“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
64
вақт ичида тез ва самарали аниқлашнинг замонавий воситаси сифатида ҳозирги кунда Plickers
мобил иловани амалга ошириш долзарб масалалардан бирига айланган.
Интернетнинг ҳаётимизнинг ажралмас қисми сифатида қарайдиган бўлсак, бу мобил илова
ўқитучи-ўқувчи,ўқитувчи-ота-она билан биргаликда қайтар алоқани йўлга қўйишга ёрдам
беради. Чунки дарс жараёнида интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда машғулотларни
ўқувчилар мустақил ишлашига қаратишимиз зарурлигини барча устозлар хис этиб туради. Бу
мобил илова аудиторияни дарс жараёнида ялпи баҳолашга,
давоматни бир зумда хисобга
олишга ёрдам беради. Мобил илованинг ишлаш самарадорлиги юқори бўлиб, барча фаолият
доираларга атиги бир неча дақиқалар кетади. iOS ёки Android бошқаруви остида«Plickers»
мобил иловаси ўқитувчининг планшети ёки мобил телефони орқали ўқувчиларнинг қоғозли
карточкаларидан QRкодларини ўқиб санашга ёрдам беради. Ўқувчилар ўқитувчи томонидан
берилаётган саволни компьютер ёки ноутбукдаги Live View холатда турган проектор орқали
кўришлари мумкин бўлади. Назоратнинг охирида жавоблар экран орқали кўринади ҳамда
мобил илова баҳолаш бўйича статистик маълумотларни таҳлил қилиб, диаграмма шаклига
келтириб бериш имкониятига эга.
Бизнинг фаразимизга кўра «Plickers» баҳолаш ва тест олишнинг интерфаол усули ҳозирги
кунда ўқувчиларнинг билимини ва ўзлаштириш даражасини тез ва қулай аниқлашга
имкон
беради. Фанлар доирасида қарайдиган бўлсак, масалан физика дарсини олайлик, аввал
ўқитувчи ўқувчиларга карточкалар тарқатади, бу карточкалар ўзига хос QR-кодга эга бўлиб
(QuickResponse — инглизчадан. “тезкор жавоб”) у ўз ичига икки ўлчовли микроташкил
этувчини қамраб оладим.
Бу микроташкил этувчи оқ ва қора квадратли иккита ахборотни кўрсатиб
турувчи
расмлардан иборат. Бундай расмларни биз рекламаларда ёки дўкондан нарса харид
қилганимизда берадиган чек қоғозларда кўришимиз мумкин. Шундан сўнг ўқувчилар
топшириқни тўғри жавобини топиб карточкаларни қўтаришади. Карточкалардаги кодлар
махсус асбоблар ёрдамида хисобланади,бизнинг мисолимизда бу ўқитувчининг телефони ёки
планшети бўлиши мумкин. Ўқитувчининг телефон камераси ўқувчиларнинг тўғри
жавобли
QR-кодларини сканер қилиб олади. Бу сканер Он-лайн тарзида олиб борилиб,унга қўшимча
воқеликни акс эттирувчи технология талаб этилади. Олинган натижалар маълумотлар базасига,
яъни тўғридан мобил иловага йиғилади,уни таҳлил қилиш учун тезкор сайтга жойлаштириш
ҳам мумкин. Натижада сканер қилинган тўғри ва нотўғри жавоблар эгасини ўқитувчи
томонидан тезкор амалда таҳлил қилиш ва ёзув тахтасига чиқариш имконияти туғилади.
Plickers дастури ўқитувчига синфдаги ўқувчиларнинг қайси бирлари ахборотни қай даражада
тушунишини ва ўзлаштиришини тезкор аниқлашга ёрдам беради. Ўқувчилар қўлидаги
карточкалар тўртбурчак шаклга эга бўлиб, ҳар бир томон ўз жавобига эгадир. (A, B, C, D). Дарс
жараёнида ўқитувчи берадиган саволга ўқувчилар қўлларидаги
карточканинг керакли
томонини кўрсатишади. Бу жараёнда ўқитувчи синфнинг қай даражада мавзуни
ўзлаштирганликларини билиб олишига имкон яратилади. Бундай жавоб карточкалар турлича