«физика ва астрономия тарихи» ЎҚув фани бўйича таълим технологияси



Download 1,26 Mb.
bet2/71
Sana21.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#78557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
классик механика(Э.Расулов)

ҚАРОР Қилинди:
1.Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган бакалавриатура учун “Механика”, “Молекуляр физика”, “Электромаг нитизм”, “Оптика”, “Атом,ядро ва элементар зарралар физикаси”, “Классик механика”, “Физика ва уни ўқитиш методикаси”, ”Электродинамика”, “Статфизика ва термодинамика”, “ Умумий астрономия”, “Косманавтика асослари”, “Астро физика”, ”Хозирги замон физикаси”, ”Моддалар тузилиш назарияси”, “Физика ва астрономия тарихи”, “Квант механика”, Физика (касб\таълим), Оптика (математика -информатика), Физика (табий факультетлар учун), фанларидан ўқ ув-услубий мажмуаларнинг ўқув жараёнига жорий этиш учун тайёр деб топилсин.
2.Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган бакалавриат йўналишларида ўқитилаётган “Механика”, “Молекуляр физика”, “Электромагнитизм”, “Оптика”, “Атом,ядро ва элементар зарралар физикаси”, “Классик механика”, “Физика ва уни ўқитиш методикаси”, .”Электродинамика”, “Статфизика ва термодинамика”, “ Умумий астрономия”, “Косманавтика асослари”, “Астрофизика”, ”Хозирги замон физикаси”, ”Моддалар тузилиш назарияси”, “Физика ва астрономия тарихи”, “Квант механика”, Физика (касб\таълим),Оптика (матема тика-информатика),.Физика (табий факультетлар учун), фанларидан ўқув-услубий мажмуаларни ўқув жараёнига тавсия бериш университет ўқув-услубий Кенгашидан сўралсин.

Илмий Кенгаш раиси: Д. Юнусова


Илмий кенгаш котибаси О. Раджапова
Э.Н.РАСУЛОВ. «Классик механика» фанидан таълим технологияси. – Т.: ТДПУ, 2010,134 бет
Услубий қўлланмада «Классик механика» фанини ўқитиш бўйича таълим технологиялари, уларни қўллаш бўйича услубий тавсиялар баён
этилган. Ушбу тавсиялар дидактик тамойиллар, маъруза ва семинар
машғулотлари технологияларини ишлаб чиқиш усул ва воситалари, уларнинг
муҳим белгиларидан иборат таълимни технологиялаш қоидаларини ҳисобга
олган ҳолда лойиҳалаштирилган.
М У Н Д А Р И Ж А
К И Р И Ш
«Классик механика» фанидан таълим технологияси «Иқтисодий олий таълим муассасаларида маъруза ва семинарларни ўқитиш технологияси» ўқув қўлланмасида баён этилган дарс машғулотларида янги технологияларни қўллаш қонун-қоидаларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.
Талабаларга билим беришда замонавий таълим технологияларининг аҳамияти
тўғрисида сўз борганда Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўқув жaрaёнигa янги axбoрoт вa пeдaгoгик тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий этиш, бoлaлaримизни кoмил инсoнлaр этиб тaрбиялaшдa жoнбoзлик кўрсaтaдигaн ўқитувчи вa дoмлaлaргa эътибoримизни янaдa oшириш, қисқaчa aйтгaндa, тaълим-тaрбия тизимини сифaт жиҳaтидaн бутунлaй янги бoсқичгa кўтaриш диққaтимиз мaркaзидa бўлиши дaркoр” [1] деган сўзларини таъкидлаш ўринлидир. Бу масала “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ҳам асосий йўналишлардан бири сифатида эътироф этилган.
Қўлланмада келтирилган таълим технологияларининг ҳар бири ўзида ўқув машғулотини ўтказиш шарт-шароити тўғрисида ахборот материалларини, педагогик мақсад, вазифа ва кўзланган натижаларни, ўқув машғулотнинг режаси, ўқитишнинг усул ва воситаларини мужассамлаштирган. Шунингдек, бу ўқув машғулотининг технологик картасини, яъни ўқитувчи ва ўқувчининг мазкур ўқув машғулотида эришадиган мақсади бўйича ҳамкорликдаги фаолиятнинг босқичма-босқич таърифланишини ҳам ўз ичига олади.
Ишланма таркиби кириш, таълим технологиясининг концептуал асослари, ҳар бир мавзу бўйича маъруза ва семинар машғулотларида ўқитиш технологиясидан иборат. Маълумотлар максимал даражада умумлаштирилган ва тартибга солинган. Уларни ўзлаштириш ва ёдда сақлаб қолишни кучайтириш учун жадвал ва чизмалардан фойдаланилган. Кириш қисмида дастлаб «Классик механика» фанининг долзарблиги ва аҳамияти, мазкур ўқув фанининг таркибий тузилиши, ўқитишнинг усул ва воситаларини танлашда таянилган концептуал фикрлар, коммуникациялар, ахборотлар берилиб, сўнгра лойиҳалаштирилган, ўқитиш технологиялари тақдим қилинган.
Тўққиз турдаги маъруза машғулотлари: кириш, тематик, муаммоли, визуал–маъруза, бинар маъруза, маъруза-мунозара, ҳамкорликдаги маъруза, аввалдан режалаштирилган хатоли маъруза, шарҳловчи маъруза берилган.
Семинар машғулотларида муаммоли семинар, билимларни кенгайтириш ва
чуқурлаштиришга йўналтирилган семинар, ишбилармонлик ўйинларига асосланган, аниқ ҳолатларнинг ечими бўйича семинар ўтиш технологиялари мавжуд ва ҳ.к.
Ҳозирги кунда жаҳон тажрибасидан кўриниб турибдики, таълим жараёнига
ўқитишнинг янги, замонавий усул ва воситлари кириб келмоқда ва самарали
фойдаланилмоқда. Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам инновацион ва замонавий педагогик ғоялар амалга оширилмоқда: ўқитувчи билим олишнинг ягона манбаи бўлиб қолиши керак эмас, балки талабалар мустақил ишлаш жараёнининг ташкилотчиси, маслаҳатчиси, ўқув жараёнининг менежери бўлиши лозим. Таълим технологиясини ишлаб чиқиш асосида айнан шу ғоялар ётади.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish