Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet65/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Қон ивишига қарши тизим
Ҳаракатдаги қон таркибида ивиш учун керакли барча омиллар мавжуд, аммо табиий шароитда томирлар шикастланмаганда қон суюқлигини сақлайди. Қоннинг суюқлик ҳолатини сақлаш гемокоагуляция тизимининг бош функциясидир. Қоннинг ивиши томирлар шикастланганда бошланади ва иккиламчи, ҳимоя мослашувидир.
Қоннинг суюқлик ҳолати қуйидаги механизмлар туфайли сақланади:
1) томирлар эндотелийси юзасининг силлиқлиги;
2) томирлар девори ва шаклли элементлар манфий зарядланган, шунинг учун ўзаро итарилади;
3) томирлар девори эрийдиган фибрин юпқа қатлами билан қопланган, бу фибрин тромбин ва бошқа ивитувчи омилларни адсорбция қилади;
4) қон оқимининг катта тезлиги,
5) қони таркибидаги табиий антикоагулянтлар.
1887 йилда ак. И.П. Павлов ўпкалардан оқиб чиққан қон, уларга оқиб кираетган қондан секинроқ ивишига эътибор берди. У бу ҳодисани гемокоагуляцияни тормозловчи моддаларнинг қонга ўтиши билан тушунтирди. Қон оқимида қоннинг ивишини таъминловчи моддалар билан бир қаторда қон ивишига тўсқинлик қилувчи моддалар ҳам бор. Мазкур моддалар табиий антикоагулянтлар дейилади.
Организмдаги антикоагулянтлар 2 гуруҳга бўлинади: 1) бирламчи (ивишдан олдин ҳам қонда бўлганлар) ва 2) иккиламчи, яъни ивиш жараенида ҳосил бўладиганлар.
Биринчи гуруҳга қондаги антитромбопластинлар, антитромбинлар ва гепарин киради. Антитромбинлардан, айниқса антитромбин III ва IV фаолликка эга, улар тромбинни боғлайди. Энг муҳим бирламчи антикоагулянт гепарин жигарда, базофилларда ва бириктирувчи тўқимадаги ҳужайраларда ишланади. Биринчи марта жигарда топилган. Аммо жигардан ташқари ўпкаларда, юрак ва мушакларда кўп. Гепарин қон ивиши ҳамма фазаларини тормозлайди, плазма омиллари фаоллигини сўндиради. Бундан ташқари у оғриққа ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, шунинг учун клиникада ундан кенг фойдаланилади. Антитромбопластинлар тромбопластин (протромбиназа) га қарши таъсирга эга.
Иккиламчи антикоагулянтлар ивитувчи омиллардан, улар ўз вазифасини бажариб, ишдан чиққанда ҳосил бўлади. Фибрин 90% гача тромбинни адсорбция қилади ва нейтраллаштиради. Ҳозир фибринни антикоагулянт 1 дейдилар. Иккиламчи антикоагулянтлар қоннинг томир ичида ивишини чегаралайди ва лахтанинг томирлар бўйлаб тарқалишига йўл қўймайди. Зулуқнинг сўлак безларидан ажралувчи гирудин ҳам қон ивиши учинчи фазасига таъсир қилиб, фибрин ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Шундай қилиб, қонда икки тизим – ивитувчи ва ивишга қарши тизимлар борлиги баён қилинганлардан кўриниб турибди. Соғлом организмда бу тизимлар муайян мувозанатда бўлади. Асримизнинг бошида В. Кеннон кучли оғриқ, қўрқув, жахл чиқиши эмоциялари вақтида қон ивишининг тезлашувини аниқлади. Бу ҳодиса симпатик асаб тизимининг қўзғалиши ва қонда адреналин кўпайиб кетишида кузатилади. Баъзи холларда гемокоагуляция 5-10 дақиқадан 3-4 дақиқагача қисқаради. Гипоксия ва уткир қон йўқотишда ҳам қон ивиши тезлашади. Қонда кўпайган адреналин томир деворидан тромбопластинни ажратади, у эса тўқима протромбиназасига айланади. Сўнгги йилларда томирлар, буйраклар ва меъда-ичак йўллари (ивитувчи омилларни организмдан чиқариш орқали) қоннинг ивишини бошқаришда қатнашади, деб исботланган.
Бундан ташқари адреналин Хагеман омилини фаоллаштириб ҳам қон ивишини тезлаштиради.
Парасимпатик нервларнинг таъсирланиши ва томир ичига ацетилхолин юборилиши ҳам қон ивишини тезлаштиради, бу холларда юрак ва томирлар эндотелийсидан қонга кўплаб тромбопластин ва плазминогенни фаоллаштирувчи моддалар ажратилади.
Қон ивишига катта ярим шарлар пўстлоғи ҳам таъсир қилиб туради, бу таъсир вегетатив асаб тизими ва гормонлари томир деворини ҳаракатлантирувчи эндокрин безлар орқали амалга ошади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish