Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet6/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

МУШАК ҚИСҚАРИШИ
Одам ва умуртқали ҳайвонларда тананинг фазодаги ўрнини алмаштириш, муайян вазиятни сақлаш, юрак, томирлар, ҳазм аъзоларининг иши икки асосий типдаги мушаклар томонидан бажарилади. Кундаланг-тарғил (скелет, юрак ) мушаклари ва силлиқ мушаклар тузилиши ва фаолияти механизмларида умумийликлар билан бирга тафовутлар ҳам мавжуд.


СКЕЛЕТ МУШАК ТОЛАЛАРИНИНГ ТУРҚУМЛАНИШИ
Одам ва умуртқали ҳайвонлар скелет мушак толалари бир-бировидан тузилиши ва фаолий хусусиятлари билан фарқ қилувчи турт асосий типга бўлинади.
О қ с и д л а н и ш т и п и д а г и с е к и н ф а з а л и т о л а л а р да кислородни бириктириб олувчи миоглобин кўп бўлади. Аксарият шундай типдаги толалардан ташкил топган мускуллар дейилади. Мазкур мушаклар гавда вазиятини сақлайди. Миоглобин ва митохондрияларга бой бўлганлиги сабабли узоқ муддат чарчамайди, анча чидамли ва чарчашдан кейинги иш қобилиятининг тикланиши тез содир бўлади.
О қ с и д л а н и ш т и п и д а г и т е з ф а з а л и т о л а л а р митохондрияларга бой ва оксидловчи фосфорлантириш йўли билан АТФ ҳосил қилиш қобилиятига эга. Бундай толалардан иборат бўлган мускуллар тез қисқаради, аммо тез чарчамайди, анча чидамли.
Г л и к о л и т и к т и п д а г и о қ с и д л а н и ш г а эга бўлган т е з ф а з а л и т о л а л а р да митохондриялар кам, миоглобин йуқ. Бу толаларда АТФ гликолиз ҳисобига ҳосил бўлади. Бундай толалардан иборат мускуллар тез ва кучли қисқаради, аммо тез чарчайди, миоглобини йуқлиги сабабли улар оқ мускуллар дейилади.
Барча фазали толаларнинг ҳар бири билан бир ҳаракатлантирувчи аксон битта, баъзан бир неча синапс ҳосил қилади.
Т о н и к т о л а л а р. Фазали толалардан фарқ қилган ҳолда ҳаракатлантирувчи аксон тоник мушаклар ҳосил қилади. Қисқариш аста-секинлик билан ривожланади, чунки миозин АТФазанинг фаоллиги паст. Мускул бўшашуви ҳам секин бўлади. Мушак толаларининг тузилиши ва функцияси орасида ўзвий боғланиш мавжуд. Тез фазали толаларда саркоплазматик ва Т-тизим турлари яхши ривожланган,секин толаларда эса мазкур тузилмалар яхши ривожланмаган. Бундан ташқари кальций насослари фаоллигида ҳам фарқ бор, тез толаларда кальций насосларининг фаоллиги юксаклиги сабабли улар тез бўшашади. Одам скелет мушакларининг кўпчилиги турли типлардаги толалардан иборат, аммо мушакнинг қандай функцияни бажаришига қараб, муайян бир типдаги толалар кўпроқ бўлади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish