“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
66
тизимларда ишлайдиган интерактив таълим курслари ва ўйинларини ишлаб чиқиш мақсадга
мувофиқ бўлади. Бундай интерактив таълим шаклларини амалда қўллаш учун аввало ўқитувчи
ва ота-оналар тайёр бўлиши керак.
Андроид ва IOS операцион тизимларда ишлайдиган интерактив таълимда ўқувчиларни
дарсдан кейинги бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда нафақат ўқитувчи, балки ота-она
томонидан бу билим олишни назорат қилиш имконияти мавжуд бўлади. Қуйида бундай билим
олиш ва гаджетлардан унумли фойдаланишнинг афзаллик томонларини кўриб чиқайлик:
- ўқувчи бошланғич синфларданоқ мактабдаги дарс жараёнида олган билимларини гаджет
орқали такрорлаб, мустаҳкамлаб олиш кўникмасига эга бўлади;
- ўқувчи берилган мавзу доирасида амалий мисолларни мустақил, ота-онанинг ёрдамисиз
бажаришга ҳаракат қилади;
- ўқувчилар ҳаётидан мустаҳкам ўрин олган гаджетлар нафақат вақтни ўйин ва ижтимоий
тармоқларда беҳуда вақт ўтказишига, балки уларни билим олиб ҳар томонлама баркамол шахс
сифатида ривожланиб, юксалишига хизмат қилади;
- ота-она узоқда бўлишига қарамасдан ўз боласининг қайси мавзуни қандай
ўзлаштираётганини ўзи кузатиб бориш имконияти мавжуд бўлади;
- маҳаллий ўқув дастурларига кирмаган, лекин ривожланган мамлакатлар ўқув дастурида
фаннинг сўнгги ютуқларини ўз ичига қамраб олган мавзуларни ўргана олиш имкониятини
беради;
- ўқув адабиётлар танқислиги ва ўқитувчилар етишмовчилигига қарамай, қизиқувчан ва
иқтидорли ўқувчиларни ўз устида ишлаб, дунёвий билимларни ўзлаштирган ҳолда кўникма ва
малакаларга эга бўлишга имкон яратади.
Мисол тариқасида Хан Академияси ва унинг смартфонлар учун мўлжалланган дастурни
келтириш мумкин. Хан Академияси - (ингл. Khan Academy) нотижорат таълим ташкилоти
бўлиб, 2008 йилда Гарвард Университетининг битирувчиси Салман Хан томонидан ташкил
этилган.
Академиянинг мақсади – ҳаммага барчага жойда самарали, юқори сифатли таълим бериш.
Академия сайтидан 4200 дан ортиқ бепул математикага,тарих, соғлиқни сақлаш ва
саломатлик,молия ва иқтисод, биология ҳамда космология, кимё ва физика, санъат, компютер
технологияларга оид микромаърузалар жой олган. Бу маърузалар инглиз тилида ёритилган
бўлиб, мазмун ва моҳияти жиҳатидан барчага манзур бўлиб келмоқда. Бир неча йиллар ичида
тўпланган материаллар ва билимларни тахлил қилишнинг интелектуал тизимидан фойдалана
олиш учун Республикамизда фаол инсонлар томонидан адоптация ва таржима қилиш
жараёнлари фаол олиб борилмоқда.
Хулоса тарзида шуни таъкидлаш мумкинки, ёш авлодни бўш вақларидан унумли
фойдаланишга, дунёдаги энг илғор инновация ҳамда кашфиётлардан бохабар бўлишда бизнинг
юртимизда замонавий дастурий таъминот яратиш, илғор ва маҳоратли ўқитувчиларни ва
дастурчиларни жалб қилиб миллий маҳсулот яратиш мақсалга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |