Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet51/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Жинсий безлар ички секрецияси

Жинсий безлар ҳам аралаш безларга киради. Уларнинг ташқи секреция функцияси жинсий ҳужайралар-сперматазоидлар ва тухум ҳужайра ишлаб чиқаришдан иборат. Ички секрецияси - қонга жинсий гормонлар ажратишдир.


Жинсий гормонлар уч гуруҳга бўлинади: эстрогенлар, гестагенлар ва андрогенлар. Эстрогенлар ва гестагенлар аёллар жинсий гормонлари, улар ичида энг муҳимлари эстрадиол, эстрон, прогестерон. Андрогенлар эркаклар жинсий гормонлари бўлиб, улардан энг муҳими тестостерондир.
Жинсий гормонлар ҳомила жинсини аниқлайди, жинсий аъзолар ва иккиламчи жинсий белгилар ривожланишини таъминлайди. Улар таъсирида организм ва жинсий аъзолар ривожланиши, жинсий алоқа қилиш ва бола кўриш даражалари ётади.
Одам эмбриони таҳминан 3 ойлик бўлганда мояк тестостеронни синтезлай бошлайди. Унинг таъсирида жинсий аъзолар эркакларга хос шаклга киради. Тестостерон гипоталамуснинг эркакча типда ривожланиши ва балоғатга етгандан кейин жинсий хулқ-атворнинг эркакларга хос бўлиши учун ҳам зарур. Эркак эмбрионининг жинси аниқлангандан сўнг моякларда гормон ишлаб чиқарилиши тўхтайди.
Аёл жинсли эмбрионнинг тухумдонлари гормонлар ишлаб чиқармайди. Уларнинг гормонал фаолияти қиз боланинг балоғатга етиш даврида бошланади.
Балоғатга етилиш давригача жинсий гормонлар буйрак усти безида синтезланади. Усмирлик бошланиши билан ўғил болаларнинг моякларида гормонлар синтезланиши қайта тикланади, қиз боланинг тухумдонлари илк бор фаоллик кўрсата бошлайди. Натижада уғил боланинг қонида тестостерон миқдори, қиз болаларда эса эстрогенлар миқдори оша боради.
Тестостерон моякларда уруғ найчаларининг ривожланишини ва сперматоцитлар ҳамда сперматозоидлар ҳосил бўлишини таъминлайди.
Жинсий балоғатга етиш даврида тестостерон таъсири остида жинсий олат ва мояк катталашади, терида эркакча типдаги тук (соч)лар ривожланади, товуш ўзгаради. Бундан ташқари тестостерон оқсил синтезини кучайтиради, натижада ўсиш ва жисмоний ривожланиш тезлашади, мускуллар массаси ошади. Тестостероннинг суяк скелети шаклланиши жараёнларига таъсири суякнинг оқсилли асоси ҳосил бўлишини тезлаштириш ва суякларда кальций йиғилишини кучайтиришдан иборат. Бунинг оқибатида суяк узунлашади, қалинлашади ва мустаҳкам бўлади.
Тестостероннинг таъсир этиш механизми шундан иборатки, у ҳужайра ичига кириб, ядро ва органеллалардаги рецепторлар билан боғланади ва оқсил ҳамда нуклеин кислоталар синтезини ўзгартиради. Тестостерон секрециясини аденогипофизнинг лютеинловчи гормони (ЛГ) бошқариб туради. Жинсий балоғатга етиш даврида ЛГ ҳосил бўлиши ошади. Қонда тестостерон миқдори купайганда манфий қайта боғланиш механизми буйича ЛГ ажратилиши тормозланади.
Эркаклар жинсий гормонлари етишмовчилигида евнухоидизм ривожланади: бирламчи ва иккиламчи жинсий белгилар ривожланиши кечикади, суяклар орасидаги мутаносиблик бузилади, кўкрак, қорин пастида ва сонларда еғ йиғилади. Аксарият сут безлари катталашади ва рухий ўзгаришлар пайдо булади.
Эстрогенлар эса фолликулларнинг ўсиб, ривожланиши ва улардан Грааф пуфакчалари ҳосил бўлиши учун зарур. Ўсмирлик даврида ўғил ва қиз болаларнинг ташқи қиефаси ўзгариб, иккиламчи жинсий белгилар тез ривожланади. Йигитларнинг танаси ва жинсий аъзоларининг ривожланиши жинсий алоқа қилиш, эякуляция (уруғ отиш), уруғлантира олиш даражасига етади.
Кизларда эстрогенларнинг қондаги микдори циклик равишда ўзгара бошлайди. Гормонлар қонда ва сийдикда кўпайиб, етилган Грааф пуфакчаси ерилиб, ундан тухум ҳужайра чиқади (овуляция). Бир неча кун ўтгач қиз биринчи марта ҳайз кўради. Кейинги бир неча ой мобайнида жинсий цикл ва овуляция мунтазам такрорланадиган бўлади.
Кизлар балоғатга етгач, овуляция ҳар 27-28 кунда такрорланади. Тўрт ҳафта давом этадиган бу жинсий цикл 4 даврга бўлинади:
1) овуляциядан олдинги давр;
2) овуляция даври;
3) овуляциядан кейинги давр;
4) тинчлик давр.
Овуляциядан олдинги даврда гипофиздан ФСГ гормони қонга кўпроқ ўтади, эстрогенлар секрецияси ошади ва Грааф пуфакчаси етилади. Овуляция даврида тухум ҳужайра Фаллопий найига кириб, бачадон томон силжиб боради ва найдан ўтатуриб сперматазоид билан учрашса, уруғланади. Уруғланган тухум ҳужайра бачадонга етиб бориб, унинг шиллиқ пардасига епишади. Жинсий цикл шу ерда узилиб, аелнинг бўйида бўлади. Ерилган Грааф пуфакчаси ўрнида сариқ тана ривожлана бошлайди ва у прогестерон гормони ишлаб чиқаради.
Тухум ҳужайра уруғланмаса, кейинги икки давр кузатилади. Овуляциядан кейинги даврда аеллар ҳайз кўради, сариқ тана атрофияланади.
Тиббиет амалиетида тухумдонга оид ва бачадонга оид жинсий цикллар қабул қилинган.
Тухумдонга оид цикл 3 фазадан иборат:
1) фолликуляр фаза – циклнинг 1-14 кунигача;
2) овуляция фазаси – циклнинг 14 куни;
3) лютеин фазаси – 15-28 кунлар.
Фолликуляр фазада эстрогенлар миқдори ошиб бориб, овуляцияга бир кун қолганда максимумга етади, 15 кундан прогестерон кўпайиб боради.
Бачадонга оид жинсий цикл 4 фазадан иборат: десквамация, регенерация, пролиферация ва секреция.
Десквамация фазаси 3-5 кун давом этади ва бу вақтда ҳайз кўрилади. Бу фаза билан деярли бир вақтда эндометрийнинг қайта тикланиши – регенерация бошланади ва 5-6 кунда тугалланади. 14 кун (овуляциягача) давом этадиган пролиферация фазасида эндометрий ўсади ва ундаги безлар кўпаяди. Секреция фазасида (15-28 кунлар ) прогестерон таъсири остида эндометрий безлари таркибида гликоген бўлган секрет ажратади. Бу фазада эндометрий уруғланган тухум ҳужайрани қабул қилишга тайёр. Кейинчалик томирлар торайиши туфайли некроз бўлади ва цикл яна такрорланади.
Акушерлик-гинекология клиникаларида аелларда жинсий цикл нормал кечаяптими, овуляция борми деган саволларга жавоб топиш учун энг оддий усулдан фойдаланадилар, эратаблар базал (тўғри ичакдаги) ҳарорат улчанади.
Хомиладорлик вақтида аеллар организмида анчагина гормонал ўзгаришлар содир бўлади. Уруғланган тухум ҳужайра бачадонга тушгач, бир неча кун эркин ҳолатда бўлади, сўнгра имплантация рўй беради. Бу жараен прогестерон ва эстрогенларга муҳтож. Уруғланган тухумдан ривожланган бластоцистанинг бир қисмидан ва унга ендош бўлган эндометрийдан йўлдош ривожланади. Йўлдошнинг хорион номли пардаси хорионик гонадотропин, плацентар лактоген гормон, прогестерон ва эстрадиол ишлаб чиқаради.
Хорионик гонадотропин ҳомиладорликнинг бошланишида сариқ тана фаоллигини ва ундан прогестерон ажралишини таъминлайди. Сариқ тана ҳомиладорликнинг биринчи ойи охирида ўз фаолиятини тугатади. Хорионик гонадотропин сариқ танадан прогестерон ажратилишини қўзғатиш ва гипофизда ФСГ секрециясини тормозлаш орқали ҳомиланинг ривожланиши ва ҳомиладорликнинг сақланишига шароит яратади. Мазкур гормон ҳомиланинг ўсиши ва ривожланишига, ундаги тўқималарнинг тафовутланишига таъсир этади. Хорионик гонадотропиннинг она қонида аниқланиши ҳомиладорликнинг борлиги тўғрисида энг биринчи белгилардандир. Эмбрион моякларида тестостерон синтезланиб, эркакларга хос жинсий ривожланиш ҳам хорионик гонадотропин таъсирида содир бўлади. Она организмида тузлар ва сув йиғилишини таъминлайди, иммунитетни кучайтиради.
Плацентар лактоген гормон сут безларини ривожлантиради, ҳомиланинг ривожланишини жадаллаштиради ва прогестерон секрециясини кучайтиради. Плацентада ҳосил бўладиган прогестерон асосан маҳаллий таъсирга эга. Экизаклар туғилиши оралигидаги вақт айнан шу гормонга боғлиқ. Она сийдики билан ажратиладиган эстриол ҳомила ҳаётчанлигини аниқлашга ердам беради.
Йўлдошнинг яна бир гормони релаксин ков суяклари симфизини юмшатиб, кичик тос суяклари боғламаларини бўшаштириб, туғруқ йўлларининг кенгайишига имконият тўғдиради.
Жинсий гормонлар жинсий фаолиятдан ташқари бошқа жараенларга ҳам таъсир кўрсатади. Андрогенлар оқсил синтезини тезлаштиради, шунинг учун эркакларда маскуллар яхширок ривожланган. Прогестерон таъсирида асосий алмашинув ортади. Бошқа гормонлар билан хамкорликда жинсий гормонлар суяклар ўсишини бошқаради, суякка айланиш жараенини тезлаштиради.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish