Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet97/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Гастрин, мотилин, серотонин ва инсулин меъда ҳаракатларини кучайтиради. Секретин, холецистокинин-панкреозимин, энтерогастрон в. б. меъда ҳаракатларини тормозлайди.
Аралаш овқатнинг катта ёшдаги одам меъдасида сақланиши 6-7 соат давом этади. Карбонсувларга бой овқат оқсиллар ва ёғларга нисбатан тезроқ ичакка утади. Суюқликлар меъдага тушиши билан ичакка ўта бошлайди. Болаларда биринчи ойларда овқат меъдада кўпрок сақланади, кейинчалик ёғли сут билан овқатланиш даврида сут меъдадан 2-3 соатда ичакка ўтади. Она сути билан эмас, балки сигир сути билан овқатланган болаларда сутли аралашма меъдада 3-4 соат ушланиб қолади, чунки сигир сути оқсилларини парчаланиши учун вақт кўпроқ талаб қилинади.
Овқат бўтқасининг меъдадан ичакка ўтиши меъда ва ичак ичидаги нарсаларнинг консистенцияси, кимёвий таркиби, рН ва ҳажмига боғлиқ бўлиб, нейрогуморал механизмлар томонидан бошқарилади. Кўп сонли тажрибалар ва меъдаси операция қилинган беморларни кузатиш бу жараёнда пилорик сфинктернинг очилиб ёпилиши билан бир қаторда бутун меъданинг қисқариши, айниқса унинг пилорик қисмининг кучли қисқариши муҳим эканлигини исботлади. Пилорик қисмдаги мушаклар қисқариб, меъда ва ўникки бармоқли ичак орасида босим фарқини ҳосил қилади.
Овқат ўтишининг тезлигини бошқаришда меъда ва ўн икки бармоқ ичакдан бошланадиган рефлектор таъсирлар мухим ўрин тутади. Меъда механорецепторлари таъсирланганда эвакуация тезлашади. Ўн икки бармоқ ичак рецепторлари таъсирланганда-секинлашади. Ўн икки бармоқ ичакдаги нордон ва гипертоник эритмалар, глюкоза, ёғ парчаланиш махсулотлари эвакуацияни тормозлайди. Эмизикли болаларда меъда ҳаракатларини оқсиллар кўпроқ тормозлайди. Бу таъсиротлар меъда ва ичак мушакларига МНТ ёки интрамурал асаб тугунлари орқали етказилади.
Тил илдизи, халқум, меъда ва ичак шиллиқ пардаси, қорин пардаси ва вестибуляр аппарат рецепторлари таъсирланганда рефлектор қусиш содир бўлади. Қусиш химоя моҳиятига эга бўлиб, ҳид билиш, таъм билиш рецепторлари орқали шартли рефлектор ҳам бўлиши мумкин. Қусишни қон орқали узунчоқ миядаги қусиш марказига таъсир этувчи баъзи моддалар (масалан , апоморфин алкалоиди) келтириб чиқариши мумкин.
Рецепторлардан марказга импульслар адашган, тилхалқум ва баъзи бошқа асаб толаларидан боради. Эфферент импульслар эса адашган ва қорин нервлари орқали меъда, қизилўнгач, ичакка ва орқа мия нервлари орқали диафрагма ва қорин мушакларига етказилади.
Қусиш мураккаб рефлектор жараён бўлиб, ичак қисқаришлари ва унинг оқибатида овқат бўтқаси (химус) нинг меъдага ўтиши билан бошланади. 10-20 с дан сўнг меъда қисқара бошлайди, кардиал сфинктер очилади, диафрагма ва қорин мушаклари кучли қисқариб, нафас чиқариш вақтида химус қизилўнгач орқали оғиз бўшлиғига чиқарилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish