“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
175
zamonaviylashgan yangi mazmundagi ma’lumotlar bilan boyitish va shakllantirish ustida ilmiy va
uslubiy ishlar olib borish maqsadga muvofiq bo‘ladi.
Texnika oliy ta’lim muassasalarida fizika kursi ilmiy dunyoqarashni shakllantirish uchun juda
boy imkoniyatlarga ega. Fundamental fizika nazariyalariga asosan fizika kursi materiallari to‘g‘ri va
yagona sistemaga keltirilgan. Bu esa fan olamidagi barcha ilmiy yo‘nalishlarning g‘oyalari asosidagi
ilmiy bilimlar talabalarning ilmiy fikrlashini shakllantirish uchun asos bo‘ladi, degan xulosaga olib
keladi.
Tabiiy fanlarning rivojlanishi oqibatida texnologik taraqqiyot ham rivojlanib boradi. Bundan
oqilona fikrlash tuyg‘usi shakllanadi, bu esa muhandislik mentalitetiga xos bo‘lgan asosiy
xususiyatlardan biridir.
ФИЗИКАНИНГ ЭНЕРГЕТИКА БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИ МУАММОЛАРИ
Хайриддинов Б.Э., Қўйлиев Б.Т., Халимов Ғ.Ғ., Нурматова Д.Ж.
Қарши давлат университети
Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг барқарор ривожланишида ёқилғи –энергия
ресурсларининг истеъмоли ҳал қилувчи омил ҳисобланади.Чунки, ҳар бир турдаги маҳсулотни
ишлаб чиққариш учун маълум миқдорда энергия сарф қилинади, яъни ҳар бирлик миқдордаги
маҳсулотнинг таннархи ҳам бевосита иссиқлик ва электр энергияси истемолига боғлиқ бўлади
[1,2].
Бугунги кунда аҳоли сонини тез суратлар билан ўсиши, саноат ишлаб чиқариш
корхоналари, заводлар ва транспорт тармоқларини ортиб бориши, табиий равишда энергияга
бўлган эҳтиёжини янада кучайишига олиб келмоқда. Бу ҳол ўз навбатида, анъанавий қазилма
захираларини қазиб олишни мувофиқлаштириш ва экологик муаммоларни камайтириш учун
энергия ресурсларини тежаб – тергаб фойдаланишни тақозо қилади.
Энергия ишлаб чиқаришда табиий ёнилғилардан юқори даражада фойдаланилиши
туфайли, жуда катта ҳажмдаги чиқинди газларнинг атмосферага тарқалишига олиб келмоқда.
Бу газлар атроф-муҳитни ифлослантирибгина қолмасдан, балки табиий муҳитнинг ҳам қайтмас
тарзда ўзгаришига бинобарин, Ердаги ҳаётга талофат етказувчи сабабларни юзага келтирмоқда.
Тикланмас энергия манбалари билан ишлайдиган замонавий техник иншоатлар ва
қурилмалардан бўлган иссиқлик электр станцияларида, иссиқлик манбаларида, транспорт
воситаларида ва уй-рўзғор буюмларида ёнилғининг фақат 46-48% гина фойдали ишга айланади,
қолган қисми эса атроф муҳитни иситишга сарф бўлади ҳамда ёнган ёки ёнмаган газ қолдиғи
сифатида атмосферада тарқалади. Бу газлар ёмғир сувлари билан қўшилиб, кислота
бирикмаларига айланади, ҳамда ёмғир билан ерга тушиб, ўсимликларга ва тупроққа салбий
таъсир кўрсатади. Атроф – муҳитда бундай кислоталарнинг кўпайиши оқибатида, оғир
металлар озиқ-овқат маҳсулотларига ва бу маҳсулотлар орқали эса инсон организмига таъсир
кўрсатади. Шунингдек, бу чиқинди газлар ва техникада кўп ишлатилаётган фреоннинг қолдиқ
молекулалари атмосферанинг юқори қатламларига кўтарилиб, у ердаги озон қатламининг
емирилишига олиб келмоқда. Натижада озон қатламида ютилиб қоладиган қуёш нурларининг
ультрабинафша қисми эса Ер сиртига етиб келиб, унинг қизишига олиб келади.
Юқорида зикр қилинган муаммолар хамда ҳисоб-китоблар эса жаҳон энергетика соҳаси
мутасаддилари ва ўз навбатида мамлакатимиз олимлари олдига қайта тикланадиган ёқилғи-
энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш бўйича самарали ишларни амалга ошириш, янги-янги
илғор технологияларни кашф этилишини тезлаштириш ҳамда бу энергия манбалари асосида
ишлайдиган замонавий қурилмаларни лойҳаловчи ва ишлатувчи олий маълумотли муҳандис-
физикларнинг янги профилини тайёрлаш талабини ҳам қўймоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Презденти ўзининг “Ўзбекистон Республикаси Олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019
йил 8 октябрдаги ПФ- 5847-сонли фармонида “Мамлакатни модернезация қилиш, ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юксак самарали техника ва технологиялар
Do'stlaringiz bilan baham: |