Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу: Қўзғалувчан тўқималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet3/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Қўзғалувчан тўқималар физиологияси
(давоми). Мушак физиологияси.
ҚЎЗҒАЛУВЧАН ТЎҚИМАЛАРНИНГ ТАЪСИРЛАНИШ ҚОНУНЛАРИ
Тўқима ва ҳужайраларни таъсирлаш ва унинг натижасида содир бўладиган қўзғалиш жараёнини батафсил ўрганиш қўзғалувчан тўқималарнинг таъсирланиш қонунларини яратиш имкониятини берди. Мазкур қонунлар стимул таъсири билан қўзғалувчан тўқиманинг жавоб реакцияси орасидаги боғлиқликни ифодалайди. Бу қонунларга куч қонуни, “бор ёки йуқ” қонуни, Дюбуа-Реймоннинг таъсирлаш (аккомодация) қонуни, куч-вақт қонуни, доимий ток таъсирининг қутб қонуни ва физиологик электротон қонуни киради. Аввалги маърузада баён қилинган маълумотларга хулоса ясаб, таъсирланиш қонунларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.
К у ч қ о н у н и: таъсирлагич кучи қанча катта бўлса, жавоб реакцияси шунча катта бўлади. Мазкур қонун асосида скелет мускуллари ишлайди. Таъсирлагич кучи ошиб бориши билан мушак қисқаришлари амплитудаси максимал кўрсаткичларга етгунча ошиб боради. Бунинг сабаби шундан иборатки, скелет мушаклари турли қўзғалувчанликка эга бўлган жуда кўп мушак толаларидан иборат. Бўсаға кучига эга бўлган таъсиротларга қўзғалувчанлиги энг юксак бўлган толалар жавоб қайтаради ва қисқариш амплитудаси энг кичик бўлади. Таъсирлагич кучи ошиб бориши билан қўзғалувчанлиги пастроқ бўлган толалар ҳам қўзғалиш жараёнига жалб этилади ва қисқариш амплитудаси ошиб боради. Жавоб реакциясига барча толалар жалб этилгандан кейин таъсирот кучининг оширилиши қисқариш амплитудасини оширмайди.
“Б о р ё к и й ў қ “ қ о н у н и - бўсаға ости таъсиротлар жавоб реакциясини келтириб чиқармайди (“йуқ”), бўсаға кучига эга бўлган таъсиротларга жавоб реакцияси максимал бўлади (“бор”). Бу қонун бўйича юрак мускули ва якка мушак толаси қисқаради. Аммо “бор ёки йўқ ” қонуни мутлақ эмас. Биринчидан, бўсаға ости таъсиротларга жавобан кўзга ташланадиган жавоб реакцияси бўлмаса ҳам, тўқималарда мембрана потенциали ўзгариб, маҳаллий қўзғалиш (локал жавоб) вужудга келади. Иккинчидан, ичидаги қон таъсирида чўзилган юрак мускули “бор ёки йуқ“ қонуни асосида жавоб қайтаради, аммо унинг қисқариш амплитудаси чўзилмаган юрак мускули қисқариш амплитудасидан катта бўлади.
Д ю б у а - Р е й м о н н и н г т а ъ с и р л а ш (а к к о м о д а ц и я ) қ о н у н и: доимий токнинг қўзғатувчи таъсири на фақат ток кучининг мутлақ катталигига, балки ток кучининг қандай тезликда ошишига ҳам боғлиқ. Ток кучи секин ошиб борганда қўзғалиш содир бўлмайди, чунки қўзғалувчан тўқима таъсирлагичга мослашади, бу ҳодисага тўқима аккомодацияси дейилади. Аккомодациянинг сабаби шундаки, аста-секинлик билан кучайиб бораётган стимул таъсир этганда мембранада критик деполяризация даражаси ошиб боради. Таъсирот ошиб бориши тезлиги муайян минимал миқдоргача камайганда ҳаракат потенциали пайдо бўлмайди. Чунки мембрана деполяризацияси ички жараён бошланишида ишга солувчи стимул вазифасини бажаради. Булардан бири тез жараён бўлиб, натрий ўтказувчанлигини оширади ва ҳаракат потенциалини бошлаб беради, иккинчиси секин содир бўлади, натрий ўтказувчанлигини пасайтириб, ҳаракат потенциалининг тушишига олиб келади. Стимул катта тезлик билан ошиб борганда натрий ўтказувчанлик тез ошиб бориб, натрий каналлари инактивациясигача анчагина катталикка етиб олади. Электр токи секинлик билан ошиб борганда, натрий ўтказувчанликнинг пасайиши биринчи ўринга чиқади ва ҳаракат потенциали генерациясининг бўсағаси ошади. Турли тузилмаларнинг аккомодация қобилияти бир хил эмас. Ҳаракатлантирувчи нерв толаларида аккомодация қобилияти энг юксак, юрак мускули, меъда ва ичаклар силлиқ мушакларида энг паст.
К у ч - в а қ т қ о н у н и : доимий токнинг таъсирлаши на фақат ток кучига, балки токнинг таъсир этиш вақтига ҳам боғлиқ. Токнинг кучи қанча катта бўлса, қўзғалишни келтириб чиқариш учун қўзғалувчан тўқималарга шунча қисқа муддат таъсир этиши керак. Юқорида кўриб чиққанимиздек куч билан вақтнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эгри чизиқ гиперболага ўхшайди.
Д о и м и й т о к т а ъ с и р и н и н г к у т б қ о н у н и шундан иборатки, нерв ёки мускул толасида доимий ток ўтганда мембрана потенциалининг ўзгариши содир бўлади. Чунончи катод остида мембрана деполяризацияси ошиб бориб, тезлик билан критик даражага етади ва қўзғалишни келтириб чиқаради. Анод остида эса мембрана ташқи юзасидаги мусбат потенциал ошиб бориб, мембрана гиперполяризацияси содир бўлади ва қўзғалиш вужудга келмайди. Аммо бу вақтда анод остида деполяризациянинг критик даражаси тинчлик потенциали даражасига яқинлашади. Шунинг учун ток узилганда мембранадаги гиперполяризация йуқолади ва тинчлик потенциали аввалги ўлчамига қайтиб, ўзгарган критик даражага етади ва қўзғалиш пайдо бўлади.
Ф и з и о л о г и к э л е к т р о т о н қ о н у н и: доимий токнинг тўқимага таъсири тўқима қўзғалувчанлигининг ўзгариши билан кечади. Нерв ёки мускулдан доимий ток ўтаётганда катод остида ва унга якин қисмларда мембрана деполяризацияси оқибатида қўзғалиш бўсағаси пасаяди (қўзғалувчанлик ошади). Анод остида мембрана гиперполяризацияси оқибатида таъсирлаш бўсағаси ошади, яъни қўзғалувчанлик пасаяди. Катод ва анод остидаги тўқима еки ҳужайра қўзғалувчанлигининг бу ўзгаришлари ф и з и о л о г и к э л е к т р о т о н номини олган. Катод остида қўзғалувчанликнинг ошиши к а т э л е к т р о т о н , анод остида қўзғалувчанликнинг пасайиши а н э л е к т р о т о н дейилади. Шундай қилиб, физиологик электротоннинг икки тури мавжуд.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish