Александр Григорьевич Ковалёвнинг фикрича, шахс - бу ижтимоий муносабатларнинг хам объекти, хам субъектидир.
А.Г.Ковалёв талқинига биноан, шахс мана бундай тузилишга эга:
1. Й ў н а л г а н л и к - воқеликка нисбатан инсон муносабатини аниқлайди. Унга ўзаро таьсир этувчи ҳар хил хусусиятли ғоявий ва амалий установкалар, қизиқишлар, эҳтиёжлар киради. Устувор йўналганлик шахснинг барча психик фаолиятини белгилайди.
2. Имкониятлар - фаолиятнинг муваффақиятли амалга ошишини таъминловчи тизим. Ўзаро таъсир этувчи ва ўзаро боғлик бўлган турлича қобилиятлар.
3.Характер. Ижтимоий муҳитда шахснинг хулқ-атвор услубини аниқлайди. Одамнинг руҳий хаёти шакли ва мазмуни унда намоён бўлади. Характер тизимидан иродавий ва маънавий сифатлар ажратилади.
4.Машқлар тизими.Ҳаёт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш (коррекциялаш), ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқаришни таъминлайди.
Константин Константинович Платоновнинг талқинига биноан: жамиятда ўз ролини англовчи, ишга лаёкатли, яроқли аъзоси шахс дейилади.
К.К.Платонов таълимотига кўра, шахс тузилиши қуйидаги шаклга эга:
I. Йўналганлик ост тузилиши - шахснинг ахлокий киёфаси ва муносабатларини бирлаштиради. Ундан харакатчанлик, барқарорлик. жадаллик, кўлам (ҳажм) даражаларини фарқлаш лозим.
II.Ижтимоий тажриба осттузилиши - Таълим воситасида, шахсий тажрибада эгалланган билимлар, кўникмалар ва одатларлари қамраб олади.
III. Психологик акс эттириш шакллари осттузилиши - Ижгимоий турмуш жараёнида шаклланувчи билиш жараёнларининг индивидуал хусусиятлари.
IV. Биологик шартланган осттузилиш.
Мия морфологик ва физиологик хусусиятларига муайян даражада боғлиқ бўлган патологик ўзгаришларни, шахснинг ёш, жинс хусусиятларини ва унинг типологик хусусиятларини бирлаштиради.
Бу муаммо моҳиятини чуқурроқ очишга ҳаракат килган Сергей Леонидович Рубинштейн таърифича, шахс - бу ташқи таъсирлар йўналишини ўзгартирувчи ички шарт-шароитлар мажмуасидир.
С.JI.Рубинштейн бўйича шахс куйидаги тузилишга эга:
1. Й ў н а л г а н л и к - эҳтиёжлар , қизиқишлар , идеаллар , эътиқодлар, фаолият ва хулқнинг устувор мотивлари ҳамда дунёқарашларда ифодаланади.
2.Билимлар, кўникмалар, малакалар - хаёт ва фаолият жараёнида эгалланади.
3.Индивидуал типологик хусусусиятлар - темперамент , характер, кобилиятларда акс этади.
Шахсий йўналишни аниқлаш учун ҳозирда Б. Басс томонидан 1967 да чоп этилган ориентация сўровномаси қўлланилади. Шахс йўналганлигини аниқлаш методикасининг саволномаси Б. Басс (Смекал-Кучер анкетаси) шахсининг йўналишини ташхис қилиш методикаси энг муҳим ва қимматли бўлган нарсаларни ва агар керак бўлса, унинг хатти-ҳаракатларини тузатиш учун нима қилиш кераклигини аниқлашга имкон беради. Методика Чех психологлари В. Смекал ва М. Кучер томонидан ишлаб чиқилган. Смекал-Кучер усули Б. Басснинг бироз ўзгартирилган индикатив сўровномасига асосланган.