Александриялик Эротосфен (275-195 й.э.о.) Ер шарининг аниқ радиусини ўлчаш методини таклиф этди. Александрия ва Сиена орасини 5000 стадия деб қабул қилиб (1 стадия – 155-180м.), Ер шари айланаси узунлигини, сўнгра радиусини топди.
Э.о. III асрнинг биринчи ярмида самослик Аристарх, Ер, Қуёш атрофида айланади деган фикрни ўртага ташлади. «Ой ва Қуёшнинг ўлчамлари ва ўзаро масофалари» деган асаридаҚŠуёш Ердан, Ойга нисбатан 18-20 марта нарида ётади. Ой диаметри, Ер диаметрининг 1/ 3қисмига тўғри келади, деб маълум қилди. Юлдузларгача масофа, Қуёшгача масофадан жуда узоқлигини айтиб, у «Ернинг Қуёш атрофидаги сфераси юлдузларгача масофа билан солиштирганда нуқта билан баробар» дейди.
Архимед (287-212 й.э.о.) Қуёш диаметри, қўзғалмас юлдузлар сфераси оиласининг 1/1000 ташкил этади деб қараб,қўзғалмас юлдузлар билан чегараланган сферага тахминан 1064 та šум донаси сиғади деб эълон қилди.
Гиппарх (162-126й.э.о.) хизматлари туфайли Александрияда кузатишлар астрономияси катта ютуқларни қўлга киритди. Тропик йилнинг узунлигини катта аниқлик билан топилди (365d5h55m16s). У прецессия ҳодисасини ҳам очди. У аниқлаган прецессия катталиги 100 йилда 1о ни, яъни йилига 36'' (хақиқий қийматидан 14'' кам) ни ташкил этди. Олим Ойнинг параллаксини катта аниқлик билан аниқлади, унга кўра Ойгача масофа 59-60 Ер радиусига тенг чиқди
Do'stlaringiz bilan baham: |