«физика ва астрономия тарихи» ЎҚув фани бўйича таълим технологияси


- мавзу: Физика қонунларининг симметрияси



Download 1,26 Mb.
bet8/71
Sana21.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#78557
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
классик механика(Э.Расулов)

2- мавзу: Физика қонунларининг симметрияси
Ушбу мавзу жуда қизиқ бўлиб,симметрияга қисқача таъриф берилали ва асосий урғу жисмлар симметриясига эмас, балки коинотнинг ажабтовур симметриялари ва уларнинг фундаментал физика қонунлари билан қандай боғланганлиги ҳақида сўз кетади.Физик ҳодисаларни ўзаришсиз қолиши учун бажариладиган операциялар ва уларга мос келган сақланиш қонунлари жадвали келтирилади.Симметрия турларидан еттитаси ва уларга мос келган сақланиш қонунлари санаб ўтилади. Классик механикага бевосита тегишли бўлган сақланиш қонунига тегишли симметриялар қуйидагилар: Энергиянинг сақлашига вақтнинг биржинслилик симметрияси,импульснинг сақланишига фазо биржинслиги., импульс моментини сақланишига фазо изотролиги симметрияси ва математик тенгламаларнинг сақланишига тўғри чизиқли текис ҳаракат симметрияси мос келиши кенг мисоллар орқали тушунтирилади.Шунингдек фазода аксланиш симметрияси, вақтни орқага буриш симметрияси. Айнан зарралар симметрияси, мода-антимодда симметрияси, квант механик фаза симметрияси ва уларга мос келган сақланиш қонунлар устида қисқача маълумот берилади. Бу мосликлар назарий физика фанини бошқа бўлимларида ўтилади.
Айниқса фазода кўчишга нисбатан симметрия . фазода буришга нисбатан симметрия ва ньютоннинг учта қонунини симметрия қонунлари билан мослиги математик шаклда тасдиқланади.


3- мавзу: Классик механиканинг асосий тушунчалари
Ушбу мавзуда классик механиканинг энг асосий тушунчалари таърифланади. Моддий нуқта, нуқталар системаси, боғланишлар ва уларнинг турлари, эркин ва ноэркин системалар, стационар (реоном), ностационар (склером), голоном ва ноголоном , идеал ва ноидеал боғланишлар каби тушунчалар маъноси тушунтирилади ва таърифланади. Шунингдек маърузада умумлашган координаталар, умумлашган тезликлар, эркинлик даражаси каби тушунчалар мисоолар ёрдамида тушунтирилади. Боғланишларнинг математик тенгламалари келтирилади.
Нуқта ҳаракати боғланишлар билан чекланган ва унга боғланишлардан қаътий назар маълум кучлар таъсир қилади. Мазкур кучларни берилган кучлар дейилади. Ҳаракатнинг кинематик тенгламасини излаш талаб қилинади. Табиатига кўра боғланишларнинг таъсири ҳаракат қилаётган нуқтага қўйилган кучлар билан белгиланади . Шунинг учун боғланиш тенгламалари маълум бўлса , у ҳолда худди боғланишларга ўхшаб таъсир қилаётган кучни топиш мумкин бўлади ва бу кучни қушимча куч сифатида берилган кучга қўшиш мумкин. Соддароқ қилиб айтганда боғланишларни кучларга алмаштириш имконияти мавжуддир. Бундай алмаштириш классик механикада боғланишдан озод бўлиш принципи деган ном билан аталади.
Боғланишлар қўшимча кучлар билан алмаштирилган бўлса уларни боғланишлар реакциялари деб юритилади. Физика нуқтаи назаридан боғланиш реакциялари одатдаги кучларга табиати жиҳатдан ўхшашдир.
Агар боғланиш унга мос келган реакция кучи билан алмаштирилса, у ҳолда нуқтани эркин деб қараш мумкин. Бу ҳолда динамиканинг асосий тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин:
,
Бунда F ва R –мос равишда берилган куч ва боғланишнинг реакция кучи вектори деб юритилади. Берилган кучлар бўлмаса ва нуқта тинч турган бўлса , у ҳолда реакция кучлари пассив кучлар деб аталади. Пассив кучлар таъсири берилган кучлар бўлгандагина ёки нуқта ҳаракат қилса намоён бўлади. Акс ҳолда улар йўқдир. Шу сабабга биноан берилган кучлар актив кучлар деб аташ мумкин бўлади.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish