Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари


-мавзу. Шахс темпераментини тадқиқ этиш методлари



Download 2,65 Mb.
bet44/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

7-мавзу. Шахс темпераментини тадқиқ этиш методлари.


Режа:
7.1.Асаб тизими хусусиятларини ўрганишда кузатиш методи
(М.К.Акимова ва Т.В.Козлованинг кузатув схемаси).
7.2.Темпераментнинг уч хусусиятини ўлчаш учун Г.Айзенкнинг шахс сўровномаси: экстраверсия,интроверсия, нейротизм.
7.3. А. Беловнинг "Темперамент формуласи" суровномаси туртта темперамент
турларининг жиддийлигини аниклаш учун.
Таянч сўз ва иборалар:
Асаб тизими, метод,М.К.Акимова,Т.В.Козлова,темперамент,Г.Айзенк, шахс сўровномаси: экстраверсия,интроверсия, нейротизм, А.Белов.


7.1.Асаб тизими хусусиятларини ўрганишда кузатиш методи
(М.К.Акимова ва Т.В.Козлованинг кузатув схемаси).


Юқорида муҳокама қилинган асаб тизими хусусиятларининг намоён бўлишини ташхислашнинг расмийлаштирилган усулларидан ташқари, бошқа (кам расмийлаштирилган) усул ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган-турли ҳаётий вазиятларда инсон хулқ-атворини кузатиш, унда асаб тизимининг хусусиятлари туфайли унинг индивидуал хусусиятлари жуда аниқ намоён бўлиши мумкин. Ушбу бўлимда М. К. Акимова ва В. Т. Козловалар томонидан ишлаб чиқилган мисоллар мисол сифатида келтирилган. Инсн асаб тизимининг куч, лабиллик ва ҳаракатчанлик каби хусусиятлари энг аниқ намоён бўлган вазиятларда шахснинг хатти-ҳаракатларини кузатиш схемасини ишлаб чиқишган. Бу схемаларга асосан ўқув фаолияти жараёнида юзага келадиган вазиятлар киради. Бу усулни қўллаш айниқса бошланғич синф ўқувчилари учун долзарбдир, чунки бу ёш даражаси учун махсус лаборатория асбоб-ускуналари (электроэнсефалография, нейрохронометр ва ҳ.к.) талаб қиладиган усуллардан ташқари бошқа диагностик методлар йўқ. Уларнинг анатомик ва морфологик камолотга босқичида ҳали индивидуал динамик хусусиятлари тўлиқ ошкор кўринмайди ёки уларнинг табиий шартларга мос келмаслиги мумкин, чунки бошланғич синф ўқувчиларининг асаб тизимининг асосий хусусиятлари ташхис қилиш муайян қийинчиликларга эга.
Акимова Maргарита Константиновна 1945 йил 27 январда туғилган.Психология фанлари доктори, профессор.Россия Фанлар Академияси психология институти дифференциал психология ва психофизиология лабораториясининг "Психологик диагностика" гуруҳи раҳбари. Психология фанлари бўйича Россия Давлат университети Кенгаши аъзоси.1968 йилда Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг психология факултетини тамомлаган.
1972 йилда номзодлик диссертациясини, 1999 йилда-"Интеллект қобилиятлар структурасида динамик компонент сифатида" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2004-2017 йилларда-"Психологик диагностика" илмий-амалий журнали бош муҳаррири.
Бир қатор тадқиқотларда кўрсатилганидек, маълум ёшгача болалар кўпинча кучсиз ва инерт(тинч) нерв системасига хос кўринишлар билан характерланади. Улар ҳиссий жиҳатдан беқарор, тез чарчайди, ташқи стимуллардан кўпинча кучли чалғийди, улар сусткашлик билан ажралиб туради. Шунинг учун уларни кузатишда аниқланган индивидуал хусусиятларни якуний ва ўзгармас деб ҳисобламаслик керак. Баъзи болалар учун, бу хусусиятлар, албатта, уларнинг асаб тизимининг хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин ва бошқа болалар учун — шахсий эмас, балки фақат ёшига боғлиқ бўлиши мумкин.
Кузатиш методи материални узоқ ва пухталик билан йиғиш ва бу материални тўғри идрок қила олишни талаб қилади. Кузатиш ҳар доим тасодифий ва эпизодик эмас, балки узоқ муддатли, тизимли бўлиши керак. Уни турли вазиятларда ўтказиш, кузатилаётган шахснинг хулқ-атворидаги характерли, доимо юзага келадиган хусусиятларни пайқай билиш лозим. Айрим вазиятларда индивидуал хулқ-атворнинг константлиги тасодифий омилларга эмас, балки асаб тизимининг табиий хусусиятларига асосланганлигини кўрсатади.
Биринчидан, ўқувчининг кучи — асаб тизимининг заифлигини ифодалаш даражаси бўйича энг кўп ахборот берадиган вазиятларни кўриб чиқайлик.Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, одамлар бир-бирларидан қанча вақт чарчамай, чалғимасдан, хатога йўл қўймасдан бирор ишни бажара олишлари билан фарқ қиладилар. Албатта, чарчоқ муқаррар , лекин баъзилар 8-10 соатлик ишдан кейин чарчаб бошлайди, ва бошқалар 4-5 соатдан ортиқ ишлай олмайди. Бундан ташқари, одамлар шовқин ва турли хил огоҳлантиришларга нисбатан сезгирликда алоҳида фарқларга эга. Баъзилари юқори маҳсулдорликка эга бўлган шовқинли, нотинч муҳитда ишлайди ва уларнинг барча турдаги ташқи стимулларга нисбатан сезгирлик даражаси жуда паст. Бошқалар, аксинча, бундай вазиятда самарали ишлаши мумкин эмас. Улар, шунингдек, ташқи таъсирларга, айниқса, қаттиқ изоҳларга, салбий баҳоларга юқори сезувчанликни намоён етади.
Иш қобилиятининг юқори чегараси, чидамлилик, шовқинга чидамлилик, ҳар қандай қўзғатувчиларга нисбатан сезгирликнинг пастлиги асосан кучли асаб тизимига эга бўлганларга хосдир. Заиф асаб тизимига эга бўлганларда кўпинча паст самарадорлик, бегона стимулларга нисбатан беқарорлик, юқори сезувчанлик мавжуд.
Асаб тизими (АТ) кучининг оғирлиги билан уларни фарқловчи вазиятларда ўқувчиларни кузатиш схемасининг баҳолаш шкаласи.
+2 балл — кузатилаётган вазиятда асаб тизими кучининг намоён бўлиши аниқ ифодаланади, ҳар доим ўзини намоён қилади; кучсиз асаб тизимининг намоён бўлишига хос хусусият умуман содир бўлмайди;



Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish