Релятив механиканинг асосини А. Эйнштейн томонидан яратилган
м а х с у с н и с б и й л и к н а з а р и я с и ташкил қилади ва у кучсиз
гравитация майдонлари мавжуд бўлган ҳоллар учун фазо ва вақт
ҳақидаги физикавий назария ҳисобланади. Бу
назария Ньютон
физикасининг барча тасаввурларини, айниқса фазо ва вақт
хоссалари ҳақидаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишни тақозо
қилади. Чунки Эйнштейннинг нисбийлик назариясида, Ньютон
механикасидан фарқли ўлароқ, фазо ва вақт хоссалари ҳақидаги
тасаввурлар мазкур фазо ва вақт ичида содир бўлаётган табиат
ҳодисалари билан узвий боғлангандир. Махсус нисбийлик назарияси-
да физикавий ҳодисалар қонуниятлари фақатгина инерциал саноқ
тизимларида ўрганилади. Бундан ташқари у м у м и й н и с б и й л и к
н а з а р и я с и ҳам мавжуд бўлиб, у гравитация майдонлари ҳақидаги
назариядир.
А. Эйнштейннинг махсус нисбийлик назарияси қуйидаги
иккита
постулатга
(принципга)
асосланган:
1)
нисбийлик принципи;
2) ёруғлик тезлигининг ўзгармаслиги принципи.
Б и р и н ч и п о с т у л а т фақат механикавий ҳодисаларга тааллуқ-
ли бўлган Галилейнинг нисбийлик принципларини барча физикавий
ҳодисалар учун умумлаштиришдан иборат. Бу постулат қуйидагича
таърифланади:
ҳар бир физикавий ҳодиса барча инерциал саноқ
тизимларида бир хил содир бўлади. Бошкача айтганда, барча табиат
қонунлари (ва уларни тавсифловчи тенгламалар) бир инерциал
саноқ тизимидан иккинчисига ўтганда ўзгармайди,
яъни мазкур
қонунлар инерциал саноқ тизимларига нисбатан инвариантдир.
Еруғлик тезлигининг доимийлиги ҳақидаги и к к и н ч и п о с т у -
л а т қуйидагича таърифланади:
ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги
ёруғлик манбаининг ҳаракатига боғлиқ эмас ва у барча инерциал
саноқ тизимларида бир хилдир.
Юқорида зикр этилган постулатлар жуда кўп тажрибаларда
тасдиқланган. Масалан, Физо тажрибаларида ёруғликнинг
тезлиги
ёруғлик тарқалаётган муҳитнинг ҳаракатига боғлиқ эмаслиги
аниқланган. Майкельсон ва Морли тажрибалари ҳам шуни кўрсатди-
ки, ёруғликнинг тезлиги ёруғлик манбаининг ҳаракат тезлигига
боғлиқ эмас экан. Инерция (масса) маркази атрофида катта тезлик
билан ҳаракатланувчи қўшалоқ юлдузларнинг ҳаракатини кузатиш
натижалари ва бошқа бир қатор тажрибалар ҳам ёруғлик тезлиги
ўз манбаининг ҳаракатига боғлиқ эмаслигини тасдиқлади.
Шундай
қилиб, ёруғлик тезлиги барча инерциал саноқ тизимларида бир хил
эканлиги аниқланди. Шунинг билан бирга,
ёруғликнинг вакуумдаги
Do'stlaringiz bilan baham: