“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
61
Техника йўналишлари учун, мутахассисликка боглиқ бўлмаган ҳолда, табиатнинг асосий
энг куп қонуниятларини ифодаловчи, табиий-илмий фанларнинг узлуксиз ва ягона курс
сифатида каралиши керак. Бунда физика курси буйича ишчи дастурни яратиш учун, махсус
фанлар ва касбий цикл фанларида давоми бўлмайдиган, физика буйича фундаментал
мавзуларни алоҳида ажратиш керак. Бундай мавзуларга умумий ва махсус нисбийлик
назариялари, квант ва тўлкин оптиканинг баъзи масалалари ёки квант механика элементлари
бўлимлари каби, юқори курсларда талабаларнинг кейинги таълимида давомийлиги бўлмай,
лекин бу бўлимлар бўлажак мутахассислар(масалан, инженер ва ҳ.к.)лар фундаментал
таълимида зарурий элемент бўлиб қолади.
Бу фундаментал мавзулар, физика курсида тугалланган кўринишда қаралиши керак. Яъни
талабалар, умумий физика буйича таълим олишда, физик ҳодисалар, асосий қонунлар ва
уларнинг қўлланилиш чегарасининг физикавий маъноси буйича чуқур билим олишлари керак.
Таъкидлаш керакки, назарий механика курсида механик ҳаракатнинг динамик ва кинематик
характеристикалари, термодинамиканинг махсус курсида суюқлик окимининг қонунлари ёки
газларда циклик жараёнлар каби мавзулар ўқилгани учун, физика курсида уларни
қисқартирилган тартибда бериш мумкин. Шунинг учун бу тадбир, физика курси ишчи
дастурини тузишда, фанлараро алоқаларни оптималлаштириш ҳисобланади. Физика курси
мазмунини ифодалашнинг чегараси - талабаларнинг доимий фаол қизиқишини таъминлашга
интилишдир. Олий таълимда физика курсини мутахассислиги физика бўлмаган йўналишларда
физика курсини ўқитишда эътибор бериш керак бўлган баъзи жиҳатларни мисол келтириш
мумкин.
1.
«Молекуляр физика ва термодинамика асослари» бўлимини ўқитишда, иссиқлик физикаси
билан боғлиқ масалаларни ўрганишга эътибор бериш керак.
2.
«Электростатика» бўлимини ўқитишда, турли технологик жараёнларда, электр
майдоннинг зарядланган объектларга таъсирини турлича қўллаш масалаларни ўрганишга
эътибор бериш керак.
3.
«Тебранишлар ва тўлкинлар» бўлимини ўқитишда, акустиканнг турли масалаларни
ўрганишга эътибор бериш керак.
4.
«Квант оптика элементлари» мавзусини ўқитишда, люминесценция ҳодисасини
светотехникада қўллаш масалаларини ўрганишга эътибор бериш керак.
Замонавий талабалар учун, физика курси материалини баён қилишнинг мумкин бўлган
вариантларини қидириш керак. Интернет ёки бошка манбаларга рақобатчи, бунда маъруза
материалига қизиқишни таъминлаш керак. Лекин бу ҳолат, физика курсини мазмунини
енгиллаштиришга олиб келмайди, чунки замонавий физика тушунчаларини ўзлаштириш,
назарий физика элементлари ва мос математик аппаратлардан фойдаланишни талаб қилади.
Физика ва математиканинг боғлиқлиги, бу иккала фаннинг умумий ривожи билан
боғлиқдир. Физика таълими жараёнида ҳисобга олиш керакки, математика курси материалини
баён қилишнинг кетма-кетлигига эгадир. Математика курси мазмуни, унинг кисмларининг
қатъий мантиқий кетма-кетлиги шароитида баён килиниши керак. Физика курси учун жуда
муҳим бўлган математика бўлимларидан масалан, дифференциал ва интеграл тушунчалари,
чегара назарияси ва функциянинг узлуксизлиги тушунчалари баёнидан кейин урганилади[1].
Физика курсида дифференциал ва интеграл аппаратларан фойдаланиш кўникмасига маълум
тайёргарлик математика курсида амалга оширилади. Лекин физика курсида, физикада
математик методларни қўллашни талабаларга ўргатиш масалаларига эътибор бериш,
талабаларга физик ҳодисаларнинг математик моделини яратишга имкон беради.
Талабалар томонидан алгебраик хосила тушунчаси, ҳаракатнинг кинематик
характеристикаларини аниқлашда яхшироқ тушунилади. Аниқ интеграл тушунчаси, кўпгина
физикавий масалалар( тезланишли харакатда зарра харакат тезлиги ўзгаришини ёки босиб
ўтилган йўлни аниқлаш, ўзгарурчан куч бажарган ишни аниқлаш ва ҳ.к.)да қўлланилиши билан
боғлиқ. Физиканинг асосий қонунлари формулировкаси, экспериментал фактлар тахлили билан
Do'stlaringiz bilan baham: |