“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
366
шаклида жойлашган занжирли бирикмалардан иборат. Агар пахта толасини цилиндр шаклида
деб олсак, унинг ўз ўқи атрофида жойлашган винт шаклида жойлашган молекулалари занжири
толанинг олдинги ва орқа тарафида қарама-қарши томонга оққан бўлади.
Демак, пахта толасининг тузилиши анча мураккаб экан.
Пахта толасининг ана шундай
мураккаб анизатроп тузилишга эга эканлиги, унинг муҳим оптик хусусиятларини вужудга
келтиради.
Пахта толаси анизатроп тузилишга эга бўлганлигидан, унда ёруғлик
нури иккиланиб
синади.
Агар пахта толасини найча кўринишда деб олсак, унга тушаётган табиий ёруғлик нури
турли хил йўналишда тебранади. Ёруғлик нури пахта толасига тушиши натижасида тола
сиртидан қисман қайтиб, бир қисми тола ичига ўтади. Тола ичига ўтган ёруғлик нури икки
ташкил этувчига ажралади ва турли хил катталикдаги тезлик билан тарқалади. Бу иккала нур
ўзаро бир-бирига тик йўналишлардаги текисликларда қутбланган бўлади.
Маълумки, табиий ёруғлик нури электромагнит тўлқиндан иборат бўлганлигидан унда
электр ва магнит майдонлари мавжуд. Магнит ва электр майдонлар ўзаро
перпендикуляр
бўлган ташкил этувчилардан иборат бўлганлиги сабабли пахта толасига бири кўндаланг тушса,
бири тола узунлиги бўйлаб йўналган бўлади. Шунинг учун пахта толаси кўндаланг ва бўйлама
йўналган электр ва магнит майдон ташкил этувчиларига турлича таъсир қилади, яъни
синдириш коэффициенти турлича бўлади.
Демак, пахта толасида қутбланган ёруғликнинг тарқалиш тезликлари ҳам турлича бўлади.
Пахта толасининг ёруғликни синдириш коэффициенти икки хил бўлар экан, яъни тола ўқи
бўйича йўналган тебранишнинг синдириш коэффициента n
‖
=1,58 бўлиб, толага кўндаланг ёки
тола ўқига перпендикуляр бўлганда синдириш коэффициенти n
┴
= 1,534 бўлади. Синдириш
коэффициентлари қийматидан кўринадики, толага параллел йўналишда тушган тебранишлар,
масалан, электр тебранишлари секинроқ, тола ўқига
перпендикуляр тушган магнит
тебранишлари эса тезроқ тарқалар экан.
Энди ёруғликнинг пахта толасидан ўтиши натижасида қутбланиши ва ундан ҳосил
бўладиган интерференцияни кўриб чиқамиз.
Пахта толасини олиб, уни маълум қалинликда икки қутблагич орасига қуямиз. Ёруғлик
манбаидан чиқаётган нурлар қутблагич II дан қутбланади, қутбланиш чизма текислигига
перпендикуляр бўлган текисликда бўлади. Қутбланган ёруғлик нури пахта толаси Т га тушиб,
ўзаро перпендикуляр бўлган текисликларда тебранувчи ёруғлик нурларига ажралади.
Иккилантириб синдирувчи жисмларнинг синдириш
коэффициенти турли тебранишдаги ёруғлик нурларига
турлича таъсир қилади. Шунинг учун нурлар бир хил
α-
қалинликдаги толалар ичидан ўтиб, ундан маълум йўл
фарқи билан чиқадилар. Тола ичидан ўтган
нурлар
когерент
нурлар
эмас,
чунки
бу
нурлар
интерференцияланмайди,
яъни
интерференция
ҳодисасини кузаташ мумкин эмас. Шунинг учун бу икки
нурлар йўлига анализатор А қўйиладики, у фақат чизма
текислигига перпендикуляр бўлган нурларни ўтказади,
холос.
Анализатор А дан ўтган нурлар ўзаро когерент
бўлганлиги туфайли улардан
интерференция вужудга
келади. Улар анализатордан ўтганидан кейин, йўл
фарқларига қараб, бир-бирини кучайтириши ёки
сусайтириши мумкин (1-расм).