2-mavzu: Texnologiya faniga, oid metodik ishlar
Umumiy o’rta ta`lim tizimida texnologiya fani bo’yicha metodik xizmatni tashkil qilish va amalga oshirish tizimi. Metodik ishlarni tashkil qilish shakllari, mazmuni. Metodik ishlarni boshqarish tizimi
Режа:
1. Умумий ўртa тaълим тизимидa мeҳнaт тaълими фaни бўйичa мeтoдик xизмaтни тaшкил қилиш вa aмaлгa oшириш тизими.
2. Мeтoдик ишлaрни тaшкил қилиш мeтoдлaри, шaкллaри, мaзмуни вa вoситaлaри.
3. Мeтoдик ишлaрни бoшқaриш тизими.
Тaянч ибoрaлaр: Мeтoдик ишлaр, мeтoдик xизмaт, педагогик кенгаш, услубий комиссия, методик бирлашма, педагогик ўқиш, услубий кенгаш, истиқболли режа.
1. Умумий ўртa тaълим тизимидa мeҳнaт тaълими фaни бўйичa мeтoдик xизмaтни тaшкил қилиш вa aмaлгa oшириш тизими. Умумтаълим мактабларида илмий-методик ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун мактаб раҳбари айни вақтда ҳам яхши педагогик, ҳам касб сирларини яхши биладиган мутахассис бўлиши керак. У мустақил равишда билим олиш ва малака ошириш курслари орқали илмий-методик ишларнинг мазмуни ҳамда уларни ташкил этишга оид масалаларни ўрганиб бориши керак.
Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган илмий-методик ишларнинг вазифалари сирасига қуйидагилар киради:
- умумтаълим мактаби педагог ва техник ходимларининг илмий-ғоявий савиясини, педагогик маҳоратини ошириш;
- ўқувчиларни миллий мустақиллик руҳида тарбиялаш мазмуни, шакл, метод ва воситаларини такомиллаштириш;
- таълим, тарбия ва ривожлантириш мақсадларининг бирлиги, умумилмий, умумкасб ва махсус тайёргарликнинг узвийлигини таъминлаш;
- илғор педагогик ва ишлаб чиқариш тажрибаларини, фан ва техника ютуқларини ўрганиш, умумлаштириш ҳамда таълим-тарбия жараёнига жорий этишдан иборат.
Илмий-методик ишларда иштирок этиш умумтаълим мактабларидаги барча раҳбарлар, ўқитувчилар, мухандис-педагоглар учун мажбурий бўлиб, уларнинг педагогик фаолиятини ажралмас қисми ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларидаги методик ишларнинг мазмуни, йўналиши, тузилмаси кабилар методик иш ҳақидаги Низом билан белгиланади. Шу низомга мувофиқ жамоавий ва индивидуал методик ишлар олиб борилади.
Қуйидагилар жамоавий методик иш шакллари сирасига киради:
- педагогик кенгаш;
- услубий комиссиялар;
- илғор тажриба мактаби, муаммоли семинарлар, илмий-услубий конференциялар, педагогик ўқиш ва турли услубий кенгашлар.
Индивидуал методик иш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- умумтаълим мактаблари раҳбарлари, ўқитувчилар, ва бошқа техник ходимларнинг ўз ғоявий-сиёсий даражаси, педагогик малакаси ва касб маҳоратини ошириш юзасидан олиб бориладиган мустақил методик ишлари;
- мактаб раҳбари (директор), унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, педагоглар ва бошқа техник ходимлар билан олиб борадиган индивидуал методик ишлари.
Методик ишлар шакли ва мазмуни бўйича ҳам педагогик ходимларнинг турли гуруҳларини қамраб олиш бўйича ҳам мувофиқлаштирилган тақдирдагина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Умумтаълим мактабида методик ишларни умумий мавзу асосида ташкил этиш тажрибаси бундай мувофиқлаштириш усулларидан биридир. Методик ишни бундай ташкил этишнинг моҳияти шундан иборатки, умумтаълим мактаби маълум бир вақтга мўлжалланган умумий мавзуни тадқиқ этади. Бунинг натижасида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга муайян ҳисса қўшади, турли тоифадаги педагогик ходимларнинг тайёргарлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда, уларнинг педагогик маҳоратини ошириш вазифаларини муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.
Методик иш умумтаълим мактабининг истиқболли ва жорий иш режаларида мустақил бўлим сифатида режалаштирилиши керак. Мустақил ишларнинг ташкил этилиши ва самарадорлигини текшириш масалалари умумтаълим мактабларининг ички назорат режаларида ўз аксини топади.
Методик ишларни режалаштиришда қуйидаги талабларга асосланиш мақсадга мувофиқдир:
- келажакдаги ривожланишни кўзда тутиш (бажариш муддатлари ва вазифалари бўйича);
- режаларни таълим-тарбия ва методик ишнинг аҳволи ва натижаларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқиш;
- режаларнинг ижодий ҳарактери, яъни уларни бажаришда иштирок этувчи ходимларнинг ташаббуси ва ижодкорлигини намойиш этилишга зарур имконият яратиш;
- методик ишларнинг жамоавий ва индивидуал шаклларини уйғун қўшиб олиб бориш;
- тезкор текшириш мумкинлиги (ёзувлар ва бажариш муддатларининг аниқлиги ижрочиларнинг кўрсатилиши).
Методик иш шакллари ва мақсадларининг ранг-баранглиги, унинг турли гуруҳ ва тоифадаги педагогларни ўзига жалб этилишини ҳисобга олиб, тадбирларни мазмуни ва ўтказиш муддатларини мувофиқлаштириш, бир ишнинг такрорланишини бартараф этиш, унинг самарадорлигини ошириш учун педагогик амалиётда узоқ вақтлардан бери «Методик ишларнинг умумий режаси» тузилади. Бу иш педагогик тажрибада ўзини оқлади. Бундай режада умумтаълим мактабидаги барча методик ишлар тизими тақвим муддатлар ва муҳим тадбирлар бўйича уйғунлаштирилади.
Меҳнат таълими ўқитувчисининг методик ишлар олиб боришдан кўзда тутилган асосий мақсад – уларнинг малакасини ошириш. Бу эса таълим-тарбия ишларини такомиллаштиришда муҳим воситадир. Бу иш ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан олиб борадиган ишларида катта ёрдам беради, уларнинг маънавий-маърифий савияси, педагогик ва ишлаб чиқариш малакасини оширади.
Шунга эътибор бериш керакки, ўқитувчиларнинг методик ишлари асосини уларнинг бу соҳадаги мустақил ишлари ташкил этади. Бу иш муайян мақсадга қаратилган бўлиши, мунтазам олиб борилиши ва таълим-тарбия ишларида ўз ифодасини топиши керак.
Ўқитувчиларнинг методик ишлари мактаб раҳбарларининг бевосита назорати ва раҳбарлигида олиб борилиши керак. Умумтаълим мактабида мустақил методик ишлар жамоавий ишлар билан бирга олиб борилади.
Меҳнат таълими ўқитувчиси ўзининг педагоглик маҳоратини такомиллаштириш устида, ўз малакасини ошириш устида ҳар доим ишлаши керак. Унга бу борада ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари анча ёрдам беради. Бу институтларда қичқа муддатли курслар ташкил қилиниб, уларда ўқитувчилар фан ва техника соҳасидаги ютуқлар, илғор педагогик тажрибалар билан танишадилар.
Бу курслар ҳамма ўқитувчиларни қамраб ололмайди, албатта. Шу сабабли курс тайёргарлиги билан бирга жойларда мунтазам равишда методик ишлаб олиб борилади. Одатда, улар бирқанча методик ишларини бажаришади. Бу эса қўшимча маъсулият юклайди, уларнинг мустақил билим олиш борасида қунт билан ишлаб, ҳамкасблари учун намуна бўлишга мажбур қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |