликда сўлак ажратилади. Сўлак миқдори овқат турига боғлик бўлиб, лимон кислота эритмасига жавобан 7 мл/мин сўлак ажралади. Бир кеча-кундузда 0,5-2,0 л сўлак ишлаб чиқарилади.
Сўлак рангсиз, қуюқроқ, кўпикланадиган тиниқ бўлмаган суюқлик, унинг зичлиги 1,001-1,017. Сўлак 99,4-99,5% сув, 0,5-0,6% қуруқ моддадан иборат. Қуруқ модданинг 2/3 қисми органик бирикмалар: оқсил, аминокислоталар, баъзи карбонсувлар, сийдикчил, аммиак, креатинин в. б. иборат. Сўлак таркибидаги муцин уни епишқоқ қилиб туради ва луқманинг сирғанишини енгиллаштиради. Сўлак таркибидаги анорганик моддалар - Na, K, Ca, Mg в.б.нинг хлорид, карбонат, фосфат в.б. тузларидир. Электролитлар концентрацияси турли безлар сўлагида бир хил эмас, улар миқдори секреция тезлигига боғлиқ холда ошади. Қулоқ олди безлар сўлагида рН 5,8, жағ ости безлари сўлагида 6,4, аралаш сўлакда 5,8-7,4. Секреция тезлиги ошганда рН 7,8 гача кўтарилади.
Сулак таркибида альфа-амилаза (птиалин), протеиназа, липаза, ишқорли ва нордон фосфатаза, РНК-аза каби ферментлар бор. Альфа- амилаза полисахаридлар (крахмал ва гликоген)ни дисахарид- мальтоза ва қисман глюкозагача парчалайди. Сўлак амилазаси ўз таъсирини оғиз бўшлиғида бошлаб, меъдада ҳам давом эттиради, аммо нордон меъда шираси овқатнинг чуқур қатламигача кириб боргунга қадар. Қолган ферментлар кам миқдорда ва паст фаолликка эга. Сўлакдаги лизоцим унинг бактериоцидлик хусусиятини таъминлайди. Сўлак таркибидаги калликреин томирларни кенгайтирувчи кининлар хосил қилишда иштирок этади.
Сўлак таркиби ва хоссалари ёш ўтиши билан ўзгаради, унинг миқдори ва таркиби қабул қилинаётган овқат таркиби ва турига боғлиқ. Кислоталар, аччиқ ва инкор этиладиган нарсалар, қуруқ овқатга кўпроқ сўлак ажралади. Оғзаки ва ёзма нутқ ҳам сўлак ажралишини кучайтиради.
Чақалоқларнинг сўлак безлари оз миқдорда сўлак ажратади: эмиш даврида 0,4мл/мин, қолган пайтда 0,01-0,1 мл/мин. Унинг муҳити нейтрал, унда ферментлардан амилаза аниқланган. Бироқ амилаза билан лизоцим ферментининг фаоллиги катта ёшдагиларга нисбатан анча паст. 2-7 ёшга етганда фермент фаоллиги ортади. Бола 2 ёшга етганда сўлакда мальтаза ферменти пайдо бўлади. Бироқ фермент фаоллиги қиз болаларда уғил болаларга қараганда анча юқори. Сигир сути билан боқилган болаларда сўлак миқдори она сути билан боқилган болаларга нисбатан анча кўп бўлади.
Овқат истеъмол қилиш рефлектор сўлак секрециясини қўзғатади, сўлак 1-3 с ўтиши билан ажрала бошлайди. Оғиз рецепторларидан импульслар МНТ га учлик, бет, тилхалқум ва адашган нервлар афферент толалари орқали ўтказилади. Асосий сўлак ажратиш маркази узунчоқ мияда жойлашган. У юқориги ва пастки сўлак ажратиш ядроларидан иборат бўлиб, тер ажратиш, нафас олиш, томир харакатлантирувчи ва бошқа марказлар билан ҳамкорлик қилади. Юқориги сўлак ажратиш ядросидан толалар ноғора тори таркибида жағ ости ва тил ости вегетатив тугунларга бориб, ундан тил нерви таркибида жағ ости ва тил ости сўлак безларига боради. Юқориги ядродан толалар яна катта тошсимон нерв (оралиқ нерв тармоғи) таркибида қанотсимон танғлай тугунга бориб, сўнг катта ва кичик танғлай нервлари таркибида қаттиқ танғлайдаги майда сўлак безларига боради.
Пастки сўлак ажратиш марказидан қўзғалиш пастки тошсимон нерв (тилҳалқум нерв тармоғи) орқали қулоқ тугунига, ундан чакка қулоқ нерви (учлик нерв тармоғи) таркибидаги толалар орқали қулоқ олди сўлак безига боради. Сулак безларига симпатик нервлар орқа мия II-IV кўкрак сегментлар ён шохларидан келади. Қўзғалиш дастлаб преганглионар тола орқали юқориги бўйин симпатик тугунга, ундан ташқи уйқу артерияси билан йўналган постганглионар толалар орқали сўлак безларига боради. Парасимпатик тола учлари ажратадиган ацетилхолин медиатори таъсирида сўлак ажратилиши кучаяди, лекин у суюқ бўлади. Симпатик нервларнинг норадреналин медиатори таъсирида оз миқдордаги қуюқ, органик моддаларга бой сўлак ажралади. Сўлак секрециясининг кучайиши бездаги томирлар кенгайиши билан бирга содир бўлади. Сўлак ажралиши шартсиз рефлектор механизмидан ташқари шартли рефлектор механизмга ҳам эга.
Овқатнинг кўриниши, хиди, унга боғлиқ товушлар, овқат тўғрисидаги гаплар шартли рефлекслар орқали сўлак секрециясини келтириб чиқаради. Энг юксак сўлак ажратиш маркази мия пустлоғида жойлашган. Оғриқ, салбий эмоциялар, ақлий тарангланиш, дегидратация сўлак секрециясини тормозлайди. Сўлак ажралиш марказини баъзи гуморал омиллар (масалан, СО2, баъзи токсинлар) қўзғатиши мумкин.
Сўлак безларининг денервацияси узлуксиз, тухтамасдан сўлак оқишига (фалажланиш оқибатида) сабаб бўлади. Биринчи кунларда дегенерацияга учраган асаб толалари кўплаб ацетилхолин ажратади, кейинчалик дегенерация кучайиб бориши билан ацетилхолин ажратилиши пасаяди ва ҳужайраларнинг гуморал омилларга сезувчанлиги ошади.
Сўлак ажратилишининг бошкарилишида гуморал омиллардан гипофиз, буйрак усти бези, қалқонсимон, меъда ости безлари гормонлари ва метаболитлар мухим роль уйнайди. Гуморал омиллар бевосита бош мия асаб марказларига таъсир этиш ёки четки қисмлар-секретор асаб ҳужайралар, синапсларга таъсир этиш йўли билан сўлак безлари секрециясини бошқаради.
Сўлак секрециясининг бошқарилиши сўлак ажратилишини организмнинг айнан шу лаҳзадаги эхтиёжларига мослашувини таъминлаб туради. Масалан, таъм рецепторлари таъсирланганда органик моддалар ва ферментларга бой сўлак, терморецепторлар таъсирланганда суюқ, органик моддалари кам сўлак ажратилади.
Депрессия, иситма кўтарилиши, организм кўп сув йўқотиши, қандли диабет, анемия, уремия, сўлак безлари тизими хасталиги вақтида сўлак кам хосил бўлади. Оғиз бўшлиғи хасталиклари – гингивит, стоматит, шунингдек ўн икки бармоқ ичак яраси, панкреатит касалликларида сўлак ажралиши кучаяди.
Сўлак безларини клиник-физиологик текшириш усулларига: кўздан кечириш, пайпаслаш (пальпация), сўлак безлари чиқарув найларини зонд билан текшириш, одатдаги ва контраст рентгенография киради.
Оғиз бўшлиғининг овқат ҳазм қилиш функцияларига сўрилиш жараёнлари ҳам киради. Доимо намланган эпителий ва шиллиқ парда юзасига яқин жойлашган қон томирлар сўрилишни таъминлаб туради. Шиллиқ парданинг сўриш хусусияти унинг турли қисмларида ва турли моддаларга нисбатан бир хил эмас. У йод, натрий, калий, баъзи аминокислоталар, валидол, глицерин в.б. учун ўтказувчандир. Оғиз шиллиқ пардасининг хусусиятларидан клиник амалиётда организмга доривор моддаларни киритиш учун фойдаланадилар.
Оғиз бўшлиғи аъзоларидаги патологик жараёнлар баъзи ички аъзоларга салбий таъсир этади. Чунончи, тишларнинг патологик ҳаракатчанлиги ва тишлардан маҳрум бўлиш овқатнинг оғиз бўшлиғида чала ишланиши оқибатида меъда ва ичаклар мотор ва секретор фаолиятида акс этади. Ўз навбатида ҳазм йўллари пастки қисмларидаги патологик жараёнлар оғиз шиллиқ пардаси ҳолатини ўзгартириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир турли ҳазм аъзолари орасидаги анатомик, физиологик ва гуморал боғланишлар томонидан таъминланади.
Ютиш рефлектор жараён бўлиб, унинг маркази узунчоқ мияда IV қоринча тубида жойлашган. Тил илдизи ва ҳалқумга кокаин эритмаси суртиб, ундаги рецепторлар вақтинча ишдан чиқарилганда ёки эфферент нервлар кесилганда ютиш амалга ошмайди. Ютиш рефлексида кўпгина мушаклар иштирок этади, улар муайян тартибда ўзаро аниқ келишилган ҳолда қисқаради. Ютишни бошқаришда узунчоқ миядан катта ярим шарлар пустлоғигача бўлган МНТ қисмлари иштирок этади. Ютиш маркази нафас ва юрак фаолиятини бошқарувчи марказлар билан боғлиқ. Ютиш вақтида нафас тўхтайди, юрак қисқаришлари эса тезлашади.
Ютиш рефлекси уч фазага бўлинади:1)оғиз фазаси (ихтиёрий), 2) ҳалқум фазаси (тез ихтиёрсиз), 3) қизилўнгач фазаси (секин ихтиёрсиз). Ютиш вақтида юмшоқ танғлай ва тилча кўтарилиб, хоаналар ва Евстахий найлари тешикларини, ҳалқум усти тоғай эса ҳиқилдоққа кириш тешигини бекитади ва луқма оғиз бўшлиғидан томоқ орқали халқумга, ундан қизилўнгачга ўтади.
Чақалоқларда ютиш жараёни катталарга нисбатан фарк қилади. Бу фарқ ҳалқум, қизилўнгач ва ҳиқилдоқнинг тузилиши ва жойланишидадир. Улар 2 умуртқа юқорида жойлашган. Шунинг учун ҳам ютиш вақтида сут нафас йулларига ўтмайди ва ютиш вақтида нафас тўхтамайди. Қизилўнгачда овқат луқмаси перистальтика деб аталадиган айланма мушак толаларининг юқоридан пастга қараб қисқариши туфайли ҳаракатланади. Луқма ва перистальтик тўлқин қизилўнгачнинг пастки учига етганда меъда кардия қисмининг тонуси пасаяди ва луқма меъдага ўтади. Меъда овқатга тўлгандан сўнг кардия тонуси ошиб, овқат бўтқасини меъдадан қизилўнгачга ўтказмайди. Парасимпатик нервлар қизилўнгач перистальтикасини кучайтириб, кардия тонусини пасайтиради, симпатик нервлар эса қизилўнгач ҳаракатини тормозлаб, кардия тонусини оширади.
Овқат рационининг миқдор ва сифат таркиби баъзи стоматологик касалликлар келиб чиқишида патогенетик омил бўлиши мумкин. Овқатни жуда кам ёки жуда кўп миқдорда истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи аъзолари ҳолатига бевосита таъсир этмайди, аммо бу ҳолларда ривожланадиган модда алмашинуви касалликлари тишлар ва шиллиқ парда хасталаниши билан кечади.
Хом, қаттиқ овқатни истеъмол қилиш, уни яхшилаб чайнаш тишлар юзасининг тозаланишига ёрдам беради ва тишлар устида караш қатлами пайдо бўлиши олдини олади. Бўтқасимон овқатларни истеъмол қиладиган кишиларда тишлар караш билан қопланади ва кариес, пародонтоз ривожланиши мумкин.
Карбонсувларни кўплаб истеъмол қилганда оғиз бўшлиғидаги муҳитни нордонлаштирувчи микробларнинг кўпайишига шароит яратадиган бижғиш жараёнлари кучаяди. Бундай вақтда тишлар устида караш қатлами хосил бўлиши кучаяди, эмаль эрийди ва кариес ривожланишига шароит пайдо бўлади. Шунинг учун овқатда карбонсувлар миқдори устунлик қилганда В1 витамини кўпроқ қабул қилиниши керак. Таркибида оқсил жуда кўп бўлган овқат оғиз бўшлиғида ишқорий муҳит яратади ва милклар касалланиши (гангивит)га сабаб бўлиши мумкин.
Оғиз бўшлиғи ва лаблар овқат таркибида витаминлар етишмаслигига жуда сезувчандир, чунки улар юқори даражада қон билан таъминланади ва капиллярларга бой. Капиллярларнинг эндотелиал ҳужайралари қондаги витаминлар миқдорига жуда сезувчандир. Витаминлар етишмаганда шиллиқ парданинг микроблар таъсирига чидамлилиги пасаяди ва яллиғланиш ривожланади.
Авитаминозлар овқат таркибида витаминлар етишмаганда, улардан фойдаланиш бузилганда, уларнинг сўрилиши издан чиққанда ва уларга бўлган эхтиёж ошганда ривожланади, ичак, жигар касалликларида витаминлар сўрилиши кескин пасаяди. Витаминларга бўлган эхтиёж болаларда, иситма кўтарилганда, гипертиреоз ва ҳомиладорлик вақтида ошади.
А витаминининг етишмаслиги оғиз шиллиқ пардаси эпителийсида мугузланишга олиб келади. Майда сўлак безлари атрофияга учрайди ва сўлак ҳосил бўлиши камаяди. Шиллиқ парда қурийди, ёрилади ва уларга инфекция таъсир этиб, яллиғланиш жараёни ривожланишига сабаб бўлади.
В гурухидаги витаминлар етишмовчилиги шиллиқ парда яллиғланишида, тил шиллиқ пардасида атрофияланган жойлар пайдо бўлишида, унинг шишиб кетиши, оғиз бурчакларида ёриқлар пайдо бўлишида намоён бўлади.
С авитаминози – цингага бехосдан қон кетиши, айниқса тиш милклари қонаши характерлидир. Милклар шишади, кўк-қизил рангли бўлади ва гиперемия ривожланади, одатда иккиламчи инфекция қўшилади. Тишлар йиринглаган қон лаҳталари билан қопланади. Милкларда кулранг қоплама ва оғрийдиган яралар пайдо бўлади. Яллиғланиш узоқ давом этса милк ва тишлараро сўрғичлар некрозга учрайди.
Д авитаминози тишлар ривожланаётган вақтда тиш эмали ривожланишини бузиб қўяди.
Овқат сифати ва қимматини аниқлашда бошқа омиллар билан бир қаторда кимёвий элементлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Одам организми ҳаммаси бўлиб 65-70 кимевий элементларга эга, улар шартли равишда макро- ва микроэлементларга бўлинади. Макроэлементлар ҳужайра таркибида нисбатан кўпроқ бўлади, уларга азот, кислород, углерод, водород, натрий, калий, кальций, магний, хлор, фосфор киради. Микроэлементлар ҳужайра таркибида жуда кам бўлади, уларга мис, цинк, ваннадий, марганец, йод, фтор киради. Макроэлементлар тўқималар тузилишида пластик материал вазифасини бажаради, физиологик жараёнлар учун оптимал физикавий ва кимёвий шароит яратади (осмотик босим, мухит рН, коллоидлар ҳолати в.б.). Микроэлементлар ферментлар, гормонлар ва витаминлар билан бирга кимёвий жараёнларнинг биологик катализаторлари сифатида моддалар алмашинувида бевосита иштирок этади.
Соғлом тиш таркибида фтор, цинк, темир, кумуш, марганец, кремний, қалай, қўрғошин, барий, хром, стронций, никель, алюминий, бор, платина, ваннадий ва бошқа элементлар топилган.
Тиш-жағ тизимидаги ўзгаришлар овқатда кальций, фосфор етишмаслигига, микроэлементлар (йод,фтор) етишмаслиги ёки ортиқча бўлишига боғлиқдир. Бу моддалар организмда ҳазм йўллари орқали кириб, турли физиологик жараёнлар, жумладан суяклар ва тишларда минерал моддалар йиғилишига фаол таъсир этади. Кариесга берилувчанлик ёки унга нисбатан чидамлилик, тишлар шаклланиши даврида ва шаклланган тишларга меъёрда ва патологияда минерализация ва деминерализация жараёнлари, бошқа кўпгина омиллар биргаликда микроэлементлар миқдорига ҳам боғлиқдир.
Овқатланиш вақтида оғиз шиллиқ пардасига турли ҳарорат таъсир этиши мумкин. Совуқ овқатлар ёки ичимликлар шиллиқ пардага камдан кам салбий таъсир кўрсатадилар, чунки улар кам миқдорда истеъмол қилинади ва оғиз бўшлиғида қисқа муддат сақланади. Совутиш таъсири остида қон томирлар тораяди, таъсирот давом этиши билан томир торайиши кучаяди ва хатто микроциркуляция деярли тўхтаб қолади. Кескин совутишдан, масалан хлор этил билан, тўқималар емирилмайди ва таъсирот тугаши билан уларнинг функциялари қайта тикланади. Иссиқ таъсири остида шиллиқ пардада гиперемия ривожланади, кейинчалик атрофдаги тўқималар шишади. Иссиқ таомлар ва иш вақтида исиб кетган даволашда фойдаланадиган асбоблар шиллиқ парданинг чекланган қисмида некроз келтириб чиқариши мумкин. Куйган жойда пуфакча хосил бўлади, у ерилганда эррозия пайдо бўлади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish